Критерии по определению рисков нарушения налогового законодательства


Download 0.51 Mb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534273
  1   2   3
Bog'liq
Qo\'shilgan qiymat soligi

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

  • Тайёрлади: Н. Норбоев, З. Тучкова

Қўшилган қиймат солиғи

  • Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
  • ҚҚС бюджет = ҚҚС олинган – ҚҚС ҳисобга олинадиган
  • Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси – солиқ солинадиган оборотларга, жумладан ноль даражали ставка бўйича оборотларга ва ўз эҳтиёжларига ишлатиладиган ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда тушган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисобварақ фактуралар бўйича тўланадиган солиқ суммаси.
  • Мисол
  • Корхона ҳисобот даврида ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 200000 сўмлик реализация бўйича умумий оборотга эга.
  • 200000 сўмнинг ичида 170000 сўми солиқ солинадиган оборотни ташкил этади, солиқ солинмайдиган (озод этилган) оборот 30000 сўмни ташкил этди.
  • Солиқ солинадиган оборотнинг умумий реализация обороти суммасидаги салмоғи 85 %ни ташкил этди (170000:200000*100).
  • Агар ҳисобот даврида ҳисобварақ фактуралар бўйича олинган ҚҚС суммаси 35000 сўмни ташкил этган бўлса, ҳисобга фақат шу сумманинг 85 % олинади, яъни 29750 сўм (35000*85/100).
  • Тўланган солиқнинг қолган 5250 сўм миқдоридаги суммаси (35000 - 29750) ишлаб чиқариш (муомала) харажатларига олиб борилади.
  • Ноль даражали ставка 0%
  • Товарларни чел эл валютасига экспорт қилиш.
  • Халқаро (транзит) ташишлар.
  • Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга реализация қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар).
  • «Божхона ҳудудида қайта ишлаш».
  • Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар.
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling