Коррупцияга қарши курашиш тўҒрисида


Download 183.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/21
Sana28.01.2023
Hajmi183.93 Kb.
#1136910
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ЎРҚ-419-сон 03.01.2017. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24
ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда
маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни
тартибга солишдан иборат.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
2-модда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши
курашиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган
бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд
ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга
хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда
тақдим этиш;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир
этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
(3-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021
й., 03/21/683/0375-сон)

Download 183.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling