«криминалистикага кириш, криминалистк техника» фани 2-Мавзу: криминалистиканинг услуби


Методларни баҳолаш мезони бўлиб қуйидагилар ҳисобланади


Download 168.5 Kb.
bet8/11
Sana30.04.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1410336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Maвзу ..янги УМК

Методларни баҳолаш мезони бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Методнинг илмийлиги. Ҳар қандай ишлатиладиган метод илмий жиҳатдан асосланган бўлиши лозим. Бирорта ҳам методни мутлақлаштириш, ягона, универсал методга айлантириш ҳам керак эмас. Бошқалардан алоҳида ажратиб олинган бир метод, на илмий тадқиқотлар ва на амалий фаолиятда самара бермайди. Фақатгина методларнинг йиғиндисигина ҳақиқатни аниқлашга яхши ёрдам беради.
2. Методнинг самарадорлиги. Бирорта методдан фойдаланиш белгиланган мақсадга эришиш имконини бериши ва тадқиқотларнинг кераклиги аниқлагини таъминлаши лозим.
3. Методнинг оддийлиги ва ишончлилиги. Қўлланилаётган метод уни қўлловчига осон бўлиши ва тадқиқотлар натижаларини ҳақиқийлигини таъминлаши керак.
4. Методнинг хавфсизлиги. Керакли техник воситалар ёрдамида қўлланилаётган метод одамларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф солмаслиги керак. Методнинг хавфсизлиги шу билан бир вақтда методнинг қўллаш мумкинлиги деб аталган мезоннинг бир элементи ҳисобланади.
5. Методни қўллашнинг мумкинлиги. Методни қўллашнинг мумкинлиги уни хавфсизлиги билангина чегараланиб қолмайди. Методлар аҳлоқ қоидалари ва қонун талабларига мос бўлиши даркор. Криминалистика жиноят деб аталмиш ижтимоий ҳодиса билан иш олиб боргани учун, ушбу фаолият соҳасида нафақат буюмлар, балки инсонлар ҳа бўлади.
6. Методнинг тежамлилиги. Методнинг қўлланилиши куч, восита ва вақтни тежаш имкониятига эга бўлиши лозим. Бу бирорта методни қўллашни, ушбу ҳолда керакли ва етарли натижаларни олиш мумкинлиги орқали оқлаш лозимлиги билан тушунтирилади.
Таъкидлаш жоизки, методларни баҳолашнинг энг асосий мезони бу амалиётдир. Амалиётда методнинг ҳақиқий қиммати, унинг имкониятлари ва камчиликлари билинади, улардан фойдаланиш методикаси ўрганилади ва уларни далиларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш методларига айлантириш истиқболлари аниқланади.
КРИМИНАЛИСТИКАНИНГ МЕТОДЛАРИДАН ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЧИШ ВА ТЕРГОВ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИШ
Криминалистиканинг фан сифатидаги методлари илмий билишнинг асбоби, криминалист-олимнинг арсенали ҳисобланади, кримналистик фаолиятнинг криминалистика томонидан ишлаб чиқиладиган методлари эса – фан томонидан жиноятчиликка қарши курашиш учун ажратиладиган илмий тадқиқотларнинг натижаларидир. Фан томонидан ишлаб чиқиладиган методларнинг самарадорлиги ва ҳақиқийлиги амалит томонидан аниқланади. Амалиёт бу жараёнда, милиция, тергов, прокуратура, суд органлари ва экспертиза муассасалари томонидан амалга ошириладиган жиноятчиликка қарши курашишнинг коллектив амалиёти сифатида, оператив ходим, терговчи, эксперт, судьяларнинг касбий ва шахсий тажрибаси сифатида, бошқа фанларнинг оператив, тергов, экспертиза ва суд фаолиятида қўллаш учун кримналистика томонидан тавсия этилган ҳамда айнан шу мақсадлар учун махсус мослаштирилган илғор ютуқларини қўллаш натижалари сифатида майдонга чиқади.
Методларда, жиноят ишларини тергов қилиш ва суд муҳокамаси бўйича илмий тадқиқотларни ҳамда амалий фаолиятни ўзаро фарқлаш, умумий эмас, балки махсус методлар қўлланилганда осонроқ кечади. Криминалистиканинг бир қатор махсус методларини, уларнинг моҳияти, далилларни йиғиш ва тадқиқ қилишда фақат қонунда белгиланган воситалардан фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган қонунчилик талабларига боғлиқлиги туфайли амалий фаолиятда қўллашнинг имкони бўлмайди.
Жиноятларни очиш ва теров қилиш жараёнида билишнинг умумий методларидан фойдаланишнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
- биринчидан, билиш объектларининг хусусиятлари (жиноят ҳодисаси, унинг оқибатлари) ва мақсадлари (қилмишда жиноят таркиби бор ёки йўқлиги, жиноятни содир этиш шароитлари)га боғлиқ равишда вужудга келган умумий методлардан фойдаланишнинг йўналтирилганлиги;
- иккинчидан, уларнинг амалий қўллаш шакли - тергов ва суд ҳаракатлари, оператив-қидирув тадбирлари, экспертиза тадқиқотлари;
- учинчидан, улардан фойдаланиш шартлари – умумий методларнинг процессуал тартибга, терговнинг техник имкониятларига, тергво жараёнида вужудга келадиган ҳолатларга, келиб тушаётган маълумотларнинг мазмунига боғлиқлиги.
Жиноятларни очиш ва тергов қлишнинг ҳолатийлиги, вужудга келган шароитда билиш методларини танлаш, ўзгартириш ва мослаш каби ҳолатларни келтириб чиқаради.
Юқорида таъкидланган умуммий методлардан айримларини жиноятларни очиш ва тергов қилиш жараёнида қўлланилишини кўриб чиқайлик.

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling