Кун чиқар мамлакат аҳолиси фарзандларининг тарбиясига ўта жиддий қарашади. Бу ерда ҳар бир ёшга нисбатан маълум бир муносабатда бўлинади ва айрим тарбия усуллари қўлланилади
Download 123 Kb.
|
Jahon tarbiya konsepsiyalari
Америка Қўшма Штатларидаги еркинлик бола тарбиясида ҳам ўз аксини топган. Оналар фарзандларининг ҳар сониялик қизиқишлари ва инжиқликларини қондиришга тайёрдирлар. Аксарият болалар 4-5 ёшларида ўйинчоқларнинг барха тури билан танишишади, кўпинча америкалик оилаларнинг гараж ва омборхоналари бир маротаба ўйналган ўйинчоқлар билан тўлиб-тошади. Иккинчи томондан, гўдаклигиданоқ америкалик болакайлар «Сен енг чиройлисан, енг яхшисан, енг ақллисан, енг қобилиятлисан», деган сўзларни ҳар куни ешитган ҳолда ўсишади. Мақсад – мустақил инсонни тарбиялаш! Агарда бола хато қилса, уни урушмай: «Яна бир маротаба ҳаракат қилиб кўр! Сен, албатта, буни уддалайсан! Чунки сен зўрсан!» дея қўллаб-қувватланади. Албатта, бундай ёндашув келгусида ўзининг мевасини беради.
Европа мамлакатларида болаларнинг етук шахс бўлиб ривожланишлари учун барча имкониятлар ишга солинади. Ота-оналар интизом ёки қатъий режимга кам еътибор беришади. Улар учун боланинг хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Катталар болаларнинг фикрларига қулоқ солиб, аксарият ҳолда ўз фикрларини ўзгартиришлари ҳам мумкин. Шветсияда болаларга шаклланган шахс сифатида қарашади. Уларнинг ҳам ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бор. Шунингдек, шведлардаги багърикенглик, ўзгага, унинг қарашларига, маданияти, дини, ирқига нисбатан ҳурматда ва сабрли бўлиш, агарда инсоннинг бирор-бир жисмоний ёки руҳий камчилиги бўлса, унга тенгқур сифатида қараш болаликданоқ ёш авлод онгига сингдирилади. 8-синфдан бошлаб ўқувчиларга «Болалар ҳақида» деган фан ўтилади. Улар оила қуриш, ҳомиладорлик, ундан сақланиш ёъллари, жинсий ёъл билан юқадиган касалликлар, бола тарбияси ва балогъат ёшида ўсмирлар билиши зарур бўлган барча маълумотларга ега бўладилар.«Саве тҳе чилдрен» деб аталувчи Америкадаги ташкилот ҳар йили дунё мамлакатларининг қайси бирида оналар ва болалар яхши яшашларининг рўйхатидан иборат Мотҳерс Индех (Оналар индекси)ни тузиб чиқади. Унда Шветсия деярли ҳар йили биринчи ўринни егаллайди. Чақалоқ дунёга келгач, ёш швед оналар давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Ҳомиладорлик даврида аёллар бепул тиббий ёрдам ва маслаҳат олсалар, фарзанд тугъилгач, албатта, онага болага қарашни ўргатувчи ҳамшира бириктирилади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият оналар учун бола тарбияси, парвариши билан богълиқ хилма-хил текин курслар тавсия етади. Ўтган асрнинг 70-йилларида Шветсия биринчилардан бўлиб фарзандига қўл кўтарган ота-оналарни жазолай бошлади. Богъчаданоқ болалар ўз ҳуқуқларини биладилар. Мазкур усул «стрессиз тарбия» деб аталади. Аммо шведлар бола тарбиясида маълум чегараланиш бўлиши лозим, деб ҳисоблашади. Болани фаол, ўз фикрини билдирадиган, мустақил, олдига қўйган мақсадига еришадиган инсон сифатида тарбиялашга ҳаракат қилинади. Ота-онанинг фарзандига қўл кўтариши, бақириши, бир нарса сўраса, унга тушунтирмаслиги, «Ёъқ, дедимми, ёъқ!» иборасининг ишлатилиши уларнинг тарбиясизлиги ва қонун олдида жавоб бериши лозимлигини билдиради. Ижтимоий хизмат ходимлари мунтазам равишда ҳудуддаги ота-оналарнинг фарзандларига нисбатан хатти-ҳаракатидан бохабар бўлиб туришади. Агарда сал ножўя ҳаракат қилинаётганини сезиб қолишса, суд орқали бола ота-онадан тортиб олинади. Давлат бундай болаларнинг фаровонлиги учун жуда ҳам кўп пул ажратади, судлар еса фақатгина бола манфаатидан келиб чиққан ҳолда иш кўради. Бу нарса сўнгги йилларда болалар уйидаги тарбияланувчилар сонининг кескин кўпайишига сабаб бўлмоқда. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling