Кредитный договор


Қарз олувчининг хуқуқлари


Download 49.06 Kb.
bet3/6
Sana04.04.2023
Hajmi49.06 Kb.
#1324035
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
01 Шаблон Худудлар тепло ссуда шарт ма

4.2. Қарз олувчининг хуқуқлари:
4.2.1. Қарз берувчиданушбу Шартномада кўзда тутилган шартларда бюджет ссудасини олиш.

      1. Қарз берувчидан нотўғри ундириб олинган маблағларни қайтарилишини талаб қилиш, бунда Қарз берувчининг хатти-харакатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан нотўғри бўлганлиги исботланиши лозим.

      2. Бюджет ссудаси бўйича қарздорликни муддатидан олдин сўндириш.

  1. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ

    1. Қарз олувчи томонидан бюджет ссудаси мақсадсиз ишлатилган тақдирда, мақсадсиз ишлатилган сумма Қарз берувчи томонидан муддатидан олдин ва сўзсиз равишда ундириб олинади, бунда Қарз олувчи Қарз берувчига мақсадсиз ишлатилган Бюджет ссудаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

    2. Бюджет ссудаси бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Қарз олувчи Қарз берувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддати кечиктирилган қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда ҳисобланган пеня миқдори муддати ўтган қарздорлик миқдорининг 50 фоизидан ошмайди.

    3. Агарда ушбу Шартноманинг 3.2.4. ва 3.2.5. ҳамда 8.1-бандларида кўзда тутилган маълумот ва материаллар ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда, Қарз олувчи Қарз берувчига ҳар бир шундай ҳолат учун ушбу Шартнома умумий суммасининг0,01 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

    4. Агарда Қарз олувчи томонидан ушбу Шартноманинг 3.2-банди бузилса, Қарз берувчи ушбу Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва аввал Қарз олувчи томонидан бюджет ссудаси сифатида олинган маблағларни пеня ва жарималар билан биргаликда муддатидан илгари сўндирилишини Қарз олувчидан талаб қилиш хуқуқига эга.

    5. Томонларнинг ушбу Шартномада кўзда тутилмаган жавобгарликлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қўлланилади.

  1. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР

    1. Томонлар ушбу Шартнома тузилгандан кейин, улар олдиндан кўра билмаган ва олдини олиш мумкин бўлмаган фавқулотда ҳолатлар натижасида форс-мажор ҳолатлари вужудга келганлигини исботласалар ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш учун барча тегишли чораларни кўрган бўлсалар, ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод қилинадилар.

    2. Форс-мажор сабабли мажбуриятларини бажара олмаслик ҳолати юзага келган Томон бошқа Томонни ушбу ҳолат юзага келганлиги, таҳминий давомийлиги ва тугаганлиги юзасидан ёзма ҳабарномани форс-мажор ҳолати пайдо бўлган ва тугаган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида бериши шарт. Ушбу ҳабарномани юбормаслик ёки вақтида юбормаслик, Томонни ушбу Шартноманинг 6.1.-бандидан фойдаланиш хуқуқидан маҳрум қилади.

    3. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амал қиладиган даврга кўчиралиди.


  1. Download 49.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling