Сиёсатда белгиланган коррупцияга қарши курашишнинг элементлари ва асосий йўналишлари қуйидаги алоҳида ҳужжатларда акс эттирилади:
1. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти“.
2. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом“.
3. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти“.
4. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома“.
5. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома“.
6. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома“.
7. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти“.
8. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом“.
9. “Ташкилот, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти“.
ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ
ҚОИДАЛАРИ
Коррупцияга қарши курашнинг самараси, раҳбар ва ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларнинг мазмун-моҳиятидан хабардорлигига боғлиқдир. Шу боис, “Ташкилот ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари” коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар қаторига киради.
Бугунда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мазкур қоидаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бунинг сабаби, 2022-йил 14-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №595-сон қарори билан иловага мувофиқ “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” тасдиқланишидир.
Таъкидланган қарор билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 2-мартдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари” ўз кучини йўқотди.
Янги “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” билан давлат хизматчилари учун қуйидагиларга оид қоидалар белгиланди:
касбий маданиятига;
хизмат фаолияти давомидаги одоб-ахлоқига;
хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқига;
ташқи кўриниши ва кийиниши услубига.
Шу боис, янги “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” тузилиши
Хусусан, давлат хизматчилари касбий маданиятга оид қуйидаги мажбуриятларга риоя қилишлари керак:
ўзининг хатти-ҳаракати ва аҳлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш;
фаолият сифатини ошириб бориш чораларини кўриши;
қонун билан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ва бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги ва бошқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |