Курс лойиҳасига т о п ш и р и қ Мавзу
Download 94.5 Kb.
|
“КАМ ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ”
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик хоналари
- Ёзги хоналар
Дахлиз ва йўлаклар
Дахлиз ва йўлаклар хонадонни лойиҳалашда катта аҳамият касб этади. Улар хонадон қисмларини хонадонни ўзаро боғловчи элемент вазифасини ўтайди. Дахлиз хонадонни ҳамма хоналари билан қулай боғликликда, етарли сатхли қилиб лойиҳаланади. Хонадонга бевосита дахлиз орқали кирилади. Дахлиз сатҳи хонадон ҳажмига, унга боғланган эшиклар сонига нисбатан белгиланади. Дахлиз кенглиги камида 2 метр қилиб олинади. Дахлизда барча зарур жиҳозларни жойлаштириш ва бемалол ҳаракатланиш учун имконият яратилган бўлиши лозим. Дахлиз хонадон хоналари билан бевосита ёки йўлаклар ёрдамида боғланади. Йўлак кенглиги яшаш хоналарига кириш учун камида 1,4 метр, хўжалик хоналарига кириш учун камида 1,2 метр бўлиши лозим. Йўлак баландлиги камида 2,2 метр қилиб олинади. Хўжалик хоналари Ҳар бир хонадон таркибида хўжалик юмушлари учун ёки хўжалик жиҳозларини сақлаш учун мўлжалланган хўжалик хоналари бўлиши зарур. Хўжалик хоналари таркибига: асбоб анжомлар сақлаш учун хона, чойшаблар ва кийим кечаклар сақлаш хоналари, озиқ овқат омборхоналри, ҳар хил хўжалик юмушлари (кир ювиш, маҳсулотларга ишлов бериш, майда ремонт ишлари) ни бажариш хоналари, иситиш козонхонаси ва бошқа хоналар киради. Бу хоналардан баъзиларини хўжалик бинолари таркибида (ҳовлида) жойлаштириш мумкин. Девор ичига киритилган шкафлар ёки осма шкафлар ҳам хонадонда кенг қўлланилади. Ёзги хоналар Мамлакатимизнинг иссиқ иқлим шароитида ёзги хоналар турар жойларни лойиҳалашда жуда катта функционал ва композицион аҳамиятга эга. Йилнинг учдан икки қисмида ёзги хоналар дам олиш, овқатлани ухлаш каби инсон ҳаётий фаолиятида қўшимча хона сифатида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам миллий меъморчилигимизда ёзги хоналар айвон, болохона шаклида турли кўринишда ўз аксини топган. Ёзги хоналар ёзнинг иссиқ пайтларида хонадон аъзоларининг асосий фаолият жойи бўлиши билан бирга хонадон хоналарини ташқи муҳит билан боғлаб туради. Ёзги хоналарни лойиҳалашда халқимизнинг миллий меъморчилиги анъаналаридан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ёзги хоналарни очиқ ёки ёпиқ айвон тарзида, супа тарзида лойиҳалаш мумкин. Якка тартибдаги уйларда ёзги хоналарни етарлича катталикда ва истаган кўринишда лойиҳалаш имконияти мавжуд. Download 94.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling