Криминология маъруза: Жиноятчилик тушунчаси, унинг асосий хусусиятлари ва турлари (2-мавзу) Маърузачи


Download 105.5 Kb.
bet3/5
Sana20.11.2023
Hajmi105.5 Kb.
#1790161
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Маъруза

Латент (яширин) жиноятлар – жиноят ишларини олиб борувчи, тергов қилувчи давлат органларига жиноят тўғрисида хабар келмаслиги ва аниқланмай қолиши. Латент жиноятлар криминология ва жиноят ҳукуқида алоҳида бир ҳуқуқий тушунча сифатида ўрганилади.

3. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:



  • маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;

  • маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;

  • мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;

  • режа асосида слайдлар ёрдамида мавзуаги асосий ҳолатлар тушунтирилади;

  • мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;

  • муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;

  • зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;

  • асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.

Ушбу мавзунинг ўрганишда синфий нуқтаи назардан жиноят-чилик феноменини ёритишга танқидий кўз билан қараш керак. Жиноятчиликни тушунишда талабалар асосий эътиборларини криминологик адабиётларда баҳсларга сабаб бўладиган белгиларига қаратиш керак: жиноятчиликнинг жиноят-ҳуқуқий характери, жи-ноятчилик содир этилган жиноятлар тизими сифатида, жиноятчилик турли ижтимоий-иқтисодий формациялардаги табиий ҳолат сифатида. Жиноятчиликни тушунишда жиноятчилик ва жиноятларнинг ўзаро боғлиқлигини тўғри аниқлаш керак. Жиноятчилик содир этилган жиноятларнинг жамида пайдо бўлиб, у ушбу жамламага кирмайди, балки инсонларнинг ижтимоий хулқ атворининг махсус шакли сифатида мустақил ўзига хос хусусиятларига эга. Бу билан у алоҳида жиноятлар ва уларнинг жамидан ажралиб туради. Жиноятчиликнинг ижтимоий-ҳуқуқий характерини таҳлил қилиб, унинг ҳар бир жиҳатини жиноятчиликнинг таркибида ва унинг келиб чиқишида пайдо бўлишини белгилаш муҳимдир.
Латент жиноятчилик масаласида эса қуйидагиларни ўзлаштириш керак: унга нималар киради, унинг ижтимоий ва криминологик аҳамияти қандай, латент ва очилган жиноятлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва муносабат қандай; латентлик турлари ва унинг сабаблари, турли жиноятлардаги латентликнинг тахминий даражаси, латентликни ўлчаш усуллари.



Download 105.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling