Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana13.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1355765
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish

2-поғона –намойиш қилиш. 


Бу поғонада амалиѐт ўқитувчиси тушунтирган иш босқичларини ўзи қилиб 
кўрсатади, яъни тикув машинасига устки ва остки ипларни тақиш, игнанини 
ўрнатиш, газламани тепки остига жойлаштириш ва машинани ишга тушуришни 
кўрсатиб беради. 
Бунинг учун керакли тикув машинаси, газлама ва иплар ва созлаш 
асбоблари тайѐрлаб қўйилган бўлиши керак. 
Амалий кўникмаларни 3 марта намойиш қилиш тавсия этилади: 
1. 
Талабаларда тўла ва ҳақиқий тасаввур пайдо бўлиши учун 
намойиш оддий тезликда ўтказилади. 
2. 
Ҳар бир иш босқичини алоҳида ва хусусиятларини яхшироқ 
кўрсатиш учун секин тезликда намойиш қилинади. 
3. 
Талабаларда аниқ тасаввур ҳосил қилиш учун оддий тезликда яна 
бир марта тўла равишда кўрсатилади.
3-поғона – кўрсатилган тарзда қайтариш. 
Талабаларнинг ҳар бири амалиѐт ўқитувчисининг ҳаракатларини у кўрсатган тарзда 
қайтарадилар. Талабалар ишлаѐтган пайтда ўқитувчи уларни хатосини тузатади. Яхши ишни 
мақтайди ѐки танқид қилади. 
4-поғона – машқ қилиш. 
Талабалар тикув машинасига устки ва остки ипларни тақиш, игнани ўрнатиш ва 
газламани тепки остига жойлаштириб, тикиш жараѐнини бажаришлари учун ўқитувчи уларга 
етарлича газлама ва ип бериб қўяди. 
Агар иш натижалари сифат мезонларига жавоб берса, яъни газламадаги баҳяқатор 
сифатли бажарилса, иш тугатилиши мумкин. 
Бир ва иккинчи босқич бўйича талабалар дастлабки назарий билимларга эга бўлишлари 
керак. Ушбу усулни ўқув жараѐнига қўллаб ўтказилган тадқиқотлар ва олимлар фикри бўйича, 
режа асосида ишлатилган ташқи қўзғовчилар ва назорат қилиниши мумкин бўлган 
реакцияларгина етарли даражада текширилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб ўрганишнинг 
«Тўрт поғонали» усули бўйича қуйидаги илмий хулосаларни бериш мумкин: 
1. 
Ўзлаштириш (ўрганиш) – бу қўзғаш таъсири ва реакция кетма-кетлиги 
такрорланишининг натижасидир.


2. 
Такрорлаш орқали «Шартли рефлекслар орқали ўрганиш» принципи ҳосил 
бўлади. 
3. 
Ўзлаштиришда эришилган натижалар рағбатлантирилса (мақтаб турилса) 
ўрганиш самараси ошиб боради. 
Бугунги кунда босқичларни мураккаброқ қилишга ҳаракат қилинмоқда. Яъни шундай 
машқлар киритилиши мумкинки, улар доирасида талаба бир вақтнинг ўзида бир нечта 
кўникмалар ва жараѐнларни амалда бажариши керак. «Тушунтириш» ва «Намойиш этиш» 
поғоналари эса, босқичма-босқич амалга оширилади.
Бу усул касб-ҳунар коллежларида касбий фанлардан амалий кўникмаларни ўргатишда 
жуда яхши самара беради

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling