Костюм – юбка лойихалаш учун керакли ўлчамлар


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana13.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1355765
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
yarim jun gazlamadan ayollar klassik kostyumining yangi modeli konstruksiyasi va texnologik ishlov berish ketma-ketligini ishlab chiqish hamda mavzuga oid omk yaratish

Оғзаки 
методлар. Агар талабалар асосий ўқув ахборотини 
ўқитувчининг ўқув мулоҳазалари ва исботлари жараѐнида ѐки дарслик 
мавзулари асосида олсалар, бундай методлар Оғзаки методлар жумласига 
киради.(тушунтириш, ҳикоя, суҳбат, ва ҳ.о.). 
Оғзаки методлардан фойдаланиш жараѐнида кўргазмали қуроллардан 
фойдаланиш мумкин. Аммо улар ѐрдамчи роль ўйнайдилар. 
Баѐн дарсда кўргазмали воситалардан фойдаланиш ѐки фойдаланмаслигига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда тузилади. Масалан, ўқитувчи тикув машинасининг 
тузилишини ва ишлаш тартибини тушунтираѐтганда кинематик схемадан
фойдаланиш мумкин. Лекин исбот мантиқини кинематик схема 
белгиламайди,балки у тушунчани ўзлаштиришда ѐрдам беради холос. 
Оғзаки 
методлардан 
фойдаланиш 
муваффақиятининг 
асосий 
кўрсаткичлари-талабаларнинг янги билимларни эслаб қолишлари ва айтиб бера 
олишларидир. Оғзаки методларда талабалар ўқитувчи мулоҳазалари жараѐнини
такрорлайдилар, унга тақлид қиладилар. 
Талаба ўқитувчининг тушунтириш мантиқига қанчалик яқинлашса, 
материални шунчалик муваффақиятлироқ ўзлаштиради. 
Оғзаки методлардан асосан янги материални ўрганиш пайтида 
фойдаланилади ва билимларни эгаллашнинг бошқа усуллари билан қўшиб 
олиб борилсагина улар таълимда яхши самара беради. 


Кўргазмали методлар деганда таълим жараѐнида қўлланиладиган 
кўргазмали қуроллар ва техника воситаларига кўп даражада боғлиқ бўлган 
ўқув материалини ўзлаштириш формалари тушунилади. 
Таълимнинг 
кургазмали воситалари билимларни ўрганиш ва
ўзлаштириш характерини белгилайди. Масалан, тикув машинаси деталлари 
намуналари кўрсатилиши механизмларининг ишлаши виртуал ѐки модел орқали 
ѐки тикув машинасида бажариладиган технологик жараѐн видеотасвири 
намойиш қилиниши мумкин, дейлик. 
Асосий мақсад дарс мазмуни, албатта. Ўқитувчи эса қўшимча тузатиш 
киритиши мумкин холос. 
Таълимнинг бундай методларидан фойдаланилганда талабаларнинг 
билиш фаолияти кўргазмали воситалар ѐрдамида шаклланадиган ѐки эсга 
туширадиган ҳиссий образларга, тасаввурларга боғлиқ бўлади.Кўргазмали 
қуроллар билимларни системага солиш ва бойитишда, шунингдек 
талабаларнинг фикр юритиш фаолиятини активлаштиришда ѐрдам беради. 
Таълимнинг кўргазмали методлари талабаларнинг билим фаолиятида 
образли ва мантиқий, конкрет ва абстракт, ҳиссий ва ақлий жиҳатларнинг 
нисбатини чуқур тушунишни талаб этади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling