Кредит-модул ўҚитиш тизими


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana14.09.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1678079
  1   2   3   4
Bog'liq
Кредит модуль тизимида укув жараёни — HERE (2)



КРЕДИТ-МОДУЛ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ 
ҲАҚИДА
Пўлатхон Лутфуллаев 
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи 
Наманган давлат универитети
pulathon2001@gmail.com
Tel: +998907400192 


Кредит нима ? (таълимда) 
• Кредит – бу, олинган билимни қачон ёки қаерда олинганидан қатьий назар, ҳисобини 
чиқариш ва тан олиш демакдир. Алмашинув бирлиги.
• Модул – бу алоҳида индивидуал ўқув фани. Ўзида билимга эгалик қилиш ва касбий 
жиҳатларини қамраб олган бўлиб, таълим олувчиларнинг ўқув дастурини ўзлаштириш 
натижасида шаклланган билим, кўникма ва компетенцияларни назорат қилишнинг 
тегишли тури билан якунланишни назарда тутади. 
• Кредит-модул ўқитиш тизими эса, ҳар бир ўқув модули таркибини тузишга асосланган 
модулнинг ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш орқали таълим 
олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда баҳолаб 
борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш тизими ҳисобланади. 
• Таълимнинг кредит тизими талабага йўналтирилган ўқитиш, таълим бериш ва 
баҳолашнинг ошкоралиги тамойилига асосланган бўлиб, синов бирликларини йиғиш 
ва кўчириб ўтказишдан иборатдир. Мазкур тизим синов бирликларининг жамғариб 
бориладиган таълимнинг барча босқичлари бўйича илгари йиғилган ўсиб борувчи 
синов бирликлари ҳисобини билдиради. 


Кредит модул тизими маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория 
машғулотлари, ўқув амалиёти, клиник ўқув амалиётлар, курс лойиҳаси (иши), 
шунингдек таълим олувчиларнинг мустақил машғулотлари бўйича ҳафталик соат 
юкламаси ва таълим олувчиларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини акс 
эттиради. Таълим олувчилар томонидан барча мажбурий фаолият турлари 
бажарилгандан ва улар баҳолангандан сўнг кредитларни тўплаш мумкин.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling