Кўп чўмичли экскаваторларни танлаш ва параметрларини хисоблаш. Скреперларнинг техникавий параметрларини танлаш
Download 78.99 Kb.
|
1 m
- Bu sahifa navigatsiya:
- Скрепернинг асосий параметрларини ҳисоблаш
- 4 - илова Кичик гуруҳлар учун топшириқлар 1 гуруҳ учун топшириқ
- 2 гуруҳ учун топшириқ
- 3 гуруҳ учун топшириқ Кўп чўмичли экскаваторнинг иш тезлигини танлаш. ГОСТ жадвалларидан натижалар бўйича харакатланиш тезлигини танлаймиз. 4 гуруҳ учун топшириқ
- 5 - илова Гуруҳлар фаолиятини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари
- Гуруҳлар Саволнинг тўлиқ ва аниқ ёритилиши 0-5 балл Берилган топшириқларни бажариши 0-5 балл
- Гуруҳ аъзоларининг фаоллиги 0-5 балл Жами 15 балл
- 6 - илова Машғулотнинг услубий таъминоти
Хисоблаш услуби.
1. Эсковаторни танлашда, у берилган эни ва чуқурликдаги траншеяни қазий олиш шартини қаноатлантириши керак. 1-жадвалда асосий кўп чўмичли траншея эксковаторларининг техник характеристикалари келтирилган. 2. Пт – эксковаторнинг техник иш унумдорлигини хисоблаймиз. У вақт бирлиги ичида тўкиаётган чўмичлар сони ва чўмичнинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Пт =3,6 м2/соат. Бу ерда, 3,6 – чўмични ҳажмини метрлардан «м3» - га ўтказиш коэффициенти. q – чўмични ҳажми, литр, (1-жад.). k – грунтни юмшатилганлик коэффициенти (2-жад.). i – вақт бирлигида тўкилаётган чўмичлар сони. Занжирли кўп чўмичли эксковаторлар учун: ; Роторли эксковаторлар учун: ; Бу ерда, vц – эксковатор занжирининг тезлиги, м/с, (1-жад.). α – чўмичлар қадами, м (1-жад.). n – роторни айланишлар сони об/мин. (1-жад.). nк – ротордаги чўмичлар сони, (1-жад.). 3. Энг кўп иш унумдорлигини таъминловчи, уни двигательдан тўлиқ фойдаланилгандан оптимал ишлаш тезлигини хисоблаш. Хисоблаш учун уни оптимал тезлигини, берилган ўлчамдаги траншеяни қазишда унинг техник иш унумдорлигига мос холда оламиз: vЭопт. = м/соат, Бу ерда, Пт – техник иш унумдорлик (2-пунктдаги). В – траншеяни эни, м, (2-жад.). Н – траншея чуқурлиги, м, (2-жад.). ишлаётгандаги 4. Эксковаторни харакатлданиш тезлигини 1-жадвалдан танлаймиз, у хисобий оптимал тезликка яқин ёки кичик бўлади: Vр ≤ VЭопт. Бу ерда, Vр – ишлаётгандаги тезлиги, (1-жад.). VЭопт. – оптимал иш тезлиги (3-пунктда аниқланади). 5. Эксковаторни смендаги эксплуатацион иш унумдорлигини қуйидаги формуладан аниқланади: Псм =В∙Н∙ VР∙Т∙Кв м2/смена Бу ерда, Vр – ишлаётгандаги тезлик, (1-жад.). Кв– эксковатордан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти, (0,8÷0,5). В – траншея эни. Н – траншея чуқурлиги. Т – сменанидавомийлиги – 8 соат. 6. Неча смена ишлаши, ишнинг ҳажмига бўғлиқ бўлиб қуйидаги формуладан аниқланади: соат, Бу ерда, L – траншеяни узунлиги. 7. 1 – жадвалдан танланган эксковаторни техник характеристикасини ёзиб олинсин. Жадвал 1. Траншея эксковаторининг техник характеристикаси
Жадвал 2. Грунтни юмшатилганлик коэффициенти
Жадвал 3. Топшириқ вариантлари
Скрепернинг асосий параметрларини ҳисоблаш. Ҳисоблаш учун бошланғич белгилар. Скреперни маркаси. Трактор – тягич маркаси. Грунтнинг характеристикаси. Скреперни ҳаракати. 1.Скрепернинг ҳаракатланиш схемаси. l –скрепер чўмичининг грунт билан тўлдириш пайтидаги масофаси; l1 –скрепер чўмичининг бўшатиш масофаси; L1 – грунтни олиш участкасини узунлиги; L2 –грунт тўкиш жойигача ташиш масофаси; L3 –грунтни тўкиш участкасини узунлиги; L4 –скрепернинг бўш ҳолатда орқага қайтиш масофаси. 2. Ўртача қирқиш қатламини қалинлиги C, чўмични тўлиш коэффициенти KН, грунтнинг юмшоқлик коэффициентиKр, грунтнинг зичлиги (ҳажмий масса)γ, [кг/м3] ва сурилаётган грунт призмасининг коэффициенти методик кўрсатмани жадвалидан грунтнинг категорясига қараб топшириқ вариантидан олинади. 3. Скреперни чўмичини тўлиш учун босиб ўтилган масофасини қуйидаги формуладан аниқланади. , м Бу ерда: q – скрепер чўмичининг ҳажми, [м3] (2 -жадвал); KН – чўмичнинг тўлиш коэффициенти; Kр – грунтнинг юмшоқлик коэффициенти; C – қирқиш қатламининг қалинлиги , [м]; m - сурилаётган призманинг коэффициенти; b – грунтни қирқиш кенглиги [м] (2 - жадвал). 4. Тракторни 1 – тезлик узатишида ҳаракатланаётганда чўмични тўлиш вақтини аниқлаймиз. , сек. Бу ерда: 3.6 – [км/соат] дан [м/с] га ўтказиш коэффициенти; Kδ – 1.5 – грунтни қирқмасдан ҳаракатланиш учун қўшимча вақт коэффициенти; VI – тракторни биринчи узатмадаги тезлиги. 5.Юкланган скреперни ҳаракатланиш вақтини аниқлаймиз. , сек Бу ерда: L –(топшириқ бўйича) грунтни ташиш масофаси; VII –тракторниII –узатмадаги тезлиги , [км/соат] (2 - жадвал); Kу – тезлик узатмасини ўзгартирганда секинлашишни ҳисобга олувчи коэффициент (4 – жад). 6. Скрепернинг бўш ҳолатда ҳаракатланиш вақтини аниқлаймиз. , сек 7. Скрепернинг ишлашида бир сикл учун сарфланган вақтни қуйидаги формуладан аниқлаймиз. Tц = tзагр+tгр+tраз+tпор , [s] Бу ерда : тзагр – скреперни чўмичини тўлиши учун кетган вақт; (4 – пунктда аниқланган). 8. Скрепернинг сменадаги иш унумдорлигини қуйидаги формуладан аниқлаймиз. , м3/смен Бу ерда : 3600 – 1 соатдаги секундлар сони; 8 – 1 сменадаги иш соатлари сони; KВ – 0.8вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти; q –скреперни чўмичини ҳажми , [м3]. 9.Битта ёрдамчи толкач учун нечта скрепер тўғри келишини аниқлаймиз. Бу ерда: VI –трктор – толкачни 1 – узатиш тезлигида ҳаракатланаётган скреперга ёрдам бераётгандаги тезлиги , [км/соат] (3 - жадвал) ; VIII – 3 –узатиш тезлигидаги трктор – толкачни қайтиш тезлиги , [км/соат] (3 - жадвал); tпад – трактор – толкачни скрепер ёнича келиш вақти (30 – 40 сек ) 10. Юкланган скреперни трактор илмоғидаги тортиш кучини қуйидаги формуладан топилади. Fпркр = (Gскр + q * γ * KН ) (ω ± i) ± Gтр * i , [кг]. Бу ерда : Gскр – скрепернинг оғирлиги , [кг] (2 - жадвал) ω - ҳаракатланишга қаршилик коэффициенти = 0,2 i –қиялик , + юқорига - пастликка Gтр –тракторнинг оғирлиги, [кг] (3 - жадвал). 1-Жадвал
Технические характеристики скреперов. 2-Жадвал
Примерные значения коэффициента Ку. 4-Жадвал
Топшириқ вариантлари
4 - илова Кичик гуруҳлар учун топшириқлар 1 гуруҳ учун топшириқ Кўп чўмичли экскаваторнинг эксплуатацион иш унумдорлигини аниқлаш. Вақт бирлиги ичида тўкилиётган чўмичлар сони ва чўмичнинг хажмига боғлиқ бўлади. 2 гуруҳ учун топшириқ Кўп чўмичли экскаваторнинг оптимал харакатланиш тезлигини аниқлаш. Энг кўп иш унумдорлигини тавминловчи, уни двигательдан тўлиқ фойдаланилгандан оптимал ишлаш тезлигини хисоблаш. 3 гуруҳ учун топшириқ Кўп чўмичли экскаваторнинг иш тезлигини танлаш. ГОСТ жадвалларидан натижалар бўйича харакатланиш тезлигини танлаймиз. 4 гуруҳ учун топшириқ Кўп чўмичли экскаваторнинг ишлаш схемалар сонини хисоблаш. 5 - илова Гуруҳлар фаолиятини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари
15 – 13 балл – «аъло». 12 – 10 балл – «яхши». 9 – 6 балл – «қониқарли». 6 - илова Машғулотнинг услубий таъминоти: 1. С.С.Добронровов, Г.Н. Пазельский, В.А.Романюха “Башенные краны”, Москва, 1987. 2. М.О.Трахтенберг, В.У.Хайров “Справочник механизатора Строительства”, Тошкент, 1987. 3. В.С.Заленский, А.И.Иванов “Қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари” Т, Ўқитувчи, 1987. 4. Тожиев.Р.Ж. ”Қурилиш машиналари” .Т., Ўзбекистон, 2000. 5. Н.Бозорбоев., Б.Хушназаров, О.Б.Хушназаров “Қурилиш машиналари”, Тошкент, 2001. Download 78.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling