Кредитный договор
КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
Download 49.06 Kb.
|
01 Шаблон Худудлар тепло ссуда шарт ма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГАРОВ МАЗМУНИ
- КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
Ушбу Шартнома бўйича Томонлар ўртасида юзага келадиган барча келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилиниши лозим. Агарда Томонлар музокаралар ўтказиш йўли билан келишувга эришмасалар, у ҳолда келишмовчилик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиши лозим. ГАРОВ МАЗМУНИ Ушбу моддадаги мажбуриятлар мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб ушбу шартномага мувофиқ ссудани қайтариш даври мобайнида ёки ҳар қандай қарздорлик тўлангунга қадар амал қилади. Ушбу 8.1-модданинг мақсадлари учун, Шартнома ёки шартномага асосан қарзни жалб қилиш ёки активни сотиб олишни молиялаштириш усули сифатида тузилган ҳолларда “Гаров” атамаси, активлар ёки дебиторлик қарзлари ёки пуллар (активларни қарз олувчи томонидан ижарага берилиши ёки қайта сотиб олиниши шарти билан сотиш, ўтказиш ёки бошқа тасарруф этиш, пул ёки банк ҳисобварағининг ёки бошқа ҳисобварағининг фойдаси қўлланилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши мумкин бўлган мурожаат шартлари ёки ҳар қандай келишув бўйича бошқа дебиторлик қарзларини сотиш, ўтказиш ёки тасарруф этиш, ёки шунга ўхшаш таъсирга эга бўлган ҳар қандай имтиёзли келишув) билан боғлиқ ҳар қандай келишув ёки Шартномани ўз ичига олади Бир хил устуворлик. Субқарздор ушбу Шартнома бўйича тўлаш мажбуриятларини қарздорлик воситаларининг ҳар бири бўйича илгари устувор қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлардан ташқари бошқа амалдаги ва келгусида таъминланмаган ва субординацияланмаган мажбуриятларга нисбатан тўлаш устуворлигига эга бўлишига кафолат беради. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР Томонлар Шартномани тузишда, Шартноманинг амал қилиш муддатида ва ушбу муддат тугаганидан сўнг, Шартнома билан боғлиқ коррупциявий ҳаракатлар содир қилмасликка келишиб оладилар. ТомонларШартномадаги коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган коррупциянинг олдини олиш чораларини тан олади ва уларга риоя этилиши бўйича ҳамкорликни таъминлайдилар. Томонлар товарлар, ишлар ва хизматларни реализация қилиш ва ўтказишда Шартномалар тузиш бўйича музокаралар олиб боришда, лицензия, рухсатномалар ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олишда ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа ҳаракатларни амалга оширувчи Томонларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга (шу жумладан, ёрдамчи пудратчилар, агентлар, савдо вакиллари, дистрибьюторлар, ҳуқуқшунослар, ҳисобчилар, улар номидан ҳаракат қилувчи бошқа вакилларларга) нисбатан қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишлари шарт: - коррупциявий ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ва коррупциявий ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши шартлиги ҳақида кўрсатмалар ва тушунтиришлар бериш; - улардан коррупциявий ҳаракатларни амалга ошириш учун воситачи сифатида фойдаланмаслик; - уларни фақат Томонларнинг оддий кундалик фаолияти жараёнидаги ишлаб чиқариш зарурати доирасидан келиб чиқиб ишга жалб қилиш; - уларга қонунчилик доирасида амалга оширган хизматлари учун белгиланган ҳақ миқдоридан асоссиз равишда ортиқча тўловларни амалга оширмаслик. Томонлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган мажбуриятлар бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар берилганлиги учун уларга тазийқ ўтказилмаслигини кафолатлайдилар. Агар бир томонга бошқа томоннинг коррупцияга қарши қўшимча шартларнинг 9.4- ва 9.5-бўлимларида белгиланган мажбуриятларни бузилишига йўл қўйилганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи томонни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши ва ушбу томондан оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилишини ва амалга оширилган ишлар юзасидан унга хабардор қилишини талаб қилиши шарт. Томоннинг талаби бўйича иккинчи томон тарафидан қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилмаган ёки кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилмаган тақдирда, ушбу томон зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли. Download 49.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling