Криминология маъруза: Жиноятчилик тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва турлари (2-мавзу) Маърузачи


Жиноятчиликнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини таҳлил қилиш


Download 105.5 Kb.
bet2/5
Sana20.11.2023
Hajmi105.5 Kb.
#1790161
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Маъруза

Жиноятчиликнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини таҳлил қилиш – жиноят чиликка қарши курашувчи органлар ва жамоат бирлашмаларининг фаолияти қандай ташкил қилинганлигини, жиноятчиликка қарши кураш воситалари ва усулларини, жиноятчиликни камайтириш учун самарали чораларни, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишдаги ҳамкорликнинг натижаларини ўрганиш.
Жиноятчилик кўрсаткичлари – кенг ва тор маънода тушунилади. Кенг маънода: нафақат жиноятчиликнинг умумий миқдорини, балки тизими ва динамикасини ҳам қамраб олади ҳамда барча белгиларни ўзида мужассамлаштиради. Тор маънода: жиноятчилик умумий миқдорининг у ёки бу давр оралиғидаги ёки тарихий босқич давомидани ҳолатидир. Криминологик нуқтаи назардан жиноятчилик кўрсаткичлари, яъни миқдори тўрт йўналиш орқали баҳоланади: 1) жиноятчиликнинг умумий ҳолати;
2) жиноятчиликнинг тузилиши; 3) жиноятчилик динамикаси; 4) жиноятчилик даражаси.
Жиноятчиликни башорат қилиш жиноятчиликнинг келажакдаги ҳолатини ифодаловчи энг умумий кўрсаткичларни аниқлаш; жиноятчилик ва унга қарши чораларнинг турли томонларини аниқлаш; жиноятчилик сабаблари ва шартларини керакли йўналишга томон ўзгартириш усулларини ишлаб чиқиш; жиноятчилик билан кураш олиб боришни барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқиб, келгусида қандай ва қанча жиноят содир бўлишини башорат қилиш.
Жиноятчиликнинг баҳоси – жиноий тажо вузлардан келадиган бевосита ва билвосита иқтисодий ҳамда ижтимоий-психологик зарарнинг ҳажми ва хусусияти. Баъзи мамлакатларда ҳар бир жиноят давлатга ўртача қанча иқтисодий зиён келтиришига оид тадқиқотлар олиб борилади.
Жиноятчилик даражаси – содир қилинган жиноятлар микдорининг аҳоли сонига нисбатан ўлчанадиган микдор ва сифат кўрсаткичлари.
Жиноятчилик динамикаси – муайян вақт (кун, ой, йил) мобайнида жиноятчиликнинг даражаси ва тузилишидаги ўзгаришларни акс эттирувчи кўрсаткич.
Латент жиноятчилик (лот. latens – яширин, кўринмас, сезилмас) – қонунга биноан, содир этилган жиноятларни тергов қилиш ёки кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган органлардан яширилган, ушбу органлар аниқламаган ва жиноий жазога тортилиши керак бўлган қилмишлар рўйхатида акс этмаган, яъни қайд этилмаган жиноятлар.

Download 105.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling