Кредит олиш тартиби


Кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари орқали берилади


Download 0.59 Mb.
bet2/2
Sana04.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1746423
1   2
Bog'liq
Животноводство бюллетень ФАР 2 last

Кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари орқали берилади:



  • Хамкор банк – 10 млн Евро

  • Қишлоқ Қурилиш банк – 12.9 млн Евро

  • Микрокредит банк – 27 млн Евро

эквивалентига тенг бўлган миқдорда сўмда ажратилади.

  • Кредит линиясининг жами қиймати 89.9 млн Евро, жумладан 70% иқлимга салбий таъсир кўрсатмайдиган инвестициялар учун,
    30% иқлим учун фойдали бўлмаган(чорва моллари ва айланма маблағлар) яъни (ноиқлим) инвестициялар учун ажратилади.
    Кредитлар мижозларга 10 йил муддатгача берилади, шундан 3 йили имтиёзли давр ҳисобланади.

  • Кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси сўмида берилади .

  • Йиллик фоиз ставкаси Марказий банкни қайта молиялаш ставкаси 14 % ташкил қилади.

  • Кредит иккита линиядан иборат бўлиб
    1- кредит линияси 65.9 мли евро.

2- кредит линияси 24 мли евро.
Шундан, хар бир мижоз учун максимал кредит миқдори
1- кредит линиясидан – 1,0 млн. Евро эквивалентигача сўмда.
2- кредит линиясидан 100,0 минг Евро эквивалентигача бўлган миқдорда сўмда ажратилади.

  • Мижознинг лойиҳадаги улуши лойиҳа қийматининг энг камида 30 фоиз эквивалентига тенг пул ёки хизмат, иш, товар яъни, натура кўринишида бўлиши мумкин.

  • Харид қилинадиган товар, асбоб ускуна, чорва моллари 100% кредит ҳисобига молиялаштирилади.

  • Лойиҳанинг кредит маблағлари хисобидан импорт қилинадиган товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар божхона божларидан озод этилади.


Лойиҳа ташаббускори.

Хусусий ташкилотлар, кичик ва ўрта корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий корхоналар, шахсий томорқа эгалари хамда якка тартибдаги тадбиркорларни ўз ичига олади.


Лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади:



  • Кредит олиш тўғрисида ариза;

  • Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);

  • Лойиҳанинг экологик экспертизаси (туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими);

  • Лойиҳанинг экологик экспертизаси бўйича хулоса (вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси; лозим ҳолларда (атроф мухитга юқори даражада таъсир кўрсатувчи лойиҳалар учун) республика табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси хулосаси);

  • Ҳисобот йили учун корхонанинг бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботи (нусҳа);

  • Товарлар, хизматларни харид қилиш бўйича хорижий (махалий) ҳамкорлар билан имзоланган шартнома (нусҳа);

  • Харид қилинадиган товар, хизматлар етказиб бериш бўйича камида 3 та муқобил фирма
    ёки компаниядан олинган тижорат таклифлар;

  • Лойиҳанинг Бизнес-режаси;

  • Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда);

  • Лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, тижорат банклар томонидан бошқа зарурий ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling