Курс лойиҳасининг таркиби


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1388052
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Kursavoy



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ 
ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ 
“БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ 
“ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ 
5А340204 – “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ” 
ЙЎНАЛИШИ 
“БИНО ВА ИНШООТЛАР КОНСТРУКЦИЯЛАРНИ ШИКАСТЛАНИШ 
САБАБЛАРИ ВА БУЗИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ” ФАНИДАН 
Темирбетон тўсинни (ригельни) мустаҳкамлигини ошириш мавзусидаги 
КУРС ЛОЙИҲАСИ 
Бажарди: ҚКМ-16 гуруҳ магистранти 
Саидакромов Абзалхон Акмал ўғли. 
Қабул қилди: т.ф.д., проф., Ходжаев А.А.
Т О Ш К Е Н Т – 2017


КУРС ЛОЙИҲАСИНИНГ ТАРКИБИ: 
 
1. Кириш.
Тўсин ва ригеллар мустаҳкамлигини ошириш. 
2. Темирбетон тўсинни (ригельни) мустаҳкамлигини ошириш. Ригелни 
кучайтириш заруратини текшириш. 
3. Чўзилиш 
зонасига 
қўшимча 
арматура 
киритиш 
орқали
ригельни кучайтириш варианти. 
4. Шарнир-стерженли занжир ёрдамида кучайтириш варианти. 
5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 


Кириш. 
Турли хил темирбетон конструкциялари учун ўзига хос кучайтириш 
усуллари қўлланилади. Кучайтиришнинг асосий талаблари қуйидагилардан 
иборат: 
1. Конструкциянинг ишончли, бенуқсон, хавфсиз ва узоқ муддат 
ишлашини таъминлаш. 
2. Кучайтириш усулининг технологик жиҳатдан содда ва арзон 
бўлиши. 
3. Эстетик омилларга жавоб бериши. 
Тўсин ва ригеллар мустаҳкамлигини ошириш
Темирбетон тўсинлар эгилишга ишлайдиган конструкция бўлиб, 
уларнинг шикастланиши чўзилиш зонасида пайдо бўладиган нормал ва қия 
ёриқлардан ташкил топади. Шунингдек, тўсинни меъёрдан ортиқча эгилиши 
ҳамда бетон ҳимоя қатламининг ажралиб, арматураларнинг очилиб қолиш 
ҳолатлари ҳам учрайди. 
Кучайтириш ва мустаҳкамликни ошириш усули конструкцияни 
шикастланиш 
ҳолатига 
қараб 
танланади. 
Танланган 
усуллар 
конструкциянинг 
эгилишга 
бўлган 
қаршилигини 
ошириб, 
унинг
бикирлигини таъминлаши зарур. Умуман олганда тўсинлар учун асосан 
юқорида қайд этилган ораёпма плиталар кучайтирилишида қўлланиладиган 
усуллар ишлатилади. Бунда одий ва олдиндан зўриқтирилган қўшимча 
арматурани тўсинга бириктириш, шпренгель тортқичлар ишлатиш, тўсинни 
сиқилувчи зонасини кучайтириш, қобиқлаш ва бошқа усуллар кенг 
қўлланилади.
Бу борада мисол сифатида технологик жиҳатдан нисбатан содда ва 
ишончли, кенг ишлатиладиган тўсиннинг чўзилиш зонасида қўшимча 
арматура ишлатиш усулини келтириш мумкин (1-расм). Мазкур усулда 
тўсиннинг чўзилиш зонасини кучайтирадиган қўшимча арматура сифатида
бурчаксимон прокат профеллар ишлатилади. Махсус тортқич ва гайкалар 


ёрдамида қўшимча арматура тўсинга сиқиб бириктирилади. Натижада 
тўсиннинг юк кўтариш қобилияти ва бикирлиги ошади. 
1-расм. Чўзилиш зонасида қўшимча арматура ишлатиш усули. 1 – 
мустахкамлиги оширилаётган эгилувчи элемент; 2 – бурчаксимон прокат 
профеллар, ушбу элементлар қўшимча арматура сифатида тўсиннинг 
чўзилиш зонасига зич ҳолатда ўрнатилади; 3 – профелларни бир–бирига 
бириктирувчи 
металл 
пластиналар, 
бурчаксимон 
профелларга 
пайвандланади; 4 – қўшимча арматурани сиқиб ушлаб турадиган торткич 
элементлар. Бир томони билан металл профелга пайвандланади, иккинчи 
тарафи билан гайка ёрдамида таянч пластинасига маҳкамланади; 5 – гайка; 
6– таянч пластина. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling