Коррупцияга қарши курашиш тўҒрисида


Download 183.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/21
Sana28.01.2023
Hajmi183.93 Kb.
#1136910
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ЎРҚ-419-сон 03.01.2017. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида

манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг
мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг,
ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида
қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
4-модда. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
очиқлик ва шаффофлик;
тизимлилик;
давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;
коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.


5-модда. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
йўналишлари
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир
чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг
оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш,
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципини таъминлаш.
6-модда. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа
дастурлар
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа
дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ушбу Қонуннинг қоидалари самарали ижро
этилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда
коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида
ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сонли
«Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият
бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Фармони
.

Download 183.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling