Korrupsiya tushunchasi, kelib chiqish sabablari va huquqiy tabiati


Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун қуйидаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш чоралари қўлланилади


Download 489.05 Kb.
bet31/32
Sana08.05.2023
Hajmi489.05 Kb.
#1445822
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1.1. Маъруза матн (3)

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун қуйидаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш чоралари қўлланилади:

  • бевосита бўйсунадиган ходимни яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахс бўйсунувига ўтказиш;

  • ходимнинг лавозим мажбуриятлари доирасини қайта кўриш;

  • ходимнинг лавозим мажбуриятлари доирасини қайта кўриш;

  • қарор чиқариш жараёнида қатнашишдан ходимни четлаштириш;

  • қарор чиқариш жараёнида қатнашишдан ходимни четлаштириш;

  • қарор чиқариш жараёнида қатнашишдан ходимни четлаштириш.

Ҳар бир вазиятда, кўриладиган барча чоралар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши ва Низомда белгиланган тамойилларни амалга оширишни таъминлаши лозим.
Низомга асосан манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш қўйидаги тартибда амалга оширилади:
1) вакант бўлган бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш;
2) манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш (ҳар йиллик декларация);
3) эҳтимол ёки ҳақиқий манфаатлар тўқнашуви факти бўйича маълумотларни ошкора қилиш.
Чунончи, манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш ходим томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотнома-объективка, яқин қариндошлар ҳақида маълумотнома) Кадрлар бошқармаси / бўлимининг масъул ходими томонидан текширилиши орқали амалга оширилади.
Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ошкор қилиш, барча ходимлар ҳисобот даврида юз берган воқеалар ва ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида Кадрлар бошқармаси / бўлимига бир йилда бир марта хабар бериши орқали амалга оширилади.
Мавжуд ёки эҳтимол манфаатлар тўқнашувининг келиб чиқиши факти бўйича маълумотларни ошкор қилиш, манфаатлар тўқнашуви маълум бўлган пайтдан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида бевосита раҳбарига хабарнома шаклда хабар берилади.
Ходимнинг бевосита раҳбари ходимдан ёзма хабарни олган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотни кўриб чиқиши ва манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганида ходимнинг манфаатлар тўқнашуви келиб чиқиш эҳтимоли ҳақидаги хабарномасида тегишли маълумотни тўлдириб, уни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва қабул қилиш лозим.
Бунда, манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда қатнашадиган ходимлар олинган маълумотларнинг махфийлигини (ахборотнинг конфеденсиаллиги) таъминлаши лозим.
Манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ва мақбуллиги ҳақида қарор чиқариш учун Кадрлар бошқармаси / бўлими ходимнинг хабарномасини Одоб-ахлоқ комиссиясининг энг яқин вақтдаги мажлиси кун тартибига киритади.
Манфаатлар тўқнашувининг ҳал этилишига қараб адлия органлари ва муассасаларининг Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилинади.
Мавжуд ёки эҳтимол манфаатлар тўқнашуви ҳамда уларни ҳал этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақидаги маълумот Одоб-ахлоқ комиссиясининг мажлиси баённомаси тузилганидан сўнг уч иш куни ичида “Манфаатлар тўқнашуви деб тавсифланувчи ҳолатларни ҳисобга олиш реестри”да акс эттирилади.
Мазкур Реестр Кадрлар бошқармаси / бўлими томонидан юритилади.
Манфаатлар тўқнашуви деб тавсифланувчи ҳолатларни ҳисобга олиш реестри”да қўйидагилар келттирилади:

  • манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумот олинган сана;

  • манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;

  • манфаатлар тўқнашувининг предмети ва тури (ҳақиқий ёки эҳтимол);

  • манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар;

  • одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиш баённомасининг сони ва санаси;

  • белгиланган чоранинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш бўйича маъсул шахслар.

Барча ходимлар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ушбу Низомнинг талабларига риоя қилиш, шунингдек, ўз манфаатларининг тўқнашуви тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ маълумот бериш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ходимларнинг манфаатлар тўқнашувига тегишли бўлган ариза
ва хабарномалари ҳамда бошқа маълумотлар адлия органлари
ва муассасаларининг Кадрлар бошқармаси / бўлимида сақланиши шарт.
Ходимнинг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни яшириш ва (ёки) қасддан ўз вақтида ёки тўлиқ ошкор этмаслиги, адлия органлари ва муассасалари манфаатларининг бузилишига олиб келганлиги ёки олиб келмаганлигидан қатъи назар қабул қилинган ахлоқий нормалар, меҳнат интизоми ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг ички талаблари бузилиши сифатида қаралади.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ташкилотнинг ички ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.



Download 489.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling