10-илова
Ўлчашнинг бирор принципини амалга ошириш учун
турли техник воситалар қўлланилилади. Ўлчашларда
қўлланиладиган ва нормаллашган метрологик хоссаларга
эга бўлган техник воситалар ўлчаш воситаси дейилади.
Ўлчаш принципини ва воситасини белгилаб берадиган
усуллар мажмуи ўлчаш усули дейилади.
Ўлчашлар яна абсолют ва нисбий ўлчашларга бўлинади.
Битта ѐки бир неча асосий катталикларни физик константалар
қийматларидан фойдаланиб ѐки фойдаланмасдан бевосита ўлчаш
абсолют ўлчаш дейилади. Масалан штангенциркуль ѐрдамида
ўлчашлар абсолют ўлчашлардир, чунки унда ўлчанаѐтган катталик
қиймати бевосита олинади.
Бирор катталикнинг шу номли бирлик ролини ўйнаѐтган
катталикка нисбатан ўлчаш ѐки катталикни шу номли бирлик
катталик қабул қилинган катталик бўйича ўлчаш нисбий ўлчаш деб
аталади. Масалан: оптиметр ѐрдамида ўлчашлар нисбийдир: аввал
охирги ўлчов ѐки охирги ўлчов блоки қуйилади ва ўлчаш
воситалари шкаладаги кўрсаткич нолга тенг бўладиган қилиб
созланади. Сўнгра ўлчанадиган детал жойлаштирилади ва саноқ
олинади. Нисбий ўлчашга массани тортиш усули билан ўлчаш
мисол бўлади. Нисбий ўлчашдан катта аниқлик зарур бўлган
ҳолларда фойдаланилади
.
11-илова
12-илова
13-илова
14-илова
Ўлчашларда бевосита (тўғридан-
тўғри) баҳолаш, дифференциал, ўлчов
Do'stlaringiz bilan baham: |