“Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш”
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
“Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш”
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш”
“Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш” Ушбу ўқув курсининг мақсади Олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини татбиқ қилишга йўналтирилган бўлиб, унда олий таълимнинг барча иштирокчилари – талабалар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар ва мутасадди раҳбарлар учун зарур маълумотлар ва ҳужжатлар шакллари тақдим қилинган. Бош илмий – методик марказ тамонидан Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун ташкил қилинган мавзусидаги масофавий курсни ўтиш учун йўриқнома Олий таълим муассасасининг раҳбар ва педагог кадрлари масофавий курсларга ўзларининг электрон портфолио тизимидаги логин ва пароли орқали кирадилар https://mk.bimm.uz Олий таълим муассасалари профессор - ўқитувчилари учун масофавий курслар саҳифасига ўтгандан кейин саҳифанинг юқори қисмида жойлашган буйруқларни кўриш мумкин: Бу ерда Ёрдам буйрўғи танланса масофавий курслар тизимидан фойдаланиш учун видео қўлланмани кўриш мумкин. Видео қўлланмани кўриб бўлгандан сўнг шу саҳифадаги курслар ичидан “Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш” номли курс танланади. “Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш” курсининг таркиби: 1. Кредит-модуль тизими бўйича хорижий тажрибалар ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш; 2. Кредит-модуль тизимида талабанинг мустақил иши, АРМ ва Регистратор офиси фаолияти; 3. Кредит-модуль тизимида ўзлаштиришни баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг меъёрий- услубий таъминоти. Ҳар бир модул мавзулари кетма-кет ўзлаштирилади. Ҳар бир модул якунида амалий топшириқ ва қисқа тест топшириғи бажарилади. “Кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш” номли курс тўлиқ ўтиб бўлганидан сўнг курснинг бош саҳифаси кўринишида курсни ўзлаштириш бали пайдо бўлади. Курсдан мувофақиятли ўтганлиги тасдиғи! Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling