Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар мазмун-моҳияти
РЕЖА
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар
2. Ташкилот ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари
3. Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низоми
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА
АСОСИЙ ИЧКИ ҲУЖЖАТЛАР
Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимининг мақсадларига эришишда тизим элементини ташкил этадиган ички ҳужжатлар аҳамиятлидир.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатларни қуйидагилар ташкил этади:
1) “Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати” (кейинги ўринларда – Сиёсат деб юритилади);
2) “Ташкилот ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”;
3) “Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низоми”.
Коррупцияга қарши кураш комплаенс назорат тизимининг ҳуқуқий асослари, қоидага кўра, ташкилот раҳбарининг бўйруқлари билан тасдиқланади.
“Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати” ташкилотнинг коррупцияга нисбатан муносабатини билдирувчи асосий ҳужжат бўлиб, қуйидагиларни ифодалайди:
ташкилот ва унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш;
ходимлар ва умуман жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш мақсадида юксак хулқ-атвор стандартларига мувофиқлик;
лавозим (хизмат) мажбуриятларини бажариш чоғида Ташкилот ходимлари томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймасликка доир позициясини.
Сиёсат коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда ходимларга қўйидагиларни қатъиян таъқиқлайди:
1) коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиш (ваъда бериш, пора олиш, пора бериш, пора олиш ва беришда воситачилик қилиш);
2) расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш;
3) ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш.
Сиёсат билан коррупцияга қарши курашишга оид тушунчалар, атамалар ва асосий тамойиллар, коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементлари ва асосий йўналишлари ҳамда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш тартиби белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу сиёсатни фаолиятнинг аҳамияти ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим.
Ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс Сиёсат билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: |