Кун чиқар мамлакат аҳолиси фарзандларининг тарбиясига ўта жиддий қарашади. Бу ерда ҳар бир ёшга нисбатан маълум бир муносабатда бўлинади ва айрим тарбия усуллари қўлланилади


Download 123 Kb.
bet4/6
Sana17.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1097052
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Jahon tarbiya konsepsiyalari

Австралияда фарзандига жазо бериш ёки бермасликни ота-оналарнинг ўзлари ҳал қилади. Европа мамлакатлари каби бу ерда ҳам турмуш қуришга ёшлар шошилишмайди, фарзандли бўлиш бахтига еса 35 ёшлардан кейин еришишади. Ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасидан бошлаб аёллар мажбурий шифокор назорати остида бўлишади. Тугъиш пайтида еса тугъруқ жараёнини кузатиш учун оиланинг исталган аъзоси қатнашиши мумкин. Фарзанд кўрган аёлга давлат томонидан жуда ҳам юқори бола пули берилади, шу сабабли аёллар узоқ пайт ишга чиқмай, вақтларини гўдак тарбиясига багъишлашади.Австралияда болалар богъчаси пулли бўлиб, кунлик тарбия 20-50 доллар атрофида туради. Богъчада кичкинтойлар, асосан, ривожлантирувчи  ўйинлар, расм чизиш, пластилиндан буюм ясаш, аппликатсиялар билан машгъул бўладилар. Мактабга ерта, яъни 5 ёшдан боришларини инобатга олган ҳолда муассасада ўқиш ва ёзиш ўргатилмайди. Тарбиячи ҳеч қачон онага болани ёмонламайди. Богъчадан ташқари мамлакатда кўплаб болалар клублари мавжуд. Улар болалаларнинг қизиқишларига қараб ташкил етилади.Австралияда фаол дам олишга катта еътибор қаратилгани боис оилавий табиат қўйнида дам олишлар жуда ҳам оммавийлашган. Оталарнинг ўз фарзандлари тарбиясига кўпроқ вақт ажратишлари Австралияда қўллаб- қувватланади.Мактабларда дарслар анча еркин. Бу ерда болалар 45 дақиқа партада ўтиришмайди, балки дарс жараёнида еркин ҳаракатланишлари мумкин. Енг асосийси таълим муассасасида вуллйинг (бир-бирининг устидан кулиш, ҳақоратлаш)нинг олди дарҳол олинади ва ижтимоий келиб чиқиши, дини, ирқи, бирор нуқсони мавжудлигидан қатъи назар, ўқувчилар бир-бирига ҳурмат билан муомалада бўлишади.Бошлангъич синфларда ўқувчиларга баҳо қўйилмайди, балки топшириқ яхши бажарилган бўлса, дафтарига наклейка ёпиштирилади. Яхши ўқиган ўқувчи фахрий ёрлиқ ва медал билан тақдирланади, аммо ёмон ўқиганлар ҳам сертификатлар, мукофотлар олишади. Мақсад ҳар бир боладаги мавжуд иқтидорни юзага чиқаришдир. Ҳар ярим йилликда ота-оналар фарзандининг ўқиши ва баҳолари ҳақида қисқача ҳисобот олишади. Ҳар бир ота-она исталган вақтда ўз фарзандининг ўқиши, ўзининг тутиши ҳақида ўқитувчи билан гаплашиши мумкин. Ўқувчилар билан еса мунтазам равишда бошқаларга нисбатан ҳурматда бўлиш, ҳақорат қилмаслик, урмаслик хусусида «тарбиявий соатлар» олиб борилиб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ишонч телефон рақамлари берилади.
Исроилда фарзанд тарбияси алоҳида еътиборда, чунки бу ерда бола оиланинг маркази ҳисобланади. Богъчаларга гўдаклар 6 ойлигидан қабул қилинади. Давлат қарамогъидаги мактабгача таълим муассасаларидан ташқари мамлакатда оилавий типдаги богъчалар – «мишпахтон»лар кенг тарқалган. Бундай богъчаларнинг гуруҳларида болалар сони 5 нафардан ошмайди ва тарбияланувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида еътибор қаратилади. Барча богъчалар компютерлар, кутубхоналар билан жиҳозланган. Ҳар ҳафта тарбияланувчилар, албатта, екскурсияларга олиб чиқилади, спектакллар қўйиш, спорт ва мусиқа билан шугъулланишга еътибор қаратилади.Бошлангъич синф ўқувчиси дарсдан чарчаса, махсус ўйин хонасига олиб чиқилади. Юқори синф ўқувчилари ўзини ёмон тутса, албатта, руҳшуносга кўрсатилади. Ўқитувчилар ўқувчиларни баҳолашмайди. Мамлакатда бу нарса бола ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобланади. Аммо гўдаклигиданоқ болакай ёмон ўқиса, келажакда яхши натижаларга ериша олмаслиги, университетга киролмаслиги сингдирилади ва богъчадан бошлабоқ болалар бирор нарсани ўрганишга ҳаракат қилишади. Агарда мактабни тугатибоқ, қиз ёки йигит олийгоҳга кира олмаса, у армиядан сўнг (ҳарбий хизмат Исроилда йигит ва қизлар учун бирдек мажбурий) ўз маблагъи ҳисобидан ўқийди. Оилада ҳамда таълим муассасаларида болаларга «у дунёдаги енг зўр ва иқтидорли инсон» еканлиги тинимсиз онгига сингдирилади, натижаси еса барчага маълум. Дунёнинг енг машҳур инсонлари, олимлари айнан яҳудийлардир.Оилада болаларга, агарда уларнинг ҳаётларига раҳна солинмаса, барча нарса мумкин. У бақириши, югуриши, ҳаттоки ота-онасига истаганича еътироз билдириши мумкин. Аммо чегарадан чиқса, унга қатъий равишда ноҳақлиги тушунтирилади. Бу нарса гўдак 2 ёшга тўлганидан сўнг босқичма-босқич амалга оширилади.Исроилда бола тарбияси зўравонсизликка асосланган. Болани уриш, туртиш, ҳақоратлаш, сўкиш мумкин емас. Чунки зўравонлик ўз навбатида зўравонликни келтириб чиқаради. Агарда бола ўқитувчининг айтганини қилмаса, политсия ёрдамга келади. Аксарият ҳолатларда зиддиятли вазият ҳуқуқ органлари вакилларининг ўсмир билан ишончга асосланган суҳбати билан якунланади.
Хитой халқи бутун дунёга ўзининг меҳнатсеварлиги билан машҳур. Иккинчи жаҳон уришидан сўнг қисқа муддат ичида Хитой маҳсулотлари дунё бозорини тўлдирганлиги бунинг яққол исботидир. Хитойликлар жуда ҳам интизомли ва спортсевар халқ. Албатта, фарзанд тарбиясида ҳам бу ўз аксини топган. Агарда Европа мамлакатларида бола тарбиясига асосан ота-она масъул бўлса, Хитойда бу нарса давлат зиммасидадир.Уч ойдан бошлаб чақалоқ богъчага топширилади. Бир ярим ёшдан бошлаб кичик хитойликлар рақсга тушиш, ашула айтиш, расм чизиш, санаш ва ҳарфларни танишга ўргатила бошланади. Бошлангъич синфданоқ интизомли бўлиш, инжиқлик қилмаслик ва яхши ўқиш талаб етилади. Итоаткорлик ва «мен»ни юзага чиқармаслик хитой тарбиясининг асосидир.Ўгъил боланинг тугъилиши оилада катта қувончдир. Чақалоққа қизил рангдаги кийим кийгизилиб, барчага ўгъил тугъилганлиги маълум қилинади.Богъчаларда тарбия билан биргаликда жисмоний ривожланишга катта еътибор берилади. Боланинг қизиқишлари инобатга олиниб, унинг иқтидорини намойиш қилишга ҳаракат қилинади. Мактабда ўқиш муддати 9 йил бўлиб, тарбия жисмоний, интеллектуал ва естетикка бўлинади. Таълим муассасасида дарслар кам соатни ташкил етса-да, ўқувчининг мустақил тайёрланиши учун кўп уйга вазифа берилади.Сўнгги йилларда Хитой иқтисодиёт, банк соҳаларида, спорт ва илм-фанда етакчилик қилмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларнинг тинимсиз ўз устида ишлаши ва ўзининг жисмоний, интеллектуал ҳамда илмий салоҳиятини намойиш етишга интилиш мевасидир.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling