Курс ишларига қўйиладиган умумий талаблар


Курс иши матни структураси


Download 19.52 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi19.52 Kb.
#1585112
1   2   3   4
Bog'liq
Курс ишларига қўйиладиган умумий талаблар

Курс иши матни структураси

Курс иши матни тизимланган алоҳида қисмларга ажратилган бўлиши лозим. Ҳар бир курс ишида қуйидаги бўлимлар мавжуд бўлиши лозим:



  • Кириш

  • Асосий қисм (боблар, параграфлар, пунктларга ажратилиши мумкин)

  • Хулоса

  • Фойдаланилган манбаалар ва адабиётларнинг библиографик рўйхати

Бундан ташқари

  • Илова

  • Тезаурус (терминологик луғат)

  • Қисқартмалар рўйхати

Кириш – бу курс ишининг бошланғич қисми бўлиб, унда:

  • Мавзунинг долзхарблиги, унинг фанда ўрганилганлик даражаси, амалий ахамияти кўрсатилиши лозим.

  • Тадқиқот мақсадини кўрсатиш керак лекин у иш мавзуси билан бир хил бўлмаслиги даркор.

Курс ишининг асосий қисми талаба томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларини баён этишдан иборат. Одатда, ушбу қисмда танланган мавзу манбаалари ва адабиётлари шархи келтирилади, муаммонинг умумлаштириш кабилар баён қилинади. Бу ерда олға сурилаётган муаммонинг қиёсий таҳлили ҳамда ушбу масала юзасидан турли олимларнинг фикр-мулоҳазаларига баҳо берилади. Шарҳ хронологик эмас, муаммовий характерга эга бўлиши лозим. Тадқиқот параграф ёки пунктларга бўлинади. Параграфлар номи курс иши номи билан, пунктлар номи эса параграфлар номи билан мос бўлмаслиги керак.
Курс иши хулосаси тадқиқот натижаларини баён қилиш ва умумлаштиришдан иборат. Хулосада ишнинг мазмунини ҳикоя қилиш шарт эмас. Хулоса ихчам бўлиши ва курс ишининг кириш қисмидаги мақсад ва вазифаларга мос келиши лозим. Ҳар бир ҳулоса янги абзацдан ёзилади.
Манбаалар ва адабиётларнинг библиографик рўйхати курс ишининг зарурий таркибий қисмидир. Рўйхат нафақат ўрганилаётган мавзунинг ўрганилганлик даражасини, балки муаллифнинг мавзу юзасидан қанчалик чуқур ёндошганлигини ҳам кўрсатади.
Рўйхатга китоблар ва мақолалар, муаллифларнинг фамилиялари алфавит рўйхат асосида жойлаштирилади.



Download 19.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling