Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо - 1. Меркантилизм ва эркин савдо ғояси.
- 2. Мутлоқ ва нисбий устунлик назариялари.
- 3. Хекшер-Олин назарияси. В.Леонтьев парадокси.
- 4. Халқаро савдонинг муқобил назариялари.
Меркантилизм мактаби XVI-XVII асрларда фаолият кўрсатган. Унинг энг йирик вакиллари инглиз иқтисодчилари Toмас Mан (1571-1641) ва Уильям Стаффордлар (1554-1612) ҳисобланишади. - Меркантилизм мактаби XVI-XVII асрларда фаолият кўрсатган. Унинг энг йирик вакиллари инглиз иқтисодчилари Toмас Mан (1571-1641) ва Уильям Стаффордлар (1554-1612) ҳисобланишади.
Мамлакатнинг бойлиги унинг ихтиёрида бўлган олтин ва кумуш билан белгиланлиги сабабли ташқи савдо мактаби мамлакат миллий иқтисодиётни мустахкамлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим деб хисоблашган: - Мамлакатнинг бойлиги унинг ихтиёрида бўлган олтин ва кумуш билан белгиланлиги сабабли ташқи савдо мактаби мамлакат миллий иқтисодиётни мустахкамлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим деб хисоблашган:
- мусбат савдо балансини сақлаб туриш - товарларни олиб келишга қараганда кўпроқ олиб чиқиш керак, чунки бу тўлов хисобида олтин оқимини таъминлайди. Бу ўз навбатида ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликнинг ошишига олиб келади.
- Савдо сиёсати – тарифлар квоталар ва бошқа воситалар ёрдамида, мусбат савдо сальдосини таминлаш мақсадида экспортни ошириш ва импортни қисқартириши учун ташқи савдони тартибга солиш;
- Хом-ашёнинг олиб чиқилишини чеклаш ёки таъқиқлаш ва давлат ихтиёрида мавжуд бўлмаган хом - ашё импортига божсиз рухсат бериш, чунки булар олтин заҳирасининг кўпайши ва тайёр махсулотларнинг паст экспорт нархи (таннархи)ни ёки ушлаб туришга имкон яратади.
Меркантилистлар таълимотининг чекланиши шундан иборатки, улар мамлакатнинг бойиши бошқаларнинг қашшоқлашиши ҳисобига эмас балки, халқаро иқтисодиёт ривожланар экан, мамлакатнинг ривожи фақат ўзида мавжуд бўлган бойлик қайта ишлатилиши ҳисобига эмас, шунингдек унинг ўсиши ҳисобига ҳам юз беришини тушуна олмасдилар. - Меркантилистлар таълимотининг чекланиши шундан иборатки, улар мамлакатнинг бойиши бошқаларнинг қашшоқлашиши ҳисобига эмас балки, халқаро иқтисодиёт ривожланар экан, мамлакатнинг ривожи фақат ўзида мавжуд бўлган бойлик қайта ишлатилиши ҳисобига эмас, шунингдек унинг ўсиши ҳисобига ҳам юз беришини тушуна олмасдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |