Германия олий таълими мисолида
30 академик соатли дарс 1 кредитга тенг
1 йиллик ўқиш учун –
60 кредит
4 йиллик бакалавр ўқиш учун –
240 кредит
2 йиллик магистратура учун -
120 кредит
Конвертация учун мисол келтирамиз. Дейлик, бир талаба ECTS мавжуд бўлмаган ОТМни битириб
Германия ОТМидаги
магистратура кириш учун, бакалаврда олган баҳоларни
ECTS тизимига
конвертация қилмоқчи. Талаба “Маркетинг асослари” фанини 48 соат ўқиган (маъруза, имтиҳон,
семинар ва лойиҳа билан бирга) ва бу фан 3 кредитга тенг деб ҳисобланган. У ҳафтасига
“Маркетинг асослари” фанини 3 соатдан ўқиган ва қўшимча яна 3 соатдан мустақил иш ҳам олиб
борган. Демак фанда қўшимча 48 соат мустақил иш ҳам бор. Талаба ўқиган ОТМда 1-семестр
таҳминан 16 ҳафтага тенг. Шунда:
3 x 16 + 3 x 16 = 96 / 30 = 3.2 кредит, таҳминан 3 ECTS кредит балл “Маркетинг асослари”
фани учун
тегишли бўлади.