Курс иши мавзу: Ўзбекистон Республикасида яимнинг харажатларга кўра таркиби тахлили


Download 271.56 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi271.56 Kb.
#1545844
  1   2
Bog'liq
BXA 57 2 G\'opporova Durdona Makroiqtisodiyot fanidan kurs ishi


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA
O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI

МИКРОИҚТИСОДИЁТ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ”


Сиртқи бўлим 2 мутахасислик
Бухгалтерия хисоби ва аудит факултети
2” курс БХА 57-2 гурухи
КУРС ИШИ
Мавзу: Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг харажатларга кўра таркиби тахлили.

Бажарди: Ғоппорова Дурдона
Текширди: У.Бобоназаров.

ТОШКЕНТ-2021
РЕЖА:

1. Ялпи ички махсулотни харажатлар усулида хисоблаш.


2. Ўзбекистон иқтисодиѐтида таркибий ва институционал ислоҳотлар
3. Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг харажатларга кўра таркиби
4. Хулоса.
5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Кириш

ЯИМни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятларига ўтишдан олдин унга таъриф бериш муҳим саналади.Демак, ЯИМ макроиқтисодий кўрсаткичларнинг энг асосийларидан бири бўлиб, оддий тилда айтганда мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасини мутлақ миқдорларда ифодалайди . Ушбу кўрсаткичнингасосий мазмуни бевосита мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган (истеъмол қилинган) барча якуний товарлар ва хизматларнингбозор нархларидаги қиймати билан аниқланади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳисоб-китобларда фақат якуний (бевосита истеъмол учун мўлжалланган) маҳсулот ва хизматлар эътиборга олинади, мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарган кишиларнинг миллий мансублиги ва фуқаролиги эътиборга олинмайди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Жаҳон тажрибасини пухта ўрганиб, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, монетар сиёсатни такомиллаштириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқишимиз зарур. Ўтиш даврида иқтисодиёт соҳасида статистик ҳисоботларни тўғри юритиш ва давлатнинг иқтисодий салоҳиятини аниқ баҳолаш жуда муҳимдир.Шу орқали ялпи ички маҳсулотни холисона баҳолашга эришиш мумкин.Шу мақсадда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Халқаро валюта фондининг Миллий ҳисоблар тизимини республикамизда 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этишимиз лозим” деб таъкидлашлари ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашнинг методологик асосларини такомиллаштиришни тақазо этади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ЯИМ кўрсаткичи мамлакат иқтисодий тараққиётини ўзида намоён қилувчи макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий аҳволини ўзида акс эттирувчи бу кўрсаткични аниқлаш, ҳисоблаш, таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотчи И.А. Маткаримова “Ялпи ички маҳсулот деб, мазкур мамлакат ҳудудида жойлашган барча корхоналар (резидентлар) томонидан пировард истеъмол учун ишлаб чиқарилган товар ва ҳизматлар қиймати тушунилади. Бу ерда корхоналарни қайси мамлакатга тегишли эканлиги ҳисобга олинмайди” 3 деб таъкидлайди. Бу ўринда МДҲ мамлакатлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Белорус ҳамда бошқа хорижий мамлакатларда ЯИМни ҳисоблаш усуллари ва уларнинг айримларида ЯИМни якуний истеъмол ёки харажатлар бўйича ҳисоблаш услубиятларидаги фарқни ҳисобга олиш муҳим.
Иқтисодчи олимлардан Қ.Қ.Мамбетжанов “ЯИМни харажатлар усули бўйича ҳисоблаганда уй хўжаликлари, давлат ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат (ижтимоий) ташкилотларнинг пировард истеъмол учун қилган барча харажатлари умумлаштирилади. Бундан ташқари ялпи жамғарма, товар ва хизматларнинг экспорт-импорти қолдиғи ҳам ҳисобга олинишига”4 эътибор қаратади. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)нинг статистика хизмати турли мамлакатларнинг иқтисодий потенциалини Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)да таққослаш учун жами ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. Бу ҳолда қуйидаги талабларга амал қилиниши зарур:
1.Қиёсланадиган кўрсаткичлар бир хил календарь даврларига ёки йилларга тегишли бўлиши;
2.ЯИМни ҳисоблаш усули бир хил бўлиши;
3.Таққосланадиган кўрсаткичлар миллий валюталарнинг харид қобилияти паритетини ҳисобга олган ҳолда бир хил пул бирликларида ифодаланиши.
ЯИМ кўрсаткичи тўғрисидаги илмий назариялар ва унинг ҳисобланишига доир мулоҳазаларни ўрганган тадқиқотчи Н.И. Рустамов “Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи мамлакат иқтисодиёти ўсишини ифодаловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. У мамлакат ҳудудидаги корхоналар томонидан барча ишлаб чиқариш омиллари ёрдамида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг бозор қийматидаги ифодаси бўлиб, унинг миқдори миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) асосида ҳисоблаб чиқилади. Миллий иқтисодиётда асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида ЯИМ ёки ҳатто ялпи миллий даромад ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, АҚШ ва Японияда ялпи ички маҳсулот эмас, балки ялпи миллий даромад асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. Аммо, БМТ томонидан ишлаб чиқилган МҲТда ЯИМ бирламчи кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Миқдор жиҳатдан булар ўртасида тафовут унчалик катта эмас: ривожланган мамлакатларда бу фарқ бир фоиздан ошмайди. Фақат чет элларда ишловчи фуқаролардан тушадиган даромадлар салмоқли бўлган мамлакатларда бу фарқ катта бўлиши” 5 мумкинлигини илгари суради. Бизнинг фикримизча, иқтисодий фаолиятнинг якуний натижаларини баҳоловчимазкур кўрсаткич мамлакат иқтисодий потенциалини, иқтисодий ривожланиш даражасини, иқтисодий ўсиш суръатларини (шу жумладан халқаро қиёслашларда) тавсифлаш учун қўлланилади. ЯИМ иқтисодий фаолиятнинг кўпгина йўналишларини, мисол учун ЯИМ ва бюджет танқислигининг ўзаро нисбати асосида фискал сиёсатни таҳлил қилиш учун, ЯИМ ва ишлаб чиқаришда истеъмол қилинган энергетик ресурслар ҳажмининг ўзаро нисбати асосида энергия ресурсларининг фойдаланиш самарадорлигини ва бошқаларни таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Шу билан бирга ЯИМ кўрсаткичи аҳолининг турмуш даражасини таҳлил қилиш учун мўлжалланмаган. Чунки, у нафақат аҳоли фаровонлигига бевосита алоқадор бўлган истеъмол маблағларидан, балки мамлакат иқтисодиётининг ишлаб чиқариш потенциалини оширишга мўлжалланган жамғарма маблағларидан ҳам ташкил топган. Жаҳон иқтисодиётида ЯИМ иқтисодий категория сифатида турли хил ёндашувлар асосида таҳлил этилиб, унинг хусусиятларини очиб беруви илмий хулосалар берилган. Хусусан, П.Самуэльсоннинг таъкидлашича “ЯИМ – мамлакат миқёсида товарлар ва хизматлар ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини нисбатан тўла акс эттиради. У жорий йилда мамлакат миқёсидаги истеъмол, ялпи инвестиция, давлат харидлари ва соф экспортларнинг қиймат ҳисобидаги суммасига тенг” .
Россиялик олимлардан С.С.Носова “ЯИМ – бу ишлаб чиқариш омилларининг миллий иқтисодиётга тегишли бўлишидан қатъий назар бир йил мобайнида мамлакат ҳудудида иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган, истеъмол, экспорт ва жамғаришга мўлжалланган барча охирги товар ва хизматларнинг бозор қийматидир” деб таъриф беради. В.В. Золотачук ЯИМни иқтисодиётда товар ва хизматларни такрор ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлайди ва “ЯИМ маълум вақт оралиғида иқтисодиётда яратилган қўшилган қийматларни йиғиндиси сифатида ҳисобланади ва бозор нархларидаги барча маҳсулотлар ва оралиқ маҳсулот ўртасидаги фарққа тенг” деб таърифлайди. Т.А.Агапова, С.Ф. Серёгиналар ЯИМ тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирадилар: “ЯИМ - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳосининг умумий йиғиндисидан иборат... Миллий тегишлилиги ва фуқаролигидан қатъий назар, мазкур мамлакатнинг ҳудудида иқтисодий манфаат марказига эга бўлган (ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган, мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ яшаётган) барча иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй хўжаликлари) резидент ҳисобланади” Иқтисодчи олим Б.К.Ғойибназаров “Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) деганда мамлакат бўйича яратилаётган маҳсулот ва даромадларни ҳисоблаш услубияти бўлиб, уларнинг ҳосил бўлиши, тузилиши, тақсимланиши ҳамда фойдаланиш жараёнларини ифодалайдиган жамлама иқтисодий кўрсаткичлар тизими ҳисобланади. Бу тизим республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилашга хизмат қилади” деб ҳисоблайди.
МҲТ нуқтаи-назарига мувофиқ, одатда ЯИМни баҳолаш ёки ҳисоблаш учта усулда амалга оширилади: ишлаб чиқариш (қўшимча қиймат бўйича), якуний истеъмол (харажатлар бўйича) ва тақсимлаш (даромадлар бўйича) усули. Ўзбекистонда асосан иккита усулдан – ишлаб чиқариш ва харажатлар бўйича ҳисоблаш усулидан фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 29 июндаги 9-сонли қарорига асосан Ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш усулида ҳисоблаш бўйича услубий низом тасдиқланган ва қўлланиб келинмоқда. Шунингдек, Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 апрелдаги 3- сонли қарорига асосан Ялпи ички маҳсулотни (харажатлар бўйича) якуний истеъмол усулида ҳисоблаш бўйича услубий низом тасдиқланган. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш усулида статистик кузатув бирликлари бўлиб, уй хўжаликлари, давлат муассасалари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари ҳамда “Ташқи (қолган) дунё” норезидентлари ҳисобга олинади. Бугунги кунда ЯИМни харажатлар усули бўйича ҳисоблашданкенг фойдаланилиб келинмоқда.
Аммо, амалдаги ЯИМнинг истеъмол харажатлари томонидан асосий кўрсаткичларни шакллантиришда қуйида келтирилган айрим муаммолар мавжуд.
1. Уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларида уй хўжалиги кузатувлари орқали йиғилган маълумотлар ҳамда чакана товар айланмаси маълумотлари ва аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар тўғрисидаги маълумотлар ўртасида тафовутларнинг мавжудлиги, маълумотларни шакллантиришда турли таснифлагичлардан фойдаланилиши каби ҳолатлар амалиётда қатор мураккаблик ва номувофиқликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, уй хўжаликлари якуний истеъмол харажатлари бўйича маълумотлар қамровининг тўлиқлигини таъминлаш ва доимий нархларда ҳисоблаш учун мос келувчи нарх индексларини такомиллаштириш масаласи долзарб ҳисобланади.
2. Давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларибўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумотлари асосида шакллантирилади.
3. Уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари харажатлари бўйича кўрсаткичлар йиллик статистик кузатувлар (ҳисобот шакллари) маълумотлари асосида шакллантирилади.
4. Асосий капитални ялпи жамғариш бўйича кўрсаткичлар йиллик ва чораклик статистик кузатувлар (ҳисобот шакллари) маълумотлари асосида шакллантирилади.
5. Товар моддий захиралари бўйича кўрсаткичлар йиллик ва чораклик статистик кузатувлар (ҳисобот шакллари) маълумотлари асосида шакллантирилади. Мазкур кўрсаткичларни ҳисоблашда тўлиқ қамровни таъминлаш, халқаро таснифлагичлар ва услубиятни қўллаш, маълумотларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ва товар моддий захираларини ҳисоблашда мос келувчи ўртача нарх индексларини такомиллаштириш муаммолари мавжуд. Шунингдек, экспорт ва импорт кўрсаткичлари бўйича маълумотларнинг халқаро савдо кўрсаткичлари асосида шакллантирилиши ва тўлов баланси маълумотлари билан тафовутлар мавжудлиги. Ушбу муаммоларни экспорт ва импорт маълумотларини шакллантириш бўйича Халқаро валюта фонди томонидан ишлаб чиқилган Тўлов баланси ва халқаро инвестицион ҳолат қўлланмаси қоидалари ва МҲТ-2008 стандартларини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш ҳамда экспорт-импорт кўрсаткичларини доимий нархларда ҳисоблаш бўйича халқаро услубий тавсияларни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш, яъни мазкур ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш усулини такомиллаштириш орқали бартараф этиш мумкин бўлади.
Юқорида кўрсатилган масалалар бўйича ЯИМни харажатлар (якуний истеъмол) усулида ҳисоблаш методологияси бўйича мавжуд хорижий тажрибалар ва илмийамалий ёндашувларни ўрганиш ҳамда умумлаштириш, анъанавий усуллар шарҳини тайёрлаш ва таҳлилини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалдаги ЯИМни харажатлар усулида ҳисоблаш усули билан қиёслаш, уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларини ўрганиш, бу борада мавжуд ҳолат ва муаммоларни аниқлаш, уй хўжалиги кузатувлари орқали йиғилган маълумотлар ҳамда чакана товар айланмаси маълумотлари ва аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, Давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларини ўрганиш ва бу борада мавжуд муаммоларни аниқлаш, давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатлари таркибини халқаро таснифлагичлар ва МҲТ-2008 стандартлари асосида шакллантириш, Халқаро валюта фонди томонидан ишлаб чиқилган Давлат молияси статистикаси бўйича қўлланмаси ҳамда Давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларини доимий нархларда ҳисоблаш, шунингдек мос нарх ёки физик ҳажм индексларини қўллаш масалаларини ўрганиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бунда ЯИМни харажатлар усули бўйича ҳисоблашдаги дастлабки иккита йўналишдаги, яъни уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари ва давлат бошқаруви органларининг харажатларининг шаклланиш механизмларини хорижий мамлакатлар тажрибаси билан қиёсий ўрганиш орқали ЯИМни харажатлар усули бўйича ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатларини ҳисобга олиш бўйича халқаро стандартлар ва Ўзбекистон тажрибасининг ўзаро таққослама ўрганиш муҳим Шу ўриндаМҲТ-2008 қўлланилганда ЯИМни ҳисоблашдаги ўзгаришларни ҳам ҳисобга олиш муҳим. МҲТ-2008 стандартиБМТнинг Статистика комиссияси раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва жаҳон иқтисодиётининг охирги тенденцияларини инобатга олади. Ушбу МҲТ-2008 га Европа иттифоқи, АҚШ, Канада мамлакатлари тўлиқ ўтган. Шунингдек, МДҲ мамлакатларининг ушбу стандартни жорий этиш бўйича алоҳида режалари мавжуд. Янгиланган стандартда қатор муҳим иқтисодий операцияларни умуман олганда янгича талқин қилиш кўзда тутилган. Бу илмий-тадқиқот фаолияти харажатлари, ҳарбий харажатлар, молиявий воситачилик хизматлари ва хусусий уй-жойида яшаш бўйича хизматларда акс этади. Ҳозирга қадар МҲТ-93 халқаро стандарти Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳисоблар тизими учун методологик асос бўлиб ҳисобланади. Янги стандарт қўлланилганда ЯИМни ҳисоблашнинг ҳар учала усулига – ишлаб чиқариш усули, даромадлардан фойдаланиш усули ва даромадлар манбалари бўйича ЯИМни шакллантириш усулига ўзгаришлар таъсир қилади. МҲТ-93 га мувофиқ илмий фаолиятга харажатларни ҳисобга олиш, яъни илмий фаолият турларининг бозор ишлаб чиқариши, улардан фойдаланадиган фаолият турларининг оралиқ истеъмолига киритилади. МҲТ-2008 да активлар таснифи ўзгаради ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта фойдаланилиши мумкин бўлганилмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларининг (ИТТКИ) натижалари ялпи жамғариш сифатида таснифланади. Оралиқ истеъмолга ИТТКИ нинг фақат такрор фойдаланиб бўлмайдиган натижалари киритилади. ЯИМни ишлаб чиқариш усулида оралиқ истеъмол камаяди ва ялпи қўшилган қиймат ортади. Билвосита (қўшимча) равишда ўлчанадиган молиявий воситачилик хизмати (БЎМВХ) МҲТ-93 да иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида ажратилган бўлса, МҲТ-2008 да БЎМВХ катталиги, янги услубий ёндашувлари боис, фойдаланувчиларнинг оралиқ ёки якуний истеъмолига киритилади. ЯИМни МҲТ-2008 га мувофиқ ҳисоблашда, оралиқ истеъмолга киритиладиган БЎМВХ катталиги камаяди, бу эса ЯИМни кўпайтиради.
Хусусий уй-жойида яшаш бўйича хизматларни ҳисобга олишнингянгиланган ёндашуви ҳам ЯИМни ўсишига олиб келади. МҲТ-93 услубияти бўйича ушбу хизматлар, жисмоний шахслар мулки ҳисобида бўлган уй-жой фондининг умумий майдонига ва ундан фойдаланишбўйича харажатларга асосан баҳоланади.МҲТ-2008 га мувофиқ хусусий уй-жойида яшаш бўйича хизматларга шартли аниқланган тўловни ҳисоблаш учун фойдаланувчиларнинг харажатлар усули қўлланилади. МҲТ кўрсаткичларини такомиллаштириш доирасида кузатилмайдиган иқтисодни ҳисоблаш услубиятига алоҳида эътибор қаратилган. Миллий ҳисоблар соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ товарлар ва хизматларни янада тўлиқ қамровини таъминлаш учун кузтилмайдиган иқтисодга қўшимча ҳисоб-китоб амалга оширилади

2
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилган иқтисодий ва интитуционал-ҳуқуқий ислоҳотлар, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараѐнида миллий иқтисодиѐтнинг тубдан янги таркиби шаклланди ва у хозир саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар кўрсатиш, инфратузилмалар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларини барқарор ва самарали ривожланишига асос бўлмоқда. Шу билан бир вақтда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг муҳим омили сифатида институционал-ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Шу бир вақтда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастурида ―Макроиқтисодий мутоносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш‖ вазифаси қўйилган. Ушбу устувор вазифани самарали ҳал қилиш, ўтган йилларда ушбу йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва уларни янада чуқурлаштириш йўллари ҳамда воситаларини баҳолашни талаб этади. Ўзбекистонда амалга оширилган таркибий ўзгартиришлар сиѐсатини муҳим натижаларидан бири, бу иқтисодиѐт тармоқларида нодавлат секторининг шаклланганлиги ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра ислоҳотларнинг дастлабки йилларига нисбатан ҳозирги кунда нодавлат секторининг ЯИМдаги улуши кескин ошди. Агар 1996 йилда ЯИМда нодавлат сектори 43,6 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2015-йилда 82,9 фоиз бўлди. Ушбу кўрсаткич шу йилда саноатда 93,5; қишлоқ хўжалигида 99,9; хизматлар соҳасида 90,2 фоизга тенг бўлди. Иқтисодиѐтда банд бўлганларнинг 82,1 фоизи нодавлат секторида ишлайди (2015й.) Таркибий ўзгаришлар туфайли ЯИМ ишлаб чиқариш таркибида аҳоли ҳамда иқтисодиѐт тармоқлари талабига мос нисбатлар шаклланди. 2015 йилда ЯИМ таркибида товар ишлаб чиқариш 1996 йилдаги 48,8 фоиздан 36,7 фоизга тенг бўлди. Шунингдек, шу даврда хизматлар улуши 36,8 фоиздан, 54,5 фоизгача ошди. Соф солиқлар даражаси 2015 йилда ЯИМ таркибида 8,8 фоизни ташкил этган ва 1996 йига нисбатан 5,6 фоиз бандига пастдир.


Иқтисодий тармоқлари ҳамда соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар, уларнинг ЯИМ таркибидаги улушини ҳам ўзгаришига олиб келди. Агар ЯИМда саноат ишлаб чиқариши 2000 йилда 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилга келиб 24,3 фоизга тенг бўлди. Ёки шу даврда саноат тармоқларининг ЯИМдаги улуши 10,1 фоиз бандига ошди. Шу билан бир вақтда 2000-2015 йилларда қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 30,1 фоиздан 16,7 фоизгача камайди. Ушбу ҳолат иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқлари ривожланиши туфайли(масалан, саноатнинг) ЯИМдаги улуши кўпайиши билан боғлиқ бўлиб, қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг барқарор ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Шу билан бир вақтда ЯИМнинг тармоқ таркибида қурилиш, транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш ва бошқа тармоқлар улушининг ошиб бориш тенденциялари кузатилмоқда Мамлакатимизда амалга оширилган таркибий ҳамда институционал ўзгаришлар иқтисодиѐт тармоқлари корхоналарида ер, меҳнат ресурслари ҳамда молиявий маблағлардан самарили фойдаланишга ижобий таъсир кўрсатди ва аҳоли даромадлари ва турмуши фаравонлигига бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг дастлабки босқичларининг салбий оқибатлари таъсирини камайтиришга имкониятлар яратди. Ислоҳотларининг ҳозирги босқичида Ўзбекистон иқтисодиѐтини шаклланган таркибини такомиллаштириш, бунинг учун таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш қатор омилларни ҳисобга олишни тақозо этади, жумладан:  ҳар бир ҳудудда яшовчи аҳолининг ҳамда у ерда фаолият юритаѐтган иқтисодиѐт субъектларининг талаб-эҳтиѐжларини прогнозлаш;  талаб ва эҳтиѐжлар прогнозига асосланиб мамлакатнинг 3-5 йил муддатга экспорт ва импорт имкониятларини ҳамда улар самарадорлигини баҳолаш;  импорт самарадорлигини ҳисобга олиб ўрта ва узоқ муддатга мўлжанлланган номенклатурасини ташлаш. Ушбу йўналишларда олиб борилган ҳисоб-китоблар миллий иқтисодиѐт тармоқларида тарбий ислоҳотларни чуқурлаштириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш учун янги корхоналарни ташкил қилиш, ѐки мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш учун инвестиция манбаларини аниқлаш, шунингдек, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга йўл очиб беради. Шу билан бир вақтда иқтисодиѐт тармоқларини таркибий жиҳатдан такомиллаштириш уларда институционал ўзгаришларни ҳам амалга оширишини талаб этади. Маълумки, Ўзбекистонда иқтисодиѐт тармоқларини ишлаб чиқариш, ташқи ва ички бозорлардаги фаолиятларини ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг институционал – ҳуқуқий нормалари яратилган. Аммо, улар ташқи ҳамда ички омиллар таъсирида ўзгариб бориши ҳисобга олинса, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида янги институтларини яратиш ѐки мавжудларини такомиллаштириш реал сектор тармоқларида хусусий мулкчиликни ривожлантириш ва шу орқали рақобат муҳитини яратишга йўналтирилиши лозим.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг иқтисодиѐтда ўз моҳияти ва аҳамиятига кўра мутлақо янги мазмунга эга бўлган жараѐнлар юзага кела бошлади. Бу, энг аввало, иқтисодиѐтнинг барча соҳалари ва тармоқларида таркибий ўзгаришларнинг изчил амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ эди. Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги иқтисодий ўсишни таъминлаш даврларини бугунги кунгача олимлар томонидан 3 босқичга бўлиб ўрганилади. 1. ЯИМнинг пасайиш йиллари (1991-1995) 2. ЯИМнинг барқарор ўсиши таъминланган йиллар (1996-2003) 3. ЯИМнинг юқори ўсиши суръатлари таъминланган йиллар (2004 йилдан ҳозиргача). Мамлакатимиз иқтисодиѐтида макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг оғир босқичи 1991-1995 йиллари бўлди. Бу даврда ЯИМ нинг қисқариш, нархлар даражасининг кескин ўсиши рўй берди. 1 – жадвалда Ўзбекистонинг ялпи ички маҳсулот ЯИМ ва ЯИМ дефлятори динамикаси келтирилган бўлиб, 1991–1995 йилларда таққослама баҳоларда ЯИМ нинг камайганлигини кўришимиз мумкин. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мамлакатдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари инқирозга учради. Бунга сабаб йирик ишлаб чиқариш корхоналари иттифоқдош мамлакатлар билан кооперациялашган ҳолда фаолият юритганлиги ва бу алоқаларнинг узилиб қолганлигидир. Бу ҳолатда мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишини таъминлашда иқтисодиѐтнинг базавий тармоқларини ривожлантириш орқали макроиқтисодий барқарорликни ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин эди. Саноатнинг мустақилликдан кейинги ривожланишининг ҳам дастлабки босқичи айнан шу йилларга тўғри келади. Бу даврда мавжуд саноатнинг салоҳиятини сақлаб қолиш, стратегик муҳим аҳамиятга эга хомашѐ қазиб олиш ва бирламчи қайта ишлаш, импортни ўрнини босувчи ўзак тармоқларни ривожлантириш муҳим устувор вазифа сифатида қаралди. 1991-1995 йилларда ЯИМнинг пасайиш динамикасини таҳлил қилар эканмиз 1991 йилда ЯИМ ҳажми 0,5 фоизга пасайган бўлса, 1995 йилда эса 0,9 фоизга пасайганлигини 43 кўришимиз мумкин. Шу йиллар оралиғида энг кўп пасайиш кузатилган йиллар сифатида 1992 ва 1994 йилларни келтириб ўтишимиз мумкин.
Мамлакатимизда иқтисодий ўсишга ислоҳотларнинг иккинчи босқичидан, яъни 1996 йилдан бошлаб эришила бошланди. Айнан ана шу йил мамлакатимиз иқтисодиѐти илк ўсиш кўрсаткичини қайд этди. Бу жамият ижтимоий-иқтисодий фаолияти натижаларини ифодаловчи пировард ижобий натижа бўлди. Кейинги йилларда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиѐтда хусусий секторнинг ролини ва аҳамиятини ошириш, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган кенг қамровли иқтисодий сиѐсатни олиб борилиши натижасида иқтисодий ўсиш таъминланди, хусусан, иқтисодий ўсишни ифодаловчи қатор кўрсаткичлар ижобий ўзгара бошлади. Бунинг натижасида 1996-2003 йилларда мамлакатимиз ЯИМнинг барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. Шу йиллар мобайнида мамлакатда йирик ишлаб чиқариш корхоналари (Андижондаги Асака автомобиль заводи, Бухородаги нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқа) ишга тушиши натижасида мамлакатимизнинг ЯИМ нинг ўсиши таъминланди. Реал ЯИМнинг ўсиши асосан иқтисодиѐтнинг ўзак тармоқларидаги ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмининг орттирилиши ҳисобига таъминланди. Иқтисодий ўсишга сўнгги йилларда макроиқтисодий барқарорлик таъминланганлиги ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, 2003 йилда инфляция даражаси 3,8 фоиз, бюджет камомади ЯИМнинг 0,8 фоиз ни ташкил қилди ва миллий валютанинг деваливацияси 8 фоизни ташкил этди. 2004 йилдан ҳозирги кунгача мамлакатимизда ЯИМнинг юқори суръатларда ўсиши (8 фоиз дан юқори) таъминланмоқда. Бу даврда мамлакатимиз ЯИМ ҳажмини қарийб 12 баробарга оширишга эришилди. Бунинг замирида мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллик билан олиб бориш самараси сифатида ифодалаш мумкин. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, иқтисодиѐтни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал ривожлантирилиши натижасида мамлакатимиз иқтисодиѐтида юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланди. Бу босқичда мамлакатимизда импортни ўрнини босувчи саноат тармоқларини ривожлантириш негизида экспортга йўналтирилган саноат соҳасини барпо этиш ва ривожлантиришга эътибор қаратилди. Миллий тараққиѐтимизнинг дастлабки босқичидаѐқ оқилона ва самарали иқтисодий сиѐсатнинг ишлаб чиқилиши ва ҳаѐтга изчил равишда тадбиқ этилиши, барқарор ривожланишнинг асосий манба, омилларининг тўғри танланиши ва уларга устувор аҳамият қаратилиши кейинги йилларда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланишига имконият яратди Иқтисодий ўсиш суръатларидаги ўзгаришлар реал ЯИМнинг ўсиши, жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг ўсиши ва аҳоли сонинг ўсишини қиѐсий таҳлил қилиш орқали аниқланади Мустақилликнинг дастлабки йилларида реал ЯИМнинг ўсиши аҳоли сонининг ўсишига қараганда паст бўлганлигини кўрсатади. 1996 йил яъни илк ўсиш кўрсаткичлари қайд этилган даврдан бошлаб мамлакатимизда реал ЯИМнинг ўсиши аҳоли сонининг ўсишига қараганда бироз бўлсада тезлашганини кўрамиз. Бу ҳолат эса ўз навбатида аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал ЯИМнинг ошишига олиб келган. Таҳлиллардан кўришимиз мумкинки, бу даврда аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМнинг ўзгариши 1997 йилда 1996 йилга нисбатан 77,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 2003 йилга келиб 91,5 фозни ѐки 1,2 баробарга ошган. Юқори ўсиш суръатлари таъминланган йилларда ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келиш динамикасида ижобий тенденциялар акс этган. Жадвал маълумотлари асосида олиб қарайдиган бўлсак, аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўзгариши 2004 йилда 2003 йилга нисбатан 97,1фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 189,9 фоиз ташкил қилганлигини, яъни 1,9 марта ошганлигини кўришимиз мумкин. Кейинги йилларда мамлакатимизда барқарор, юқори иқтисодий ўсиш суръатлари бу амалга оширилган мувозанатлаштирилган макроиқтисодий сиѐсатни, иқтисодиѐтни эркинлаштиришни, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта қуроллантиришга қаратилган таркибий ўзгаришлар жараѐнларини жадаллашуви ва чуқурлашуви натижасидир. Эътиборли жиҳати шундаки, барқарор иқтисодий ўсиш анъанавий хом ашѐ тармоқлари, жаҳон бозоридаги айрим хом ашѐ ва материал турлари юқори баҳоси ва қулай конъюнктураси ҳисобига эмас, балки иқтисодиѐтдаги чуқур таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, тайѐр рақобатбардош маҳсулотни ва ҳозирги замон хизматларини кўрсатишга қаратилган тармоқларни жадал суръатларда ривожланиши ҳисобига таъминланмоқда. Мустақиллик йилларида хомашѐ ресурсларини чуқурроқ қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли товарлар улушининг ортишига қаратилган таркибий сиѐсатни амалга ошириш натижасида мамлакат ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ хўжалиги улушининг пасайиши ва саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларининг улушини ортиши кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, 2000-2015 йилларда қишлоқ хўжалигини мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 30,1 фоиздан 16,6 фоизгача қисқаргани ҳолда, аксинча саноатнинг улуши мутаносиб равишда 14,2 дан 24 фоизгача ошган. Бу аввало мамлакатимиз иқтисодиѐтида индустриал саноат тармоқлари ва хизматларнинг жадал ривожланиб бораѐтгани билан изоҳланади. Кейинги йилларда мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал суръатларда ривожланиб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса йилдан-йилга ортиб бормоқда. Барчамизга аѐнки, хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиѐтимизни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда. 2015 йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиѐтимиздаги ўрни ва таъсири нақадар катта эканини кўрсатади. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010 йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.28 Маълумотлар кўрсатадики, савдо ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт ва алоқа тармоқларида ўсиш ва пасайиш тенденциялари акс этган. Биргина транспорт ва алоқа тармоғини олиб қарайдиган бўлсак, унинг ЯИМдаги улуши 2000-2008 йилларда қарийб 5 фоизга ошган. 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 11,4 фоизга тушиб қолган ѐки 1,1 фоизга камайган. Лекин, хизмат кўрсатишнинг бошқа соҳаларида кўрилаѐтган даврда ўсиш суръатлари қайд этилмоқда. Буни шу билан изоҳлашимиз мумкинки, хизматлар соҳаси таркибида миллий иқтисодиѐтимиз учун амалда янги бўлган соҳалар молиявий хизматлар, компьютер дастурлаш, маиший хизматлар, аудит, суғурта, консалтинг хизматлари юқори суръатларда ривожланмоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унга кенг иқтисодий эркинлик бериш билан тавсифланади. Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда. Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки, кейинги йилларда жаҳон иқтисодиѐтида кузатилаѐтган ўзгаришлар ва турли салбий тенденцияларга қарамасдан, мустақиллик йилларида амалга оширилаѐтган самарали иқтисодий сиѐсат ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига жуда катта ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, иқтисодиѐтимизда жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўз ўрни ва мавқеининг тобора мустаҳкамланиб боришига мутаҳкам замин яратмоқда.

3

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.


Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган глобал иқтисодий таназзулга қарамасдан, Ўзбекистон 2020 йилда иқтисодий ўсишни намойиш этадиган Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги иккита давлатдан бири бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки минтақавий иқтисодий таҳлилининг бугун эълон қилинган нашрида айтилган.
Жаҳон банкининг таъкидлашича, коронавирус (COVID-19) пандемияси Совет Иттифоқи парчаланишидан сўнг тикланган Ўзбекистон иқтисодиёти дуч келган энг оғир инқироз бўлди. Бу ҳолат мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишига салбий таъсир кўрсатди ва фуқароларнинг бандлиги, фаровонлиги ва даромадларининг пасайишига олиб келди.
2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ ўсиши деярли нолга тенг бўлди, 2019 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 5,8 фоизни ташкил этган эди. Шу даврда асосий капиталга инвестициялар 12,8 фоизга камайди. Ишсизлик даражаси 2020 йилнинг биринчи чорагидаги 9,4 фоиздан иккинчи чоракда 15 фоизгача кескин кўтарилди
«Бозор ислоҳотлари иқтисодиётда ресурслардан янада самарали фойдаланиш ва хусусий секторни ривожлантириш учун рағбатлантиришни кучайтиргани сабабли Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозлар ижобий бўлиб қолмоқда. 2020 йил учинчи чорагида карантиннинг бекор қилиниши, қишлоқ хўжалигида барқарор ишлаб чиқариш ва пул ўтказмаларининг қисман тикланиши 2020 йилнинг иккинчи ярмида биринчи ярим йилга нисбатан кучлироқ иқтисодий фаолликка олиб келади», — дейилади баёнотда.
ЯИМнинг йиллик ўсиши бу йил 0,4% дан 0,8% гача, бўлиши кутилмоқда. Бу 2019 йилги кўрсаткич — 5,6% га нисбатан сезиларли даражада паст. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Тожикистон 2020 йилда ЯИМнинг ижобий ўсишини кутаётган Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги 23 давлат орасида ягона давлатларга айланишади (1-жадвал). Мамлакат бўйлаб карантин қайта киритилмаса, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8% дан 5,0% гача бўлиши прогноз қилинмоқда.
Жаҳон банкининг таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берди. Биринчи ярим йилликда пул ўтказмалари 19 фоизга камайганига қарамай, ижтимоий трансфертларнинг 17 фоизга кўпайиши ва 2020 йил февралидан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ўсиши хусусий истеъмолни сақлаб қолишга ёрдам берди.
Пул ўтказмаларининг қисқариши ва ташқи савдо дефицитининг кенгайиши тўлов баланси жорий ҳисобининг дефицитини 2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг 7,7 фоизига етказди. Жаҳон таъминот занжиридаги узилишлар ва йирик маҳсулотлар нархларининг пасайиши туфайли шу даврда экспорт 22,6 фоизга камайди (табиий газ, металлар). Чет давлатларда олиб келинадиган машина, ускуналар ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмининг кескин пасайиши туфайли импорт 15 фоизга камайди.
Давлат бюджетига тушумларнинг кам йиғилиши ва инқирозга қарши катта харажатлар 2020 йил биринчи ярмида бюджет камомади ЯИМнинг 5% гача ўсишига олиб келди. Ялпи ички маҳсулотнинг 2,5%и соғлиқни сақлаш соҳасига қўшимча харажатлар, кам таъминланганлар учун пул ўтказмаларининг кўпайтирилиши, жамоат ишларининг кенгайиши ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилди. Олтин экспортининг кўпайиши натижасида тушумнинг кучли ўсишига қарамай, заиф иқтисодий шароитлар ва солиқларни кечиктириш натижасида ЯИМ улуши сифатида ҳисобланадиган давлат даромадларининг йилига икки фоизга пасайиши кузатилди.
«Пандемия натижасида юзага келган инқироз Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсишини 2020 йилда деярли тўхтатиб қўйди ва йигирма йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта қашшоқлик даражасини оширди. Пандемиянинг иқтисодий, ижтимоий ва аҳоли соғлиғига таъсирини юмшатиш учун ҳукумат бир қатор инқирозга қарши чоралар кўрди. Мавжуд синовлар ва қийинчиликларга қарамай, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришиш ва фуқароларнинг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида мамлакат раҳбарияти иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида ислоҳотларни давом эттиришни қатъий ният қилганлигини тасдиқлади. Пандемия тугагандан сўнг, иқтисодий тикланишни таъминлаш ва уни янада барқарор ва инклюзив қилиш жуда муҳимдир», — деди Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.
Ўрта муддатли истиқболда инфляция секинлашади, аммо нархларни янада ислоҳ қилиш натижасида юқори даражада сақланиб қолади. Пул ўтказмаларининг тикланиши ва савдо дефицитининг пасайиши туфайли тўлов балансининг жорий ҳисобот дефицити 2020 йилда ЯИМнинг 6% атрофида бўлиши кутилмоқда. Ўрта муддатли истиқболда у тахминан бир хил бўлиб қолади, чунки пандемия тугагандан сўнг машиналар, ускуналар ва ярим тайёр маҳсулотлар импортининг ўсиши тикланади. Ушбу дефицитни давлат қарзларини кўпайтириш ва чет эл инвестицияларининг босқичма-босқич кўпайиши ҳисобига молиялаштириш кутилмоқда.
2020 йилда ЯИМнинг 7,5% миқдорида прогноз қилинадиган давлат бюджети тақчиллиги инқирозга қарши харажатларни босқичма-босқич қисқартириш ва давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш оқибатида 2021−22 йилларда камаяди. Ўрта муддатли истиқболда давлат бюджети тақчиллигининг камайиши прогноз қилинмоқда.
2020 йилда ва кейинги ўрта муддатли истиқболда дефицит асосан ташқи қарзларни кўпайтириш ҳисобига молиялаштирилади. 2020 йилда ташқи давлат қарзи ЯИМнинг 34,7 фоизигача кўтарилиши тахмин қилинмоқда. Гарчи у 2017 йилдан бери ЯИМга нисбатан фоизда кўпайган бўлсада, ўрта муддатли истиқболда барқарорлашиши кутилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.
Унга кўра, маҳсулотларнинг қиймати 341,5 трлн сўм, хизматлар эса 194,4 трлн сўмни, шунингдек, солиқлар 44,3 трлн сўмни ташкил қилди.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМнинг ҳажми эса 16,9 млн сўмни ташкил қилган. Бу 2019 йилгигақараганда 0,3 фоизга баландроқ.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил апрелида Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди.
Шунингдек, январь ойи бошида Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда 

Хулоса

1. Уй хўжаликларининг истеъмол товарларини сотиб олишга қилган харажатларини ифодалашда корхоналар томонидан тақдим этиладиган истеъмол товарларининг чакана савдо ҳажми тўғрисидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланади. Ривожланган давлатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотларнинг тавсияларига кўра, ушбу маълумотларни шакллантиришда уй хўжаликлари харажатлари кузатуви асосида шакллантириладиган истеъмол товарларига харажатлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки, корхоналар томонидан тақдим этилган ҳисботларда солиқлардан қочиш мақсадида чакана савдо айланмаси яшириб кўрсатилади. Шу муносабат билан, истеъмол товарларига уй ҳўжаликларининг харажатлари ва истеъмол товарларининг чакана савдо айтанмаси ўртасида тафовут келиб чиқади.


2. Уй хўжаликларининг умумий овқатланишга харажатлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришда умумий овқатланиш корхоналари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади. Юқоридаги сабабларга кўра ушбу маълумотларни уй хўжаликларининг умумий овқатланишга қилган харажатлари тўғрисидаги кузатув маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
3. Уй хўжаликларининг пуллик хизматларга харажатларини аниқлашда аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этиладиган аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади. Бу ҳолатда ҳам юқоридаги сабабларга кўра, ушбу маълумотларни уй хўжаликларининг пуллик хизматлардан фойдаланишга қилган харажатлари тўғрисидаги кузатув маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
4. Уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларига, чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматлар истеъмоли учун харажатлари ва Ўзбекистон фуқароларининг чет элларда маҳсулот ва хизматлар истеъмоли учун харажатлари фарқини қўшиш мақсадга мувофиқ. Ушбу маълумотлар тўлов баланси тўғисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади. Юқорида келтирилган маълумотларнинг тўғри, аниқ ва мутаносиблигини таъминлаш учун уй хўжаликларининг харажатлари кузатувлари ва истеъмол нархлари индекслари таснифлагичи (ИНИТ) асосида шакллантирилиши ҳамда аҳолининг ялпи хатлови натижасида олинган маълумотлар талаб қилинади.



Download 271.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling