Кристализация жараёни хақида умумий тушунчалар


Download 49.07 Kb.
bet4/5
Sana23.12.2022
Hajmi49.07 Kb.
#1046343
1   2   3   4   5
Bog'liq
14 мавзу

3. КРИСТАЛЛАНИШ УСУЛЛАРИ
Кристалланиш жараёнини даврий ва узлуксиз ташкил этиш мумкин. Даврий кристалланиш жараёни кам тоннажли, узлуксиз эса – кўп тоннажли ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Саноат миқёсида қуйидаги кристалланиш усулларидан фойдаланади: эритмалардаги эритувчининг бир қисмини буғлатиш; эритма температурасини ўзгартириб кристаллаш; комбинацияланган усуллардан фойдаланиб кристаллаш.
Эритмадаги эритувчининг бир қисмини буғлатиб кристаллаш. Эритувчининг бир қисмини йўқотиш учун буғланиш ёки музлатиш усулидан фойдаланиш мумкин. Эритма таркибидаги сувни хайдаш учун буғланиш кенг кўламда ишлатилади. Одатда бу жараён буғлатиш қурилмаларида амалга оширилади. Керакли даражадаги ўта тўйинган эритма хосил бўлгандан кейин, у шу қурилмада кристалланади. Ушбу усул изотермик кристалланиш деб аталади.
Бу усулнинг камчиликлари: хосил бўлаётган кристаллар иссиқлик алмашиниш юзаларига ёпишиб қолади; бошланғич эритма таркибидаги аралашмалар хам қуюқлашади.
қурилма ичида қаттиқ моддалар ёпишиб ёки чўкиб қолмаслиги учун эритманинг циркуляция тезлиги кўпайтирилади.
Кристалларни ажратиш ва ювиш фильтр ёки центрифугаларда ўтказилади.
Эритма температурасини ўзгартириб кристаллаш. Бундай усул изогидрик кристаллаш деб номланади, чунки бу жараён эритмада эритувчи миқдори ўзгармас бўлган холатда олиб борилади.
Кимё саноатида мусбат эрувчанликли тузларни кристаллаш жуда кенг тарқалган. Бундай эритмаларнинг ўта тўйинишига уни совитиш йўли билан эришилади. Жараён даврий ёки узлуксиз, поғонали жойлашган бир ёки кўп корпусли қурилмаларда олиб борилади. Совутувчи элткич сифатида сув ишлатилади. хаво ёрдамида совутилганда жараён нисбатан секин боради, лекин йирик ва бир жинсли кристаллар хосил бўлади. Манфий эрувчанликли эритмаларни кристаллаш учун эритма қиздирилиши зарур.
Комбинацияланган усулларга вакуум остида, эритувчининг бир қисмини иссиқлик элткич ёрдамида буғлатиб кристаллаш ва фракцияли кристаллашлар киради.
Вакуум остида кристаллаш. Бу усулда эритувчи девор орқали иссиқлик узатиш йўли билан буғлатилмасдан, балки эритманинг ўз физик иссиқлигини бериш хисобига рўй беради. Ушбу иссиқликнинг бир қисми эритувчини (тахминан 10% масс) буғлатиш учун сарфланади. хосил бўлаётган буғлар вакуум - насос ёрдамида сўриб олинади. Узатилаётган иссиқ тўйинган эритма температураси қурилмадаги босимга тегишли эритманинг қайнаш температурасигача пасаяди ва жараён адиабатик кечади. Эритманинг ўта тўйиниш холатига уни совутиш йўли билан эришилади, чунки концентрация бунда сезилар - сезилмас ўзгаради. Эритувчи эритманинг физик иссиқлиги хисобига, хамда кристалланиш жараёнида ажралиб чиқаётган иссиқлик хисобига буғланиши мумкин. Эритманинг совитиш ва кристалланиши билан бирга буғланиши унинг бутун хажмида содир бўлади. Бундай холат қурилма деворларида кристаллар ёпишиб қолишини камайтиради, хамда уни тозалаш билан боғлиқ сарфлар қисқаради.

Download 49.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling