Кредитнинг зарурлиги, функциялари, турлари ва шакллари - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
- “БАНК ҲИСОБИ ВА АУДИТ” КАФЕДРАСИ
- “ПУЛ ВА БАНКЛАР” ФАНИ
Режа: - Кредит ва унинг мазмуни.
- Кредит муносабатларининг юзага келиш асослари.
- Кредит ва унинг функциялари.
- Кредит тамойиллари ва уларнинг моҳияти
- Кредитнинг турлари ва шакллари.
Кредитнинг маъноси - Иқтисодий адабиётларда “кредит” сўзи лотинча “creditum” – ссуда, қарз сўзидан пайдо бўлганлиги қайд этилади.
- Айрим иқтисодчи олимлар эса “credо”, яъни “ишонаман” деган маънони англатишини эътироф этишади.
- Э. Ротшильд – «Кредит мен учун аввало ишонч» деган фикрни билдирган.
- В. Лексис (1837 - 1914) «Кредит олувчининг кредитни қайтариш қобилияти ва истагига банкнинг ишонмаслиги унга бўлган ишончдан кўра устун, шу сабабдан банклар доим кредитнинг қайтарилмаслик ҳолатини олдини олишга ҳаракат қилади».
Кредит категорияси - Кредитнинг моҳиятини тушуниш учун авваламбор унинг таркиби нимадан иборат эканлигини тушуниб олиш зарур.
- Яъни, кредит муносабати бўлиши учун унинг зарур элементлари кредитнинг объекти ва субъекти бўлиши лозим.
Кредит муносабатларининг объектлари ва субъектлари. - 1. Капиталнинг доиравий айланиши.
- 2. Кредит берувчи ва кредит олувчи манфаатларининг мос келиши.
- 4. Кредит берувчи ва кредит олувчининг мустақил шахс бўлиши.
- 4. Аҳолининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги номутаносибликнинг мавжудлиги.
- 5. Давлат бюджети харажатларини молиялаштириш учун қўшимча маблағларнинг зарурлиги.
Кредит берувчи ва кредит олувчи манфаатларининг мос келиши - Манфаатлар:
- * кредитнинг баҳоси
- * кредитнинг суммаси
- * кредитнинг муддати
- бўйича мос келиши керак.
Аҳолининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги номутаносибликнинг мавжудлиги - * аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш
- * аҳолининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш
- * таълим олиш харажатларини молиялаштириш
- * аҳолининг турмуш шароити билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни молиялаштириш
- –мақсадлилик тамойили (кредитор бераётган кредит бўйича тузилган шартномада кредитни йўналтирилиши лозим бўлган аниқ мақсадларни қайд этади ва олинган кредитни шу мақсадга ишлатиши белгилаб қўйилади).
- –муддатлилик тамойили (кредитлар кредит шартномасига асосан маълум муддатга берилади. Мамлакатимиз банк тизимида кредитлар муддатига қараб, қисқа ёки узоқ муддатли кредитларга гуруҳланади);
- –таъминланганлик тамойили (берилган кредитларнинг барчаси у ёки бу даражада тегишли риск билан боғлиқ бўлади, кредитор ушбу рискни пасайтириш мақсадида кредит олувчидан унинг таъминланганлигини талаб этади. Одатда, кредитлар мол – мулкларни гаровга қўйиш, суғурта полиси ва учинчи шахсларнинг кафолат хатлари билан таъминланади);
- –тўловлилик тамойили (кредитор барча кредитлар учун тегишли тўловларни фоиз кўринишида кредит олувчидан ундиради);
- –қайтаришлик тамойили (кредитор томонидан вақтинча фойдаланишга берилган маблағлар тегишли муддатлардан сўнг тўлиқ қайтаралиши лозим бўлади);
- а) микроиқтисодий
- б)макроиқтисодий
Кредитнинг макроиқтисодий чегаралари - 1) ЯИМдаги хажми ва миқдори;
- 2) кредит тизимини ривожланганлик даражаси;
- 3) давлат пул-кредит сиёсатининг мақсад ва усуллари;
- 4) бозор муносабатларини ривожланганлик даражаси
микрочегара - Мижознинг кредитга лаёқатлиги
- Банк ликвидлиги
КРЕДИТНИНГ МУДДАТИГА КЎРА ТУРЛАРИ: - Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташкилотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб қилиниши мумкин:
Кредит турлари … кредит риски даражасига қараб …
Do'stlaringiz bilan baham: |