Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/49
Sana13.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1355765
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish

 
 
2.4. Ишлаб чиқариш таълим методлари 
 
 
Замонавий 
шароитда бозор иқтисодиѐти юксак касб маҳоратга 
мутахассиларни тайѐрлашни талаб этилади. Бу эса касб таълими муассасалари 
олдига юқори малакали кадрларни тайѐрлаш, уларда меҳнатга ижодий 
муносабатни таркиб топтириш учун ишлаб чиқариш таълими тубдан яхшилаш 
вазифасини қўяди. 
Ишлаб чиқариш таълими хусусиятлари. Касб-ҳунар таълими ўқув 
муассасаларида укув жараѐнининг ишлаб чиқариш таълими ташкил этувчи 
қисми ҳисобланади. Шу билан бирга ишлаб чиқариш таълими мақсади, 
мазмуни, шакли ва усуллари билан ўзига хос хусусиятига хам эга.
Ишлаб чиқариш таълимининг асосий мақсади 
талабаларда маълум касб, 
мутахассислик соҳаси буйича касбий маҳоратнинг шаклланиши ҳисобланади. «Касбий 
маҳорат» тушунчаси моҳиятини очиб берувчи қуйидаги кўрсаткич-мезонларни ажратиб 
кўрсатамиз: 

ишни бажариш сифати – Техник талабларнинг иш натижалари бўйича 
бажаралиши; унинг ўрнатилган кўрсаткич ва меъѐрларга мос келиши;
ижобий натижаларни олиш; 

меҳнат унумдорлиги –
ўрнатилган вақт меъѐрларининг бажарилиши; 
меҳнатни ташкил қилиш ва ишни бажаришнинг энг тежамли ва унумли 
усулларини, юқори унумдорликка эга бўлган техника ва технологияни 


ўзлаштиришга ва бўлган интилишни аниқлаб берувчи вақт мезонини 
баҳолаш қобилияти ва маҳорати; 

касбий мустақиллик – меҳнатнинг юқори сифати ва унумдорлигини 
таъминловчи иш усулини мустақил танлаш маҳорати; ишлаб чиқариш 
вазиятларида муаммолврни мустақил ҳал қилиш, тўғри қарор қабул 
қилиш қобилияти; ишда ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқаришни 
амалга ошириш; 

меҳнат маданияти –
ў
з меҳнатини режалаштириш қобилияти ва одати; 
меҳнатнинг мақбул усул ва услублари, замонавий техника ва 
технологияни қўллаш билан ишлай олиш махорати; иш фаолиятида 
касбий билимни қўллаш махорати; иш ўрни ва мехнатни тўғри ташкил 
қилиш, мехнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш; 

мехнатга бўлган муносабат – мехнатни ташкил этишни ва усулларни 
такомиллаштириш, иш жараѐнига янги асл нусхадаги мехнат қуролини 
жорий қилишга интилиш ва етакчилик қобилияти, илмий ечимлар ва 
ихтироларни топишга бўлган интилиш ва қобилият; 

меҳнат фаолиятининг иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқлиги –
бажариладиган меҳнат жараѐнини иқтисодий таҳлил қилиш, ишни 
бажариш жараѐнида иқтисодий жиҳатдан мақбул қарорларни қабул 
қилиш қобилияти. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling