Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар
Касбий таълим методларига тавсиф
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий метод
4.2. Касбий таълим методларига тавсиф
Касб таълими муаммоларига каратилган илмий изланишлар ўтказишдан мақсад ўқитиш ва ўргатиш хусусиятлари, самарали методларни ишлаб чиқиш ва амалий қўллаш, техник воситаларини қўллашга доир масалаларни ечишдан иборатдир. Илмий изланишлар олиб бориш учун ўқитувчида фаннинг мазмунини чуқур билиш талаб этилади. Кўпчилик бўлажак педагоглар талабалик вақтларидаѐқ педагогик изланишлар билан шуғулланадилар. Фан бўйича услубий кўрсатмалар, макетлар, мустақил ишлар учун материаллар тайѐрлайдилар. Илмий анжуман ва семинарларда маърузалари билан қатнашиб ўзларининг педагогик маҳоратини ошириб борадилар. Илмий педагогик изланишларни жараѐнини шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: 1. Ўқитувчининг адабиѐтлар ўрганиш ва амалий ишлари асосида муаммони аниқлаши. Ўқитувчи адабиѐтларни ўрганиши давомида қуйидагиларни аниқлаши керак. - ўрганилаѐтган муаммо тўғрисида адабиѐт муаллифининг фикр- мулоҳазаси; - ўрганилаѐтган муаммо тўғрисида традицион методдан фарқлироқ киритган таклифлари; - қанақа асосий масалалар адабиѐтлар ѐритилмаган; - муаммони ечишда кейинги олиб бориладиган изланишлар. Ўқитиш жараѐнида юзага келадиган муаммога қуйидагилар киради: - ўқитувчи дарс жараѐнида қандай қийинчиликка дуч келиш; - камчилик ва қийинчиликларнинг юзага келиш сабаблари. 2. Гипотеза қуриш яъни ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш. Фактлар ва уларни таққослаш орқали изланувчи асосланган таклифни беради. 3. Изланиш натижаларини расмийлаштириш ва ўқув жараѐнига қўллаш. Махсус фанларни ўқитиш методикасида илмий изланишларнинг умумий ва махсус методлари қўлланилади. Умумилмий методларга назарий изланиш, кузатиш, суҳбат ва экспериментлар киради. Назарий метод - адабиѐтлардан ўрганиш ва таҳлил қилиш,ҳамда педагогик тажрибалар асосида олиб бориладиган изланишлар киради. Адабиѐтлар устида ишлашда китоб ва журналлар, мақолалар ва патентлар, илмий ишланмалар тўпламлар ва каталоглар, интернет тизимидан олинган маълумотлардан фойдаланилади. Кузатиш - одатда табиий кузатиш орқали талабаларнинг фанларни ўзлаштиришлари, уларнинг хулқ-атвори ва муомалаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли таълимий-тарбиявий таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади. Бу метод тадқиқотчининг педагогик тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларини бирор мақсадни кўзда тутиб идрок этиш ташкил этади. Бунда кузатишлар тезлиги ва сони, кузатиш объекти, вақти, педагогик вазиятларни кузатиш учун ажратиладиган характеристика ва ҳоказолар ҳисобга олинади. Қайд қилиш усулига қараб кузатишлар турларга бўлинади. Бевосита ва билвосита қайд қилиш усули тадқиқотчига реал педагогик жараѐн кузатувчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва ҳоказоларни ѐзиб қўйиш имконини беради. Бевосита қайд қилиш усули бирор-бир ҳодисанинг оқибатлари ҳақидаги фактик материални бошқа шахслар орқали ѐки қандайдир асбобни қўллаш воситасида олишга имкон беради. Илмий-техника тараққиѐти асрида кузатишнинг визуал усуллари хилма-хил техника воситалари (кинофильм,видеотасвир телекўрсатув, ) ни қўллаш билан тобора кўп қўлланилмоқда. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling