Курилишда бухгалтерия якуний 4-вариант Бухгалтерия баланси


Download 22.77 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi22.77 Kb.
#1632946
Bog'liq
4 Вариант Бухгалтерия 4 variant


Курилишда бухгалтерия якуний 4-вариант
Бухгалтерия баланси

_______________________________________________________________________________


Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни


Бухгалтерия баланси хўжалик маблағларини уларнинг турлари ва ташкил топиш манбалари
бўйича муайян бир даорга пулда ифодаланиб, умумлаштириб акс эттириш ва иқтисодий
гуруҳлашдир.

Бухлалтерия баланси – бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим ҳужжатидир. Баланс (французча


Balance – тарози), баробарлик, тенглик маъносини англатади

Баланс тенглигини қуйидаги тенгламада кўриш мумкин.


Активлар = Мажбуриятлар = Капитал.


Бапанснинг хусусияти шундан иборатки, актив ва пассив якунлари доимо тенгдир. Бу талаб
активда ҳам, Пассивда ҳам маблағларнинг бир хил гуруҳланишда кўрсатилади, яъни активда
турлари бўйича, пассивда манбалари бўйича.

Баланс моддалари тўрт қисмни гуруҳлаштирилган.


Бухгалтерия баланси бўлимлари:



  1. Узок муддатли активлар

  2. Жорий активлар

  3. Уз капитали фойда ва захиралар

  4. Мажбуриятлар

Ахтив моддалари иккига бўлинади:


1. "Узоқ муддатли активлар"
й. "Жорий (қисқа муддатли) активлар"

Биринчи бўлим "Узоқ муддатли активлар" га қуйидаги баланс моддалари киради:


- Асосоий воситалар бн
- Номоддий активлар 6н
- Тугалланмаган қурилиш
-Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқалар

Иккинчи бўлим "Жорий активлар"га қўйидаги баланс моддалари киради.


Товар — моддий заҳираси хом-ашё, материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқарицқасос:
ёрдамчи ишлаб чиқариши, тайёр маҳсулот, товарлар).

- Келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган харажатлар.


- Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлари).


= Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.

Баланснинг пассив моддалари ҳам иккига бўлинади.


1. Ўз капитали, фойда ва заҳиралар
П. Мажбуриятлар
Биринчи бўлим "Ўз капитали, фойда ва заҳиралар" га қуйидагилар киради.
-Устав (Низом) капитали
– Қўшимча капитал =
= Мақсадли молиялаштириш
= Ўтган ва жорий йилнинг тақсимланмаган фойда ёки зарарлари,
- Келгуси давр харажатлари ва тўловлар заҳираси.

Иккинчи бўлим "Мажбуриятлар "га қўйидагилар киради:


"Узоқ муддатли мажбуриятлар": қарзга олинган маблағлар (қайтариш муддати 12 ойдан кўп
бўлган банк кредитлари ва бошқа қарзлар.
Турли хил бухгалтерия баланслари мавжуд:
- жорий (даврий) баланс;
- йиллик – бир йилда тузиладиган;
- кириш баланси – янги ёки қайтадан ташкил қилинган корхоналар тузади;
- тугатиш баланси – корхоналарни тугатиш вақтида тузилади;
- ажралиш баланси - корхонанинг бир нечта майда корхоналарга ажралиш вактида тузилади;
- қўшилиш баланси – бир нечта корханинг бирга қўшилиш вақтида тузилади.

Ахборот ҳажми буйича:


= якка баланс фақат бир корхона ахборотини акс эттиради;
= йиғма баланс – барча корхоналар маблағларнинг умумий ҳолатини акс эттирувчи суммаларни
қўшилиш йўли билан тузилади (вазирликларда қўлланилади);
– йиғма – консолидациялашган баланс мустақил лекин бир-бири билан боғлиқ корхоналарда
тузилади (масалан холдинг компаниялар).

Тозаланиш усули бўйича:


- брутто –
– нетто-баланс
Фаолият характери бўйича:

- асосий баланс;


- асосий бўлмаган баланс.


Бухгалтерия баланси корхоналарнинг молиявий. ҳолатини акс эттирувчи асосий ахборот манбаи
бўлиб қуйидагиларни аниқлаш мумкин:

1, Корхона мулкининг таркиби ва тузилиши;


2, Айланма маблағларнинг айланиши ва тезлиги;
3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолати, ўсиш ва камайиш суръати;
Охирги молиявий натижа (фойда ёки зарар).


Бухгалтерия хисобининг регистрлари деб, бошланғич ва йирма хужжатларда акс эттирилган хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбаларини Иқтисодий мазмунига кўра гурухлаш ҳамда хўжалик муомалаларининг таркиби ва ҳаракатини хисобга олишда қўлланиладиган махсус шаклдаги жадвалларга айтилади. Бу жадваллар бухгалтерия хисобида счётдарнинг ўзаро алоқаси ва счётлардаги ёзувларнинг Иқтисодий мазмунини хисобга олган холда ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия хисоби рсгистрларига журналлар, қайд­номалар, дафтарлар, карточкалар ҳамда тасдиқланган бланклар киради.
Ёзув турларига кўра хисоб регистрларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Хронологик;

  • Систематик;

  • Комбинациялашган.



Бухгалтерия хисобининг шакли деб, бухгалтерия хисоби ёзувларини маълум техника воситасидан фойдаланиб ташкил қилишга айтилади. Бунда корхона хисоб ишларида содир бўлган ҳар бир хўжалик муомаласининг уз вақтида, тугри ва изчиллик билан хисоб регистрларининг аниқ бир тизимида жамланиши таъминланади.
Аматиётда бухгалтерия хисобининг турли шакллари мавжуд. Ушбу шакллар қуйидаги асосий жихатларга кўра бир-биридан фарқ қилади:

  • Хисоб регистрларининг сони, вазифалари ва ташқи кўринишига кўра;

  • Синтетик ва аналитик хисоб регистрлари, хронологик ва систематик регистрларнинг ўзаро алоқасига кўра;

  • Хисоб регистрларига ёзувларни езиш тартиби ва техникасига кўра.

Хозирги вақтда амалиётда бухгалтерия хисобининг мемориал-ордер, журнал-ордер, бош журнал ҳамда информацион технологияларга асосланган шакллари амал қилиб келмокда.
Download 22.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling