Курс лойиҳаси
Оралиқнинг оптимал энини аниқлаш
Download 0.93 Mb.
|
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ
3.1.1. Оралиқнинг оптимал энини аниқлаш
Оралиқнинг оптимал энини аниқлашнинг ҳисоб схемаси сифатида (11-расм) шундай схемани қабул қиламизки, унда темир йўл экипажи ўзининг қўзғалмас базаси олд ўқининг ташқи ғилдираги билан эгриликнинг ташқи рельсига сиқилиб, қўзғалмас базанинг орқа ғилдираги эса радиал ҳолат эгаллайди ёки уни эгаллашга интилади; бунда экипажнинг бурилиш маркази ушбу радиуснинг экипаж қўзғалмас базасининг бўйлама геометрия ўқи билан кесишув жойида жойлашади. Бундан ташқари: А) барча ҳолларда оралиқнинг ҳисоб-китоб орқали топилган эни оралиқнинг максимал эни Smax=1535 мм дан ошмаслиги керак; Б) оралиқнинг ҳисобий эни – S йўлнинг тўғри участкасидаги нормал энидан (S0=1535мм) кам бўлса, бу ҳол кўриб чиқилаётган экипаж юриш қисмларининг конструктив ўлчамлари ва хусусиятлари мазкур радиусли эгриликни унинг оралиғини кенгайтирмай туриб, эркин кириб келишини таъминлаган ҳолда ўтиши мумкинлигини англатади. Бу ҳолатда оралиқ эни –S радиус ўлчамига боғлиқ равишда ПТЭ (6) бўйича қабул қилиниши лозим. Берилган локомотивнинг бурилишга кириб келишга ҳисоб-китоби учун тавсифлари 4-жадвалда келтирилган [8]. Қўзғалмас базадаги икки ўқли экипажлар (кўндаланг (разбегсиз) уч ўқли қўзғалмас базали) учун оралиқ торайишига йўл қўйиладиган ўлчам билан оптимал кенглик (эн) қуйидаги ифодадан аниқланади: Sопт = q max + fн + 4≤Sуниф, =1509+3+4=1516,000мм.≤1520 (3.1) Ўқларнинг кўндаланг (разбег)ларига эга уч ўқли қўзғалмас базали экипажлар учун изларнинг оралиғининг оптимал эни қуйидаги ифодадан аниқланади: Sопт =q max + fн + 4–η1 ≤Sуниф, =1509+3+4+1,5=1517,5≤1520мм. (3.2) бунда η1 – ўқни биринчи йўналтирувчисининг кўндаланг (разбег); η1 = 1,4÷1,5 мм бунда q max-локомотивлар учун ғилдирак жуфтининг максимал эни (кенглиги) q max = 1509 мм; f н – эгрилик ташқи изи бурилиши(изгиби)нинг стреласи: f н = ,= (3.3) бунда l – экипаж бурилиш марказидан биринчи ғилдирак геометрик ўқига қадар бўлган масофа. Мазкур ҳолат учун l = L экипаж қўзғалмас базасининг узунлигига тенг деб олиш керак (4-жадвал); R – берилган эгрилик радиуси; R =880 м; вн – биринчи ғилдирак жуфти геометрик ўқидан ғилдирак “тожи” рельсга тегиб турадиган нуқтага қадар масофа. Қуйидаги формула бўйича аниқланади: вн = tg τ , = (3.4) бунда r – ғилдирак айланиши (ғилдираши) радиуси (4-жадвал); r =0,625 мм; τ – “тож”нинг ички ташкил этувчисининг ётиқлик бурчаги, локомотив ғилдираклари учун 70 0 га тенг. tg 70 0 = 2,7474775. Агар излар оралиғининг ҳисобий эни S опт > S униф бўлса, у ҳолда оралиқнинг йўл қўйиладиган минимал энини аниқлашга ўтиш мумкин. S опт ≤ S униф бўлган ҳолда кўриб чиқилаётган экипаж юриш қисмларининг конструктив ўлчамлари ва хусусиятлари унга мазкур радиусли эгриликни эркин кириб бориб ўтиш имконини беради. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling