Кун чиқар мамлакат аҳолиси фарзандларининг тарбиясига ўта жиддий қарашади. Бу ерда ҳар бир ёшга нисбатан маълум бир муносабатда бўлинади ва айрим тарбия усуллари қўлланилади


Download 123 Kb.
bet5/6
Sana17.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1097052
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Jahon tarbiya konsepsiyalari

Жанубий Корея ҳаёти мамлакатимиз телетомошабинларига кўплаб намойиш етилаётган сериаллар орқали танишдир.Бундан 15 йиллар илгари аксарият аёллар ҳеч жойда ишламай, фақат фарзанд тарбияси билан машгъул едилар. Ишлаш деганда Кореяда уйдан тонг саҳардан чиқиб кетиш ва тунги 11-12 ларда қайтишни инобатга оладиган бўлсак, оталар, деярли, фарзандларини кўришмасди, натижада фарзанд тарбияси билан биргаликда уй хўжалигини юритишга богълиқ барча масалалар бекалар зиммасида еди. Бугун вазият ўзгарган. Кўплаб кореялик аёллар ишламоқда. Болалар тарбияси билан, асосан, болалар богъчалари ва бувилар шугъулланишаётир. Шунга қарамай, она уйга келиши билан фарзандининг барча муаммоларини якка ўзи ҳал етишга киришади. Оталар доимо ишда бўлганлиги сабабли камдан-кам ҳолатда болалар ўз оталари билан сирдош бўлишади. Лекин бирор-бир масалада охирги нуқтани ота қўяди.Корейслар оиласида бобо ва бувиларнинг фикри жуда қадрланади. Улар олдида болани уришиш мумкин емас. Чунки бу нарса катта ёшдагиларга нисбатан ҳурматсизликни билдиради. Бобо ва бувилар невараларининг тарбиясида фаол қатнашишади. Анъанавий байрамларда улар ўгитларини аямай, оила тарихини сўзлаб беришади. Ҳар бир кореялик ўзининг келиб чиқиши ва илдизларини билиши шарт.Япониядаги каби Кореяда ҳам 5 ёшгача болага ҳамма нарса мумкин. Кичкинтойни урушишмайди, унинг ҳар бир илтимоси қондирилади. Онаси еса доимо унинг ёнида бўлади. Беш ёшдан сўнг бола тартиб ва интизомга ўргатила бошланади. Қанчалик унинг ёши ўсиб борса, шунчалик унга нисбатан талаблар кучаяди. Оилада ва мактабда боланинг ҳар томонлама камол топишига, билимларни ўзлаштиришига алоҳида еътибор қаратилади.
Ҳиндистон нафақат аҳолисининг сони, балки динларнинг хилма-хиллиги ва худоларнинг кўплиги билан ҳам дунёда етакчидир. Ҳинд донишмандлари «Ўзга билан мулоқотга киришганингда юрагингга қулоқ тут», деб бежиз айтишмаган. Айнан ҳинд ота-оналар фарзандларига гўдаклигиданоқ атроф-муҳитни билишда қалби ва ҳиссиётлари амрига бўйсунган ҳолда фаолият юритишни ўргатишади: бирорта инсон, ҳайвон ва қушни хафа қилмаслик, табиатни асраш, барчага нисбатан меҳрибон бўлиш шулар жумласидандир.Ҳиндлар – донишманд ота-оналардир. Уларнинг аксарияти 20 ёшга тўлмасданоқ фарзанд кўришса-да, болаларига ҳеч қачон бақиришмайди ва шу орқали уларни ҳам ўз ҳиссиётларини назорат қилишга ўргатишади.Мактабда ўгъил ва қизларни дарсни ёдлашга емас, балки фикр билдириш, мушоҳада қилиш ва ўйлашга ўргатишади. Бошлангъич синфларданоқ ўқувчилар «Ўлимга муносабат», «Интизомли бўлиш зарурати» каби мавзуларда ўз фикрларини билдиришлари лозим. Стандарт дарслардан ташқари ҳинд мактабларида хотирани кучайтириш ва жилмайиш дарслари ҳам мавжуд. Йилда икки марта мактаб маъмурияти ўтган ойга нисбатан ўз натижаларини яхшилаган ўқувчиларни рагъбатлантиради.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling