Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модулли ўқитиш
Модулли ўқитиш методи «Модули ўқитиш” термини халқаро тушунча модул билан боғлиқ бўлиб, унинг битта маъноси - фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. Бу маънода у,модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган информация блоки сифатида тушунилади. Модул фанининг фундаментал тушунчаларини – маълум ходиса ѐки қонун, ѐки бўлим, ѐки маълум бир йирик мавзу ѐки ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳини ўз ичига олади. Модул бу ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги бўлиб, ўқув фанининг бир ѐки бир неча фундаментал тушунчаларини ўрганишга қаратилгандир. Ҳар бир модул маърузавий машғулотлар ва шу билан боғлиқ бўлган амалий (семинар), лаборатория машғулотларидан иборат бўлади. Модулли ўқитишда, ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган табақалаш орқали, ўқитишни табақалаш имконияти яратилади. Яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин бўлади. Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у талабаларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир (20). Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини хар томонлама ечиш имкониятини яратади [98]. - Модул – фаолиятлик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва тизимлаш, дастурларни ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлайди; - ўқитишни индивидуаллаштириш; - амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган характерларни баҳолаш даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш; - касбга қизиқтириш асосида, фаоллаштириш, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла рўѐбга чиқариш. Модулли ўқитиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ [76]: - таълим муассасасининг моддий-техник базаси; - малакали профессор-ўқитувчилар таркиби даражаси; - талабалар тайѐргарлиги даражасига; - кутиладиган натижалар баҳосига; - дидактик материалларнинг ишлаб чиқилишига; - модуллар натижаси ва таҳлилига. Модулли ўқитиш, фаннинг асосий масалалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар берувчи муаммоли ва йўриқли маърузалар ўқилишини тақозо этади. Маърузалар талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. Модул амалий ва лаборатория машғулотлари маърузалар билан бирга тузилиши, улар маърузалар мазмунини ўрганиладиган янги материал билан тўлдирилиши керак. Модулни ўқитишнинг самарадорлигини оширишга эришиш учун ўқитишнинг қуйидаги усулларини қўллаш мумкин: - муаммоли мулоқотлар; - эвристик суҳбатлар; - ўқув ўйинлар; - лойиҳалаш ва йўналтирувчи матнлар ва ҳоказо. Модулли ўқитишда талабаларни ўз қобилиятига кўра билим олиши учун тўла зарур шарт-шароитлар яратилади. Модулли ѐндашув ўқитувчи учун маълум даражада дарслик функциясини бажарувчи ўқув қўлланмалар ва ўқув материалларини ишлаб чиқишда ҳам қўлланиши мумкин. Махсус фанлар бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўқув амалиѐтларини ўтказишда қўлланиладиган ўқув материаллари бўйича намунавий модуллар 1- иловада келтирилган. Ушбу ўқув материалларининг афзаллиги шундаки, модул бўйича амалга ошириладиган ҳар бир фаолият тури хариталар кўринишида берилиб, улар асосан талабанинг мустақил равишда амалий ишларни бажариш, тажрибалар ўтказишга йўналтирилиш имкониятини беради. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling