Kurs ishi mavzu: Banklarning trans operatsiyalari va ularning hisobi
Тижорат банкларининг халқаро операциялари
Download 165 Kb.
|
2.4 Тижорат банкларининг халқаро операциялари.
Тижорат банклари нафақат мамлакат ичкарисида, шу билан бирга, ташқи давлатлар билан ҳам турли хил операцияларни амалга оширадилар. Бундай операциялар давлатлараро ёки халқаро операциялар деб юритилади. Бу операциялар: · халқаро савдода иштирок қилувчилар ўртасидаги муносабатларни; · ссуда капитали бозорида инвестиция билан боғлиқ операцияларни; · туризм соҳасидаги операцияларни; · хорижий қимматли қоғозлар сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган операцияларни; · валютани айирбошлаш, чек, вексель, инкассация учун банк аксептларини қабул қилиш билан боғлиқ операцияларни ўз ичига олади. Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони тижорат банклари томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, аксепт кредитларини, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташқи савдони кредитлаш-нинг янги шакллари ҳам мавжуд. Улар туркумига: · лизинг; · факторинг; · форфейтинг кабиларни киритиш мумкин. Ўрта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро-кредит шаклида ҳам берилади. Тижорат банклари бажарадиган операцияларнинг яна бир тури – бу валюта операцияларидир. Банкнинг бир турдаги валютани бошқа бир турдаги валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операциялари валюта операциялари деб аталади. Халқаро савдо, халқаро кредит ва хизматлар бўйича ҳисоблашишларда ягона тўлов воситасига эга бўлиш зарурлиги валюта операцияларни амалга оширишни зарур қилиб қўяди. Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўсига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармоқларининг ривожланганлик даражасига, замонавий компьютерлар билан таъминланганлигига, телефон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операцияла-рининг асосий қисми йирик тижорат банкларига тўғри келади. Улар нафақат валюта сотади ва сотиб олади, халқаро ҳисобкитобларни бажаради, балки хорижий валюта захираларини сақлайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга котировка юзасидан мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валютани сотиб олади. Валюта операциялари хорижий валютада ифодаланган нақд пульсиз тўлов воситалари: банк депозитлари, чеклар, векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга оширилган операциялар ҳажми анча кичик бўлади. · Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб-китоб операцияларида турли хил ҳисоб шакллари қўлланилиши мумкин. · инкассо шакллари қўлланилиши мумкин. Банк ўтказмалари орқали ҳисоб-китобларда экспортчилар импорт-чиларга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, даъволар ва ўзаро бошқа ҳисобкитоблар учун ҳисобварағи ва бошқа ҳужжатлар юбо-радилар. Бу ҳужжатлар асосида товарлар ва хизматлар ҳақини тўлайдиганлар ўз банкларига экспортчи ёки кредиторлар ҳисобига пул ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномаларини юборадилар. Гарчи халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг баъзиларининг ўтказилиш йўллари ички ҳисоб-китобларга ўхшаш бўлсада, аммо улардаги ўтказиш йўлларида ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Халқаро ҳисоб-китобларнинг яна бир воситаси банк чеки ҳисобланади. У банкнинг жорий ҳисобидан муайян суммани бериш ёки бошқа ҳисобга ўтказиш ҳақида банкка берилган ёзма фармойишни ифода этади. Бошқача қилиб айтганда, банк чеки уни ёзиб (тўлдириб) берувчи банкнинг ўз вакиллик банкига унинг жорий ҳисобварағидан чек эгасига муайян суммани ўтказиш ҳақидаги ёзма буйруғидир. Вексель – бу муайян миқдордаги қарзни белгиланган муддатда қатъий тўлаш мажбурияти юкланган, қонун билан тасдиқланган ҳолатда тўлдириб расмийлаштирилган қарздорлик тилхати. Экспорт қилувчилар хорижий импортчиларга берадиган тижорат векселлари асосида банклар, товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаши мумкин. Агар оқ тижорат векселидан фойдаланилса, нақд пулли ҳисоб-китоб шаклига риоя қилинади. Агар муддатли траттадан фойдаланилса, ҳисоб-китоб кредитга бажарилади. Банк векселлари тижорат векселларига нибатан кенгроқ тарқалган. Импорт қилувчилар банк векселларини миллий ва халқаро банклардан сотиб олиб, ўз қарз мажбуриятларини узиш учун экспорт қилувчиларга жўнатади. Инкассо – харидор ҳисобварағидан пул суммасини олиш бўйича банк ҳаракати бўлиб, мижозга хизмат кўрсатиш ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида ва харидорнинг ўз топшириғига кўра амалга оширилади. Ҳужжатли инкассо операциясида экспортёр ўз банкига инкассо топшириқномасини беради ва ташқи савдо шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш билан импортёрдан маълум валюта миқдорини олиш лозимлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, экспортёр ўз банки орқали импортёр банкига инкассация учун ҳужжатларни жўнатади. Халқаро миқёсдаги ўз қадри ва обрў-эътиборига қараб, валюталар икки гуруҳга бўлинади: · конвертирланган валюта; · конвертирланмаган валюта; Конвертирланадиган валюталар бошқа пулга алмаша олади, лекин бу чексиз ёки меъёрли бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан уларнинг ўзи икки турга бўлинади: · Тўла-тўкис (эркин) конвертирланувчи валюталар; · Қисман конвертирланадиган валюталар. Конвертирланмайдиган валюталар бошқа валютага алмаштирилмайди. Уларнинг соҳиби бўлган мамлакатларнинг иқтисодиёти қолоқ, экспорт потенциали заиф, шу сабабли бу ерда хорижий валюта захиралари оз бўлади. Конвертация миллий иқтисодиётни жаҳон хўжалигига қўшилишига олиб келади, шу боис у эртами-кечми ҳамма ерда юз беради. Банклар валюталар котировкасини ўтказганда валюта бўйича: · сотувчи курсини; · сотиб олувчи курсини белгилайдилар. Ривожланган давлатлар валюта бозорларида валюта курсининг ўзгаришига қараб ишловчи валютачилар фаолияти тўғрисида қисқача тўхталиш мумкин. Банклар томонидан амалга ошириладиган муддатли операциялар форвард операциялари деб юритилади. Касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи валюта шартномаларидан бири своп шартномасидир. Бу шартнома икки валюта савдо-сотиғини дарҳол амалга ошириш шарти (спот) ва шу билан бирга унга қарши муддатли шартнома тузишни англатади. Форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномасидир. Опцион шартномасини ўзига хос хусусияти сотиб олувчининг валютани эмас, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олишидир. Бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. «Спот», форвард ва опцион шартномалари банклараро бозорларда ва биржаларда амалга оширилади. Биржада амалга ошириладиган ихтисослашган шартномаларга фючерс шартномалари киради. Очиқ валютавий ҳолатида – банк валюта бўйича қарши битимни амалга оширганда валюта курсининг ўзгариши натижасида олдинги сотган валютасига нисбатан кам валюта олиши, яъни зарар кўриши мумкин. Шунинг учун бу ҳолатда валюта курсининг ўзгариши валюта рискининг вужудга келишига олиб келади. Қисқа валютавий ҳолатида сотилган валюта бўйича мажбуриятлар, сотиб олинган валюта бўйича талаблардан ошади, яъни хорижий валютани сотиш уни сотиб олишдан юқори бўлади. Узоқ валютавий ҳолатда эса, аксинча, хорижий валютани сотиб олиш уни сотишдан юқори бўлади, яъни сотиб олинган валюта бўйича талаблар уни сотиш мажбуриятларидан кўп бўлади. Бу ҳолатларни қуйидаги мисоллар билан яққолроқ тушунтириш мумкин. Ривожланган мамлакатлар амалиётида валютавий ҳолатни доимий равишда назорат қилиш учун улар билан боғлиқ жараёнлар ЭҲМларига киритилади ва ундаги маълумотлар бўйича валюта рискларининг олдини олиш чоралари кўриб борилади. Download 165 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling