«Эркин савдо» назарияси. Меркантилистларни танқид қилган асосий иқтисодчилардан бири Адам Смитдир (1723-1790 йй.). А.Смит мамлакатнинг бойлиги улар йиққан олтин миқдори билан эмас, балки унинг тайёр товар ва хизматлар ишлаб чиқара олиш имкониятига боғлиқлигини кўрсатиб беради. - «Эркин савдо» назарияси. Меркантилистларни танқид қилган асосий иқтисодчилардан бири Адам Смитдир (1723-1790 йй.). А.Смит мамлакатнинг бойлиги улар йиққан олтин миқдори билан эмас, балки унинг тайёр товар ва хизматлар ишлаб чиқара олиш имкониятига боғлиқлигини кўрсатиб беради.
Лэсса фэр французча «laisses-faite», яъни давлатнинг иқтисодиётига аралашмаслик ва рақобат эркинлиги сиёсати. - Лэсса фэр французча «laisses-faite», яъни давлатнинг иқтисодиётига аралашмаслик ва рақобат эркинлиги сиёсати.
- Адам Смитнинг қарашларига мувофиқ;
- давлат ташқи савдога аралашиши керак эмас, мамлакат очиқ бозорлар ва савдо эркинлиги режимига риоя қилиши лозим;
- мамлакатлар хусусий шахслар каби ишлаб чиқаришда улар учун авзаллик бор бўлган, товарларнинг ишлаб чиқаришга ихтисослашишлари ва улар билан ишлаб чиқаришда бошқа мамлакатлар авзалликка эга бўлган товарлар билан айри бошлашда савдо қилишлари лозим.
- ташқи савдо миллий чегарадан ташқарида бозорларнинг кенгайтириш йўли билан мехнат унумдорлигининг ривожланишини рағбатлантиради;
- экспорт мамлакат иқтисодиёти учун ижобий омил хисобланади, чунки у ички бозорда сотилиши лозим бўлган ортиқча маҳсулотларни хорижга сотиш имконини беради;
- экспортга ажратиладиган субсидиялар ҳам аҳолига солиқ ҳисобланади ва ички нархларнинг ошишига олиб келади. Шунинг учун уларни бекор қилиши керак.
Мутлақ афзаллик назариясига мувофиқ - мамлакатлар кам харажатлар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиши ва бошқа мамлакатларда кам харажатлар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилиши лозим. - Мутлақ афзаллик назариясига мувофиқ - мамлакатлар кам харажатлар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиши ва бошқа мамлакатларда кам харажатлар билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |