Курс ишларига қўйиладиган умумий талаблар
Download 57.79 Kb.
|
Курс ишларига қўйиладиган умумий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс иши ёзишнинг иккинчи босқичи
- Курс иши ёзишнинг учинчи босқичи
- Сўнгги босқич
Курс ишларига қўйиладиган умумий талаблар Курс иши 30-40 бет босма матндан иборат бўлиши лозим. Курс иши тайёрлашнинг биринчи босқичи мавзу танлаш ва илмий раҳбарнинг розилигидан иборат. Мавзу танлашда талаба қуйидагиларни инобатга олиши керак: Ўз мутахассислиги ва йўналиши Манбаалар ва адабиётларнинг мавжудлиги Мавзунинг илмий-методик янгилиги Бундан ташқари Ўзининг илмий қизиқишлари ва имкониятларини Танланган йўналиш бўйича билимининг чуқурлигини Курс ишини рефератив, амалий ёки экспериментал характерда бажаришга интилишини Курс ишини кейинчалик битирув малакавий ишга айлантириш мумкинлиги инобатга олиш лозим. Курс иши ёзишнинг иккинчи босқичи мавзу юзасидан манбаалар ва адабиётларни ўрганишдан иборат. Бу ерда маълум муаммони қўйилиши ва турли муаллифлар ёрдамида ўша масалани ечиш, уларнинг хулосалари билан танишиш кабилар вазифа сифатида қўйилади. Мазкур босқичда қуйидагилар тавсия қилинади: Илмий методик нашрлар (газета, журнал, альмонах ва ҳ.к.) материалларини, илмий-методик конференциялар, семинарлар ва ҳ.к. материалларини диққат билан кўриб чиқиш Публикация ва нашрларнинг библиографик тузилишини тўлиқ ёзиши ҳамда у стандарт талабларга мос келиши лозим. Бу эса курс иши библиографик рўйхатини тузишни анча енгиллаштиради. Материаллар тўплаш ва уни дастлабки ишлаб беришда ёзиб олиш энг яхши восита эканлиги, ўзининг изоҳ ва хулосаларини ихчам шаклда ёзиб бориш фойдали эканлигини унутмаслик лозим. Курс иши ёзишнинг учинчи босқичи тўпланган материалларни таҳлил қилиш, мавзунинг ўрганилганлик даражасини англаб олиш, мавзунинг алоҳида олинган аспектларини батафсил ўрганишни қамраб олади. Олинган (тўпланган) материалларни тизимлаштириш асосида курс ишининг назарий қисмига мўлжалланган режа тузилади. Режа мазмуни ва унинг структурасини белгилаб олиш, қўйилган мақсад ва вазифаларга боғлиқ бўлади. Иш режасини илмий раҳбар билан албатта муҳокама қилиш шарт. Сўнгги босқич курс иши матнини ёзиш. Курс иши матнини тузишда танланган адабиётдан матн фрагментини тўғридан-тўғри кўчириб олиш билан чекланмасдан, қиёслаш, умумлаштириш ва хулосаларда мустақил фикрларни намоён этишга ҳаракат қилиш лозим. Download 57.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling