Kurs ishi Mavzu: Nа


Кўп корпусли қурилмалар схемаси


Download 148.38 Kb.
bet3/7
Sana07.02.2023
Hajmi148.38 Kb.
#1173783
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Dadaxon

Кўп корпусли қурилмалар схемаси. Охирги қурилмадаги иккиламчи буғнинг босимига кўра, кўп корпусли буғлатиш қурилмалари вакуум (сийракланиш) билан ва юқори босим остида ишлайдиган бўлади. Иситувчи буғ ва буғланаётган эритма оқимларининг ўзаро ҳаракатига кўра кўп корпусли буғлатиш қурилмалари бир неча схемаларга бўлинади:

  1. бир хил йўналишли кўп корпусли буғлатиш қурилмалари;

  1. қарама-қарши кўп корпусли буғлатиш қурилмалари;

  2. эритма билан узлуксиз параллел таъминланадиган буғлатиш қурилмалари;

  3. мураккаб схемалар;

  4. экстра-буғ ажратиб олинадиган кўп корпусли буғлатиш қурилмалари.

Саноатда асосан бир хил йўналишли қурилмалар ишлатилади, чунки булар энг тежамли ҳисобланади. Бундай қурилмаларда кичик параметрли сув буғидан фойдаланиш мумкин. Айрим вақтда қурилманинг биринчи қурилмани иситиш учун буғ турбиналарида ишлатилиб бўлинган сув буғидан фойдаланилса бўлади.
Бир йўналишли қурилма бир неча қурилмадан (бизнинг мисолимизда учта) ташкил топган. иситгичда қайнаш ҳароратигача қиздирилган дастлабки эритма биринчи қурилмага берилади. Биринчи қурилма бирламчи буғ билан иситилади. Биринчи қурилмада ҳосил бўлган иккиламчи буғ иситувчи агент сифатида иккинчи қурилмага берилади. Иккинчи қурилмадаги босим биринчи қурилмадагига нисбатан паст, натижада иккинчи қурилмада эритма биринчи қурилмадагига нисбатан анча паст ҳароратда қайнайди.
Иккинчи қурилмада босим анча паст бўлганлиги сабабли биринчи қурилмада қисман буғланган эритма ўз-ўзидан иккинчи қурилмага ўтади ва эритма иккинчи қурилмада қайнаш ҳароратигача совийди. Бунда иссиқлик ажралиб чиқади; натижада маълум миқдорда қўшимча иккиламчи буғ ҳосил бўлади. Қурилманинг ҳамма қурилмаларида (биринчидан ташқари) юз берадиган бу ҳол эритманинг ўз-ўзидан буғланиши деб юритилади.
Иккинчи қурилмада буғлатилган эритма учинчи қурилмага ўз-ўзича ўтади. Учинчи қурилмани иситиш учун иккинчи қурилмадан чиқаётган иккиламчи буғ ишлатилади. Охирги қурилмадан чиқаётган иккиламчи буғ барометрик конденсаторга узатилади. Бу ерда буғнинг конденсацияланиши натижасида тегишли сийракланиш (вакуум) ҳосил қилинади. Ҳаво ва кнденсацияланмай қолган газлар иссиқлик алмашиниш жараёнини сусайтиради. Шу сабабли совитувчи агент (сув) билан, қурилмаларнинг зичмас жойлари орқали кириб қолган газлар томчи ушлагич орқали вакуум-насос ёрдамида сўриб олинади.
Конденсатордаги қолдиқ босимнинг қиймати сув ҳароратининг ўзгариши билан ўзгаради. Шу сабабли вакуум-насос ёрдамида қурилмада тегишли қийматдаги вакуумни сақлаб туриш мумкин.
Бир хил йўналишили буғлатиш қурилмасининг асосий афзаллиги шундаки, эритмани бир қурилмадан иккинчисига ўтказиш учун иссиқ оқимда ишлашга мосланган насослар ишлатилиши талаб қилинмайди. Ҳар бир кейинги қурилмада олдингисига нисбатан концентрацияли эритмани пастрок босимда буғлатишга тўғри келади. Шунинг учун охирги қурилмадаги иссиқлик ўтказиш коэффициенти биринчи қурилмадагига нисбатан бир неча марта кичик бўлади. Бу ҳол бир хил йўналишли қурилмаларнинг камчилигидир.
Қарама-қарши йўналишли кўп қурилмали буғлатиш қурилмаларида иситувчи буғ ва буғланаётган эритма бир қурилмадан иккинчисига ўтишида ўзаро қарама-қарши томонга ҳаракатланади. Агар дастлабки эритма учинчи қурилмага берилса, бирламчи иситувчи буғ биринчи қурилмага берилади. Биринчи қурилмада ҳосил бўлган иккиламчи буғ иккинчи қурилмада иситувчи агент сифатида ишлатилади ва ҳоказо. Учинчи қурилмада қисман қуюқлаштирилган эритма иккинчи қурилмага насос ёрдамида ўтказилади, сўнгра иккинчи қурилмадан биринчисига яна насос ёрдамида хайдалади. Қуюқлаштирилган эритма биринчи қурилмадан олинади, охириги қурилмадан чиқаётган иккиламчи буғ эса конденсаторга берилади.
Қарама-қарши йўналишли қурилмалар эритмаларни жуда катта концентрацияларгача буғлатишда ва қуюқлаштириш жараёнида қовушоқлиги ортиб кетадиган эритмаларни буғлатишда ишлатилади. Бундай қурилмаларнинг асосий афзаллиги шундаки, улар бир хил йўналишли қурилмаларга нисбатан кичик иситиш юзасини талаб қилади. Камчилиги: қурилманинг ишлаши учун иссиқлик оқимига мўлжалланган насослар керак.


Download 148.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling