Крепелен методикаси Методикани қўллаш мумкин бўлган соҳалари
Download 109.16 Kb.
|
Крепелен методикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳар хил нерв-психик касаллик билан оғриган беморларга хос хусусиятлар
- Диққатнинг барқарорлиги ва тўпланишини ўлчаш (Бурдон-Анфимов тамғаларини тузатиш жадвали)
Натиажаларни қайта ишлаш: Текширилувчи ҳар бир 20 сонияда қанча тўғри ва нотўғри қўшиш амалини бажарганлиги ҳисобланади.
Методика ишга лаёқатлилик коэффициентини қўлга киритишга имкон беради: С2- охирги тўрт қатордаги жуфт сонларни тўғри қўшишлар йиғиндиси С1-олдинги тўрт қатордаги жуфт сонларни тўғри қўшишлар йиғиндиси Ҳар хил нерв-психик касаллик билан оғриган беморларга хос хусусиятлар: Бош миянинг органик касалланганлиги (Травма, қон-томири бемори, яллиғланиш, шиш борлиги)-маҳсулдорлик паст, диққатнинг йўқолиб бораётганлиги, озроқ топшириқда ишга лаёқатлиликнинг сусайиши ва хатоларнинг кўплиги кузатилади. Неврозлар нотекис, эгри-бугри (пик) кўринишдаги хатолар кам бўлади, маҳсулдорлик етарлича (нормага яқин), аммо диққат сусайиб боради. Диққатнинг йўқолиб бориши ва ишга лаёқатлиликнинг сусайиши ишни бажариш суръатининг нотекис бориши билан характерланади. Уларда диққатнинг cусайиши бош мия органик касаллиги билан оғриган беморларникидай кескин юз бермайди. Апато-абулия синдромли шизофрения билан оғринган беморларда ишга қобилиятлилик анча паст бўлади (ҳар бир қаторда 2-4 қўшиш амали бажарилади). Ҳаддан ортиқ хатолар кўп. Уларда жадвални тўлдиришда ҳеч қандай қизиқиш бўлмайди. Ки/л-коэффициент қиймати 1 га яқинлашса, ишдан толиқиш амалий жиҳатдан юз бермайди. Диққатнинг барқарорлиги ва тўпланишини ўлчаш (Бурдон-Анфимов тамғаларини тузатиш жадвали) Диққатнинг барқарорлиги ва тўпланувчанлигини экспериментал ўрганишдан мақсад меҳнат фаолиятида аварияга йўл қўймаслик, травма ҳолатларини пасайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишда иборат. Диққатнинг экспериментал тадқиқ этиш методларини танлаш унинг турларидан бирон-бирига боғлиқ бўлади. Ихтиёрсиз диққатнинг барқарорлигини аниқлашда аппаратурали методдан фойдаланилади. Ихтиёрий диққатни ўрганишда эса, субъектнинг фаоллиги алоҳида эътиборга олинади. Кейинги вақтларда тамғаларни тузатиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Диққатнинг барқарорлигини унинг динамикасида ўрганиш муҳим. Ушбу машғулотда Бурдон-Анфимовнинг тамғаларини тузатиш жадвалидан фойдаланилади (бланкадаги берилган ҳарфлар чизилади). Топшириқ халақит берган шароитда бажарилади. Диққат барқарорлигининг шартли кўрсаткичи танлаш тезлигининг ўзгаришидан иборат (6-шакл). Мазкур топшириқда битта эмас, вақт оралиғига кўра (Тн) бир неча стимул (мн) бор. Топшириқ давомида танлаш тезлигининг ўзгариши қуйидаги ифода билан аниқланади: Диққат тўпланганлигининг шартли кўрсаткичлари (Кэ ва К”) топшириқларга халақит берган фонидаги аниқлик коэффициентларининг (Абп ва Аэп) уларни халақитсиз аниқ бажарилганлигига ((А бп ва Аэбп)) муносабатидан иборат: Халақитли ва халақитсиз шароитлар учун аниқлик коэффициентини ҳисоблаш Уиппнинг формуласига кўра амалга оширилади. Download 109.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling