(ДБҚнинг 15.10.2019 йилдаги 266-сон буйруғи билан тасдиқланган Тартибнинг 10-бандида белгиланган)
70
|
Ходимларнинг огоҳлантириишга қарамасдан пул ёки бошқа моддий бойликлар қонунга хилоф равишда унинг хизмат хонасида ёки бошқа жойда қолдириб кетилган тақдирда қандай чоралар кўрилиши лозим?
(ДБҚнинг 15.10.2019 йилдаги 266-сон буйруғи билан тасдиқланган Тартибнинг 14-бандида белгиланган)
|
71
|
Ходимни рағбатлантириш, юқори лавозимларга ёки давлат мукофотларига тавсия этишда қайси йўналишлардаги фаол иштиороки асосий мезон сифатида инобатга олинади?
(ДБҚнинг 15.10.2019 йилдаги 266-сон буйруғи билан тасдиқланган Тартибнинг 40-бандида белгиланган)
|
72
|
Мансабдор шахснинг ўз қўли ёки назорати остидаги шахслардан уларни хизмат юзасидан ҳимоялаш ёки қўллаб туриш, ваколати доирасига кирувчи масалаларни ушбу шахслар манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳал қилганлиги учун улардан пул маблағлари ёки бошқача бойликлар олишини судлар томонидан пора олиш деб баҳоланадими?
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошида шарх берилган)
|
73
|
“Бойликлар” ёки “хизматлар”ни олиш шартлари олдиндан махсус келишилмаган бўлсада, лекин жиноят иштирокчилари пора, пора берувчининг манфаатларини кўзлаб берилаётганлигини англаган ҳолларда ҳам судлар томонидан, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари пора бериш ва олиш деб баҳоланадими?
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сон қарори 3-банди учинчи хатбошида шарх берилган)
|
74
|
Пора предметини мансабдор шахснинг ихтиёри ёки унинг топшириғи бўйича бошқа шахслар қабул қилганида ҳам мазкур ҳаракат Жиноят кодексининг пора олиш жинояти бўйича тугалланган жиноят ҳисобланадими?
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сон қарори 5-бандида шарх берилган)
|
75
|
Пора бериш йўли билан исталган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка эришишни таклиф қилган шахс пора берувчи тариқасида жавобгар бўладими?
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сон қарори 6-бандида шарх берилган)
|
76
|
Қачон, пора олиш бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этилган ҳисобланади?
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сон қарори 9-бандида шарх берилган)
|
77
|
Мансабдор шахс, бошқа мансабдор шахс билан аввалдан келишмаган ҳолда пора олиб, кейин поранинг бир қисмини унга берса, порани олганлиги учун ҳам, берганлиги учун ҳам, яъни жиноятлар мажмуи учун жавобгар бўладими?
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 19-сон қарори 9-банди учинчи хатбошида шарх берилган)
|