Курс лойиҳаси


РЕЛЬСЛАР ОРАЛИҒИ ҲИСОБЛАРИ


Download 0.93 Mb.
bet15/23
Sana01.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1737005
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ

3. РЕЛЬСЛАР ОРАЛИҒИ ҲИСОБЛАРИ

Рельслар оралиғи энини асослаш ва текшириш, ташқи рельс ва эгриларнинг етарли даражада кўтармасини ўрнатиш, ўтиш эгриларини танлаш ва ҳисоблаш, йўлнинг эгри участкаларида калталаштирилган рельсларни ётқизиш тартибини белгилаш рельслар оралиғи лойиҳалаштириш ва жиҳозлашнинг асосий масалаларидир. Ушбу масалаларнинг оптимал ҳал этилиши йўл ва ҳаракатдаги таркиб биргаликда ишлашига энг мақбул шарт-шароит таъминлаш учун зарур ҳисобланади.


3.1. Экипажнинг эгриликка кириб келиш таърифини белгилаш
Ҳаракатдаги таркибнинг эгриликка кириб келиши (жойлашиш таърифи) деб экипаж қўзғалмас базаси ва ғилдирак жуфтларининг рельс излари ишчи қирраларига нисбатан ҳолатига айтилиб, у рельс йўли ва экипажнинг юриш қисмлари орасидаги ўзаро ҳаракатланиш оқибатида ҳосил бўлади.
Кириб келиш таърифини соф геометрия нуқтаи назаридан, ғилдирак ва рельс контактида амал қиладиган горизонтал кўндаланг кучларни ҳисобга олмаган ҳолда, экипажнинг ва рельс из(оралиғи)ининг горизонтал юзада динамик ўзаро ҳаракатланишни ҳисобга олиб аниқлаш мумкин.
Геометрия нуқтаи назаридан кириб келиш таърифи эркин кириб келиш учун зарур оралиқ эни (оралиқнинг оптимал эни) ва сиқилиб кириб келиш учун зарур оралиқ энини (оралиқнинг минимал йўл қўйиладиган эни), мазкур радиус эгриликлари учун оралиқнинг унификацияланган энига нисбати (қиёси) орқали белгиланади. (3-жадвал [6]).
Бунда қуйидаги қоидалардан келиб чиқилади:
А) оралиқ эни оптимал бўлиши – поездлар ҳаракатига минимал қаршиликни ва рельслар ва ғилдиракларнинг минимал едирилишини таъминлаши, оралиқ ҳолатининг режада бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслиги, йўл қўйиладиган максимал қиймат Smax=1535 мм (6) дан ормаслиги керак;
Б) оралиқ эни минимал йўл қўйиладиганидан (Smin=1520 мм (6)) кам бўлмаслиги, яъни юриш қисмларининг рельс излари орасида тиқилиб қолишига йўл қўймаслиги лозим.
3-жадвал

Эгрилик радиуси, м

Оралиқ энининг номинал ўлчами, мм

Оралиқ энининг номинал ўлчамларидан йўл қўйиладиган четлашиш қиймати, мм

кенгайиш

торайиш

350 ва ундан катта

1520

8

- 4

349 дан 300 гача

1530

8

- 4

299 ва ундан кичик

1535

8

- 4


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling