Кун чиқар мамлакат аҳолиси фарзандларининг тарбиясига ўта жиддий қарашади. Бу ерда ҳар бир ёшга нисбатан маълум бир муносабатда бўлинади ва айрим тарбия усуллари қўлланилади
Download 123 Kb.
|
Jahon tarbiya konsepsiyalari
Финляндия дунёдаги енг болажон мамлакат, десак, янглишмаган бўламиз. Унда жисмоний имконияти чегараланган болалар оддий богъча ва мактабларга боришади. Бу ерда ногирон ва согълом болага ажратиш қабул қилинмаган. Ўйин болани ривожлантирувчи асосий воситадир. Ота-оналар ҳам бунга катта еътибор беришади. Шунинг учун ҳам барча таълим муассасалари ҳамда жамоат жойлари ўйингоҳлар ва майдончалар, болани овқатлантириш учун махсус хоналар, кафеларда махсус болалар учун таомномалар, жамоат транспорти еса болалар ўриндиқлари билан жиҳозланган.Фин жамиятида жинслар тенглигига қатъий амал қилинади. Ота ва она фарзандига бирдай масъулдир. 18 ёшга қадар боланинг алкогол ичимликлар истеъмол қилиши ёки тамаки маҳсулотларини чекиши таъқиқланади, шунга қарамай, улар жамиятнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади ва ўз ҳаётларига доир қарорларни ўзлари қабул қилиш ҳуқуқига егадирлар.Балогъат ёшига етгач, фарзанд уйини тарк етади ва ўзининг оиласини қурмагунича ота-онасидан алоҳида яшайди. Ота-оналарнинг ўз фарзандларига нисбатан муносабати жараёнидан доимо ижтимоий хизмат ходимлари хабардор бўлиб туришади. Бирор ишкал чиқса ёки қўшнилар фарзандга нисбатан ноҳақлик бўлаётгани ҳақида арз қилса, ота-оналар жавобгарликка тортилади.
Францияда болаларни чақалоқлик давриданоқ болалар богъчасига бериш одатий ҳолдир. Биринчидан, бу франтсуз аёлларига ишлаш имкониятини берса, иккинчидан, улар гўдаклигиданоқ жамоага мослашади ва мустақил бўлиб ўсадилар. 6 ёшиданоқ франтсуз болакай ўзи мустақил мактабга боради, дўкондан нарса харид қилади, уйда ёлгъиз қолади. Шунга қарамай, франтсузлар 30-35 ёшгача ота-она уйида яшашлари ва ўз оиласига ега бўлишга шошилмасликлари мумкин.Оналар ўз фарзандларига овозларини кўтариб уришишса-да, ҳеч қачон урмайдилар. Жамият қатор қонунлар орқали бола ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Ота-оналар ва васий шахслар биринчи галда болаларнинг ривожи ҳамда согълиги учун масъулдирлар. Германияда болаларнинг ривожига 3 ёшдан бошлаб катта еътибор берилади. Оналар ўз фарзандларини бошлангъич босқичда ҳафтада бир марта, каттароқ бўлганларида бир неча маротаба махсус ривожлантириш гуруҳларига олиб боришади. Мақсад жамоа бўлиб ўйнаш, ўзаро мулоқотга ўргатишдир. Фақатгина мазкур гуруҳларга бола борганидан сўнггина уни болалар богъчасига беришади. Чунки фарзанднинг богъчага кўникиши осон кечади ва болалар бу ерда ўзларини еркин ҳис қиладилар. Богъчада болага ўз ҳуқуқларини, уларни ҳеч ким хафа қилиши мумкин емаслигини ўргатишади. Бу нафақат болаларга қўл кўтариш, балки катталар томонидан уларга овозни баландлатиш, хафа қилишнинг олдини олиш ҳам демакдир.Немислар ўз фарзандларига ёшлигиданоқ тежамкорлик, интизомли бўлишни, атроф-муҳитни муҳофаза етишни, одоб-ахлоқни ўргатишади. Йигит ва қизлар аксарият ҳолатларда 30 ёшга қадар турмуш қуришса-да, 40 ёшларга бориб, яъни ўзлари маънан ва моддий равишда тайёр бўлгач, фарзанд кўришади. Ота-оналарнинг ўз фарзандларига ёрдам бермасликлари, болалар богъчаларининг тўлиқ кун ишламаслиги, енага хизматининг қиммат туриши ҳисобига аёллар фарзанд кўришга шошилишмайди ва шу сабабли Европа давлатлари ичида мамлакатда тугъилиш енг кам ҳисобланади. Фарзанд кўришдан олдин ёш оила кичик уйда туришса, уни каттарогъига, бола учун алоҳида хонаси бор уйга алмаштиришади, олдиндан тажрибали енага, педиатр топишади, ҳомиладорликнинг ҳар бир босқичида тиббий кўрикдан ўтилади. Бола тугъилгач, унинг тарбиясига жиддий еътибор берилади.Болаларга кичик ёшида телевизор кўришга рухсат берилмайди ва иложи борича соат 20.00 да ухлашга ётқизишади, чунки кичкинтойни ерта уйгъонишга, кичик ёшиданоқ ўз кунини режалаштириш, муҳим саналар (қариндошларнинг тугъилган кунлари)ни ёдда сақлаш, ўз харажатларини назорат қилишга ўргатишади.Фарзандларида коммуникабелликни ривожлантириш мақсадида оналар уларни ривожлантириш гуруҳларига олиб боришади. Болалар богъчалари асосан кичкинтойларни жамоада ўзини тутиш, мулоқотда бўлишга ўргатади, ёзиш ва ўқиш фақатгина мактабдан бошлаб ўқитилади. Бола гўдаклигиданоқ енага назоратида ўзи истаган ишни қилади, ўқиш кичкинтой учун фойдали ва ёқимли бўлишига алоҳида еътибор қаратилади, ҳар бир боланинг иқтидорига қараб фанларни танлашга ҳаракат қилинади.Бошлангъич синфлардаги барча фанлар ўйин тарзида ўтилади. Мактаб 9 йиллик бўлиб, ўқувчининг шаънига ҳеч ким путур етказмаслиги учун ҳаттоки назорат ишлар баҳолари синфда еълон қилинмай, алоҳида ота-онага айтилади. Бола бир кун дарс қолдирса, таълим политсияси дарҳол бунинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилиб, сабабсиз ҳолатда ота-онага жарима солиши мумкин. Жисмоний камчилиги мавжуд ўқувчилар оддий мактабларга боришади, ақлий жиҳатдан камчилиги мавжуд болалар махсус мактабларда ўқитилади. Ўқиш пули ижтимоий хизмат томонидан тўланади.Германияда 9 ёшга кирмаган болани уйда ёлгъиз қолдириш мумкин емас. Шу сабабли оналар ярим ставкада ишлашга ёки енага ёллашга ҳаракат қилишади.Мактабда баҳолаш тизими бизникидан кескин фарқ қилади. Германияда 6 баллик баҳолаш тизими жорий етилиб, енг юқори балл 1 ҳисобланади ва у фақатгина 3-синфдан кейингина қўйилади. Чунки илк назорат ишлари айнан 3-синфдан бошлаб олинади. Немисларнинг фикрига кўра, 1–2-синфларда ўқувчини баҳолаш унинг муваффақиятли равишда ривожланишига халақит бериши мумкин. 4-синфда ўқувчи 2 ва 1 баҳоларга ўқиса (юқорида айтилганидек, бу баҳолар енг юқори ҳисобланади), у ўз ўқишини гимназияда давом еттиради. Гимназияда ўқувчи 13-синфгача ўқийди ва охирги икки йил коллеж вазифасини ўтаб, ўсмир ўзи танлаган касб ёъналишидаги фанларни ўрганади. Аслида еса 10 ёшидан кейин ўқувчи касб танлаши лозим. Шунга қараб бола ривожи учун фанлар танланиб, уни мазкур соҳага ёъналтириш бўйича фаолият бошланади.Италияда болаларнинг тарбияси билан ота-онадан ташқари бобо ва бувилари, хола, амма, тогъаю амакилари ҳам шугъулланишади. Кичкинтой катта оилада ўсади ва одатда богъчага бормайди. Италияда болаларнинг барча инжиқликларини кўтаришади, доимо совгъалар беришади ва деярли жазолашмайди. Баъзида италиялик она боласига жаҳли чиқиб бақирса-да, аммо дарҳол уни ўпиб, қучоқлаб, юпатишга тушади.Италияда бола богъчага уч ёшдан бошлаб қатнайди. Бу ерда унга ўқиш ва ёзишни ўргатиб, мактабга тайёрлашади, жамоага мослашишни ўргатишади. Доимий равишда жамоавий ўйинлар, спектакллар қўйилади, ҳафтада икки маротаба бирорта хорижий тил ўргатилади. Англияда болалар босқичма-босқич тарбияланишади. Чунки бу ерда кеч турмушга чиқиш ёки уйланиш одатий ҳол. Кўпинча инглизлар 35-40 ёшларида ота-оналик бахтига еришишади. Шунинг учун ҳам фарзанд тарбиясига жуда катта ва жиддий еътибор беришади. 2-3 ёшидан бошлаб унга дастурхон атрофида ўзини тутишни, теваракдаги одамлар билан муомалада бўлишни, ўз ҳиссиётларини яширишни ўргатишади. Англия шаҳарларининг кўчаларида боласини еркалаётган ота-онани камдан-кам учратиш мумкин. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling