«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ, МАЗМУНИ ВА ТАСНИФЛАНИШИ


Download 168.5 Kb.
bet4/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ, МАЗМУНИ ВА ТАСНИФЛАНИШИ
Метод (кенг маънода) – воқеликка ёндашиш усули, ҳодиса ва фактларни билиш, ўрганиш, тадқиқ қилиш усули, муайян мақсадга эришиш, бирорта вазифани бажариш усулидир. Билишнинг ҳар қандай жараёни, инсон фаолиятининг қандай соҳасида кечаётганига қарамасдан, билишнинг энг умумий қонунларига – материалистик диалектика қонунларига бўйсунади. Бу қонунлар умумий ахамиятга эгадир. Чунки, материалистик диалектиканинг методлари, фан ва амалиётдаги билишнинг жараёнларининг ҳамма босқичларининг барча турлари учун бир хилда қўлланиладиган ягона умумий методдир. Шунинг учун криминалистика учун ҳам билишнинг умумий методи сифатида материалистик диалектиканинг методи майдонга чиқади.
Диалектик метод фанларнинг, жумладан кримналистиканинг барча бошқа методларига нисбатан асосий ҳисобланади. Диалектиканинг ҳар қандай қоидасини олиб кўрсак, бу қоида криминалистикада ўз аксини топади. Масалан, материянинг аксланиш хусусиятини ҳисобга олиб, ҳодиса содир бўлган жойда турли объектларнинг моддий қайд этилган акслари қидирилади.
Криминалистикада қўлланиладиган методлар кримналистик методлар деб аталади.
Криминалистик методлар деганда, объектив қонуниятлар, принциплар, усулларни ёритадиган хусусий назария ҳамда криминалистик маълумотлар манбаларини назарий ва амалий тадқиқ қилиш йўлларини аниқлашга имкон берувчи назария тушунилади.
Далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланишнинг криминалистик методлари билиш имкониятларига (қўллаш соҳалари, ўрганилаётган ҳодисаларнинг қамраб олиш даражаси) кўра қуйидагича таснифланиши мумкин:
А) Умум илмий методлар (умумий методлар);
Б) Махсус методлар.
Тадқиқотларнинг умум илмий (умумий) методлар деганда аниқ объектлар, ҳодисалар ва фактларни ўрганиш бўйича усуллар, қоидалар, тавсиялар тизимини тушуниш керак.
Бу методни умум илмий метод деб аталишига сабаб, у билишнинг барча жараёнларида ва одам амалий фаолиятининг барча соҳаларида қўлланилишидадир. Аммо, билишнинг объектлари, мақсади, шароитлари ва воситаларига боғлиқ равишда умум илмий методлар, ўзининг гнесеологик моҳиятин сақлаган ҳолда махсус хусусиятларга эга бўлади.
Билишнинг қуйидаги умум илмий (умумий) методлари маълум:
1) кўздан кечириш (кузатиш) – бирорта буюм ёки ҳодисани ўрганиш мақсадида режалаштирилган, мақсадга мувофиқ тарзда идрок этиш;
2) ўлчаш (унинг яна бир тури ҳисоблаш дейилади) – ўрганилаётган катталикни, унга ўхшаш бўлган, ўлчам деб аталган ва ўлчов бирлиги сифатида қабул қилинган катталик билан солиштириш йўли билан амалга оширилади;
3) таърифлаш (таърифлаб ёзиш) – объектнинг аломатларини кўрсатиш;
4) таққослаш – икки ёки ундан ортиқ объектлар учун умумий бўлган хоссалар ва аломатларни солиштириб ва натижаларни баҳолаб тадқиқ қилиш;
5) эксперимент – текширилаётган ҳодиса ва жарёнларни, доимий ўзгарувчан шароитлар ҳамда бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда сунъий қайта тиклаш;
6) моделлаш – буюмлар, ҳодисалар, воқеалар, объектлар, тизимлар, қурилмаларнинг ўхшашларини (бу ҳолда модел хаёлий ва моддий бўлиши мумкин) яратиш (тузиш, ҳосил қилиш);
7) қайта тиклаш – ҳодиса шариоитларини ёки объектларни қайта ҳосил қилиш.
Кузатиш (кўздан кечириш). Кўздан кечириш ёки кузатишнинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ташкиллаштирилганлиги, ўрганилаётган объектни яхлит бир бутун сифатида қабул қилинигина эмас, балки, ундаги умумий ва хусусийликни аниқлашга, шунингдек, буюмнинг ҳолати ва ундаги ўзгаришлар, буюмнинг алоҳида қисмларини ўзаро фарқлаш, унинг бошқа объектлар билан алоқаси ёки боғлиқлигини аниқлаш имкони беради.Криминалистикада кўздан кечиришнинг ўзига хос объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- ашёвий далиллар (жиноят ва жиноятчининг излари, буюмлар, ҳужжатлар, изларнинг нусхалари ва уларнинг турли ломатлари, хоссалари ва ҳолатлари);
- одамлар, уларнинг ташқи аломатлари (статик ва динамик аломатлар, руҳий ҳолати, характери, темпераменти ва ҳоказоларининг ташқи акс этишлари);
- одамларнинг ҳаракатлари, жумладан, жиноятларни содир этиш ва уни яшириш усулларини ҳосил қилувчи ҳаракатлари;
- ҳодиса ва жараёнлар (из ҳосил бўлиш жараёни, экспериментал ҳосил қилинадиган ҳодисалар ва уларнинг натижаси).
Кўздан кечириш ёки кузатишнинг самарадрлиги кўздан кечиришни ўтказаётган шахс қўллайдиган восита ва усулларга боғлиқдир. Бу нуқтаи-назардан, оддий (бу ҳолда ягона анжом бўлиб, кўриш органи ҳисобланади) ва малакали (бу ҳолда махсус ишлаб чиқилган восита ва методлардан фойдаланилади) кўздан кечириш ҳақида фикр юритиш мумкин.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling