Kurs ishi Mavzu: Nа
Download 148.38 Kb.
|
Dadaxon
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУРС ЛОЙИҲАСИНИ ТУШУНТИРИШ ХАТИ Бажарди: гуруҳ талабаси Раҳбар: Тақризчи: Кафедра мудири: Фарғона 2023 Кириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ “Кимё технология” факулътети Kurs ishi Mavzu: Nа2СО3 Eritmasini Хб=48% дан Хо=77% гача bugʻlatish uchun uch korpusli tashqi isitish kamerali bugʻlatishqurilmasini avtomatlashtirishva modellashtirish Bajardi: Toʻgʻonboyev D Raxbar: Qibchaqova G
Кафедра мудири: Фарғона 2022 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ “Кимё технология” факулътети “Озиқ-овқат технологияси” кафедраси “Озиқ-овқат инжинеринги жараёнлари ва қурилмалари” фанидан КУРС ЛОЙИҲАСИНИ ТУШУНТИРИШ ХАТИ Бажарди: гуруҳ талабаси Раҳбар:
Кафедра мудири: Фарғона 2023 КиришМамлакатимизда кимё соҳасида, кимё ва озиқ-овқат маҳсулотлари технологиялари хавфсизлигини таъминлашда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш, озиқ-овқат саноати менежменти масалалари, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, маҳсулот сифати ва хавфсизлиги соҳасидаги фанларни олий таълим тизимида ўқитиш муаммолари энг муҳим вазифалар қаторидан жой олган. Зеро озиқ-овқат хавфсизлиги – жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёт тарзини яхшилаш, миллий хавфсизлик ва мамлакат барқарорлигини сақлашнинг асосий йўналишларидандир. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган маҳсулот бўлгани учун ҳам уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнларида маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари сақланишига эътиборли бўлиш жуда муҳим. Айнан мана шу мақсадда, Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш институти Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорликда II-Республика илмий-техникавий конференция ўтказди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” номли асарида, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади, деб таъкидлаган эди. Конференция кимё ва озиқ-овқат саноатидаги илғор технологиялар, кимё ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлиги ҳамда уларни сифатини таъминлашда инновацион ғоялар, кимё ва озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш, стандартлаштириш ва мувофиқликни бахолаш, маҳсулот сифати ва ҳавфсизлигини Олий таълим тизимида ўқитиш муаммолари, кимё ва озиқ-овқат саноатини иқтисодиёти ва менежменти каби муҳим масалалар муҳокамасига бағишланди. Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ҳамда саноат корхоналари ва ташкилотларида сифат менежменти тизимини ташкил этиш бўйича кўпгина меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, шулардан бири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22-июлдаги “Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 394-сонли қароридир. Мамлакатимизда бугунги кунда 2019 йил 1 март холатига кўра Давлат Реестридан 8880 та корхоналар СМТни жорий килиб халкаро ташкилотлар томонидан сертификатлаштирилди. Республикада ISO 9001 - 8476та, ISO 14001 - 89та, OHSAS 18001:2007 - 109 та, ISO 22000 - 208 та, ISO 50001 - 62 та, ISO/ТS 16949 - 43 та ва GMP - 15та ва корхона ва ташкилотларимиз жорий қилган. Бу корхоналарни ичида энг кўп жорий қилган корхоналардан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардир. Озиқ-овқат корхоналарида ҳамда уларни истеъмолчиларга етказишгача бўлган оралиқда имкон қадар СМТ жорий қилиш ҳамда амалда уни тўғри ва аниқ ишлашини таьминлаш истеъмолчи хавфсизлигини ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кафолатлайди. Анжуманда маърузалар қуйидаги шўъбалар бўйича ўтказилади: 1. Кимё ва озиқ-овқат маҳсулотлари технологиялари ҳавфсизлигини таъминлашда замонавий инновацион технологиялар; 2. Кимё ва озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш; 3. Стандартлаштириш ва мувофиқликни бахолаш; 4. Кимё ва озиқ-овқат саноати иқтисодиёти ва менежменти; 5. Маҳсулот сифати ва ҳавфсизлиги фанларини Олий таълим тизимида ўқитиш муаммолари. Download 148.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling