213-модда - Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, —
- базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
- Биз таълимда коррупцияга қаршимиз!
- Ўша ҳаракатлар:
- а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 — 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
- б) кўп миқдорда;
- в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
- уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
- Ўша ҳаракатлар:
- а) жуда кўп миқдорда;
- б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
- беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
- Биз таълимда коррупцияга қаршимиз!
- Башарти моддий қимматликлар берган ёки мулкий манфаатдор этган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.
- Биз таълимда коррупцияга қаршимиз!
- Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
- Биз таълимда коррупцияга қаршимиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |