Курс лойиҳаси


Излар оралиғининг минимал йўл қўйиладиган энини аниқлаш


Download 0.93 Mb.
bet17/23
Sana01.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1737005
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ

3.1.2. Излар оралиғининг минимал йўл қўйиладиган энини аниқлаш

Излар оралиғининг йўл қўйиладиган минимал энини аниқлашнинг ҳисобий схемаси сифатида темир йўл экипажининг бурилишга сиқилиб кириб келиши схемасини қабул қилиб, бунда қўзғалмас база чекка ўқларининг ташқи ғилдираклари ребордалари билан эгриликнинг ташқи рельсига тиралса, ўрта ўқнинг ички ғилдираклари эса ички из рельсига тақалади (13-расм). Экипаж бурилиш маркази ё қўзғалмас базанинг ўртасида жойлашади (икки ўқли экипажлар, ўқлари симметрик жойлашган кўп ўқли экипажлар), ёки ушбу ҳолатни эгаллашга интилади. Шундан кейин ана шундай ҳисобий схема асосида олинган оралиқ энига рельс ёнлама ишчи қирраси ва тўғри участкадаги ғилдирак “тожи” орасидаги минимал тирқиш (зазор) δmin = 7 мм қўшиш лозим, чунки эксплуатация жараёнида сиқилиб ўтишга йўл қўйилиши мумкин эмас. Бунда:


А) барча ҳолатларда рельслар оралиғининг аниқланган (белгиланган) йўл қўйиладиган минимал эни S рельслар оралиғининг максимал энидан ортмаслиги шарт
S max=1535 мм;
Б) ҳисоб-китоб орқали олинган рельслар оралиғи эни максимал қийматдан катта бўлса, бу мазкур эгрилик контррельслар кўринишидаги махсус мосламаларсиз кўриб чиқилаётган темир йўл экипажининг ўтишини таъминлай олмаслигини англатади;
В) оралиқнинг кўриб чиқилаётган эни S унинг нормал эни S0 = 1520 мм дан кичик бўлса, бу кўриб чиқилаётган экипаж юриш қисмларининг конструкцияси ва хоссалари ана шу радиусли эгриликни унинг рельслари оралиғини кенгайтирмаган ҳолда ўтиш имконини беришини англатади. Бундай ҳолда оралиқ эни ПТЭ [6] бўйича R га боғлиқ равишда қабул қилиниши лозим. Демак, оралиқ эни қуйидагига тенг:
Smin = qmax + f н+ f вн + 4 + δmin ≤ S униф,
=1509+3,49+13,87+4+7=1537,36мм ≥1520мм. (3.4)
Икки ўқли қўзғалмас база учун:
f н = , = ; fвн = , =
= вн = ввн ≈ мм (3.4)
Уч ўқли экипаж ёки кўндаланг (разбегсиз) уч ўқли аравача (тележка) учун:
f н = мм; fвн = 0 мм; ; вн = (3.5)
Барча қийматлар кўрсаткичлари (3.2 ва 3.3) формулаларидагига тенг.
Ўқларнинг кўндаланг (разбег)лари мавжуд бўлган ҳолларда икки хил ҳисоб-китоб амалга оширилиши мумкин: 1 вариант ∑ηf н ; 2 вариант ∑η f н,бунда ∑ηғилдираб келаётган ўқларнинг кўндаланг (разбег)лари йиғиндиси. Биринчи ҳолда ҳисоб-китоб (3.4 ва 3.5) формулалар бўйича амалга оширилади. Иккинчи, ∑η f н бўлган, демак, ўрта ўқ ребордаси ташқи изга тега олмайдиган ҳолда (13-расм), ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича юритилади:
Smin = qmax + f н − ∑η + δmin + 4 ≤ S униф= 1509+1,6+1,5+7+4=1523 ≤ 1520 (3.4)
Кўндаланг (разбег)лар қийматини 4-жадвал бўйича қабул қилиш лозим.
Ҳисоб-китоб орқали олинган, оралиқнинг S униф дан катта бўлган эни бўйича кўриб чиқилаётган эгрилик мазкур экипажнинг махсус мосламаларсиз ўтишини таъминлай олмайди. Smin Smax бўлса, бу кўриб чиқилаётган экипажнинг конструктив ўлчамлари эгриликка рельслар оралиғини кенгайтирмаган ҳолда кириб келиш имконини беришини англатади.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling