Крепелен методикаси Методикани қўллаш мумкин бўлган соҳалари


Download 109.16 Kb.
bet6/8
Sana22.04.2023
Hajmi109.16 Kb.
#1377036
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Крепелен методикаси

Диққатнинг кўчиши.
Тадқиқот мақсади. қора-қизил рангли рақамлардан тузилган жадвал ёрдамида диққатнинг кўчиш хусусиятини текшириб кўриш.
Тадқиқот учун зарур анжом ва жиҳоз. Секунд ўлчагич (секундомер) ва ранг жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлмаган (бетартиб) ҳолда, мантиқий эсда сақлаб колишнинг олдини олиш мақсадига мувофиклаштирилган тартиб (комбинация) да тузилган: 1 дан 25 гача қора ва 1 дан 24 гача кизил рангли рақамлар (текширувчи олдиндан тайёрлаган) жадвали.
Тадқиқотнинг бориши. Тадқиқот уч серияда ўтказилади.
Биринчи серия. Бунда тадқиқотчи текширилувчига жадвалдаги қора ранг билан ёзилган 1 дан 25 гача бўлган рақамларни ўсиб борувчи тартибда, кўрсатиб беришни таклиф қилади. Қарор ёзиб борувчи эса текширилувчи бу топшириқни канча вақт ичида ижро этишини секундомер воситасида аниқлаб, ёзиб боради.
Иккинчи серия. Тадқиқодчи текширилувчидан жадвалдаги қизил рақамларни 24 дан 1 гача камаювчи тартибда кўрсатиб беришни талаб қилади. қарор юритувчи эса худди олдинги сериядагидек текширилувчининг топшириқни бажариш учун сарфлаган вақтини аниқлаб, ёзиб боради.
Учинчи серия. Бунда текширувчи текширилувчига бир вақтнинг ўзида галма-гал: қора рақамларни купайиб борувчи,қизил рақамларни камайиб борувчи тартибда кўрсатиб беришни таклиф қилади. Қарор юритувчи топшириқнинг характери, унинг бажарилиши учун кетган вақт ва йўл қўйилган хатоларни аниқлаб, қарорда кайд этиб боради.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш.
Қарор юритувчининг ёзувлари асосида уччала сериядаги топшириқни бажариш учун текширилувчи сарф қилган вақт ва йўл қўйган хатоларини қуйидаги қарор (жадвал) да қайд этилиб қўйилади.
2- қарор.
Тажриба мавзуси: Диққат кўчишини текшириш.

Текширувчи ___________________________________________


Текширилувчи _________________________________________


Сана _________________________________________________




Download 109.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling