Халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо
Download 26.13 Kb.
|
portal.guldu.uz
Леонтьев парадокси – Хекшер-Олиннинг ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси амалиётда ўз тасдиғини топмаган: меҳнат омилига бой мамлакатлар капитал сиғимкорлиги юқори маҳсулотларни экспорт қиладиларки, бунда бой капиталга эга мамлакатлар томонидан меҳнат ҳарж маҳсулотлар экспорт қилинади.
Охирги ўн йилликлар мобайнида халқаро савдонинг таркиби ва ривожланиш йўналишларида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқдаки, улар халқаро свдонинг классик назариялари доирасидаги талқинларга ҳар доим ҳам мос келавермайди. Бу ҳол иқтисодчиларни янги муқобил назариялар ишлаб чиқишга ундайди. Натижада Хекшер-Олин назариясининг асосларини ташкил этувчи фикрларни қисман ёки бутунлай инкор этувчи ва ташқи савдонинг самарадорлигини оширишга қаратилган янгича ёндошувларга эга назариялар пайдо бўлди.
ХХ асрнинг 80-йилларида америкалик иқтисодчилар П.Кругман ва К.Ланкастерлар халқаро савдонинг классик талқинига муқобил назария таклиф қилишди. Уларнинг фикрича ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил таъминланган мамлакатлар ўзаро савдода «миқёс таъсири»га эга бўлган турли хил соҳаларга ихтисослашиш орқали фойда олишлари мумкин. Миқёс таъсири назарияси - ишлаб чиқаришнинг муайян технологик ва ташкилий хусусиятлари сабабли маҳсулот миқдорининг ортиши натижасида бир бирлик товар ишлаб чиқаришга сарфланаётган ўртача харажатнинг камайишини ифода этади.
Download 26.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling