- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
- КОМПЛАЕНС-НАЗОРАТ ХИЗМАТИ
- ФАРЗАНДИНГИЗНИ БОҒЧАГА ЖОЙЛАШТИРАЁТГАНИНГИЗДА...
- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 244-сонли қарорига асосан болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштиришга йўлланма олиш учун, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қиладилар.
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
- кўп болали оилаларнинг болалари;
- етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
- «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
- контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари;
- акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
- кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
- Йўлланмалар ташкилотларда ўринлар бўшаган куни навбатга мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда имтиёзли рўйхатга киритилганлар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилганларга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади.
- Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича йўлланмалар келиб тушган ёки тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида, белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Болаларни ташкилотга қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |