Курс лойиҳаси


Эпюрани ҳамда стрелкали ўтказгич схемасини компоновкалаш ва чизиш


Download 0.93 Mb.
bet14/23
Sana01.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1737005
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ

2.7. Эпюрани ҳамда стрелкали ўтказгич схемасини компоновкалаш ва чизиш
Стрелка ва крестовинанинг асосий ўлчамларининг ҳисоб-китобини амалга оширишда айрилар ўрта қисмидан ташқари улар тагидаги тўсинлар ҳам тақсимланган. Шундай қилиб, фақат айрилар ҳамда уланиш йўллари остидаги тўсинларни тақсимлаб, стрелкали ўтказгич тагидаги барча тўсинлар узунлигини аниқлаш қолди, холос.

Стрелкали ўтказгич таркибидаги рельслар узунлигини аниқлаш схемаси 8-расм



Айрилар остидаги тўсинлар орасидаги оралиқ(пролет)лар миқдорини қуйидаги формулага биноан топиш мумкин

Тўсиннинг нормал туртиб чиқиб туриш масофаси - рельснинг ички ишчи қиррасидан брус охиригача бўлган масофани қуйидагича аниқлаш мумкин:

мм,


бу ерда 2750 – шпалалар узунлиги, мм.
Баъзан узун тўсинларни тежаш мақсадида русумли ўтказгичлар учун М` ўлчамини бир тўсин узунлигидан иккинчисига ўтишда қўлланадиган стандарт тўсинлар узунлигига қўшишни ярмига камайтирадилар, яъни 250/2 = 125 мм (бу ерда 250 мм – стандарт тўсинлар узунлигига қўшиш). Шундай қилиб, қуйидагича қабул қилинади:

мм


Аввалгиларига нисбатан узунроқ тўсинларнинг жойлашишини стрелкали ўтказгич эпюраси чизмасини масштабда ёки таҳлилий (аналитик) тарзда бажарганда кўпинча график нуқтаи назардан аниқлайдилар.
Стрелкали ўтказгич эпюралари (иловага қаранг) барча аввалги ечимлар ва ҳисоб-китоблардан сўнг расмийлаштирилади.
Тўсин(брус)ларнинг оддий ўзказгич тагида жойлашуви


Ишчи схематик чизма 1:50 ёки 1:100 масштабида бажарилиб, жойдаги стрелкали ўтказгич ҳам шунга мувофиқ ўрнатилади. Эпюрада ҳисоб-китоб орқали олинган ва қабул қилинган характерли ўлчамлар кўрсатилади. Ўтказгич ўрнатилиши эпюрасини ўтказгич қисмлар схемаси (разбивка) билан тўлдирилади (намуна сифатида 10-расм берилган).
Ўтказгич қисмлари схемаси (разбивка) да асосий чизиқли ўлчамлар кўрсатилади: - рамали рельслар олд уланма(стык)сидаги, айрилар бошидаги, ҳар икки йўналиш бўйича айрилар тубидаги, эгрилик ўртасида ва крестовина қаршисидаги колея (оралиқ) эни; радиуслар ўзгариш жойида бошланғич бурчак ва айриларга тегиб ўтиш бурчаги (икки радиус бўйича ишланган айриларда); айри ва ўтказгич эгрилиги радиуслари; крестовина бурчаги; айрилар шакли ва узунлиги; ўтказгич таркибига кирган рама рельслари ва бошқа рельсларнинг узунлиги; тўғри (вставка) узунлиги; колея (рельс оралиғи) эни отводи участкалари, контррельслар ва крестовина узунлиги; ўтказгич эгрилигини қисмларга бўлиш (разбивка) учун абсцисса ва ординаталар.




Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling